Марчелло Липпи. 1948 йил 12 апрелда Виарежжио шаҳрида туғилган. Мураббийлик фаолиятини 1982 йили «Сампдория»нинг ёшлар жамоасида бошлаган. Шу пайтгача 12та клуб ва 2та терма жамоада ишлаган. 2012 йил 17 майда 30 млн. евро эвазига Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби билан 2,5 йиллик шартнома тузди. Ушбу клубда кетма-кет 3 мавсум Хитой чемпиони бўлишдан ташқари, 2013 йилда Осиё Чемпионлар Лигасини ютди. 2014 йил 2 ноябрда жамоадан кетгач, 2016 йил 22 октябрда Хитой термасида иш бошлади.Қатар. Хорхе Фоссатти. 1952 йил 22 ноябрда туғилган. Осиё футболига илк марта 2006 йилда келган. 2007-2008 йилларда Қатар терма жамоасида ишлаган. 2011 йилда «Ал-Садд» билан ОЧЛни ютган. Тажрибали футболчиларга ишониши, шунингдек, прессингга дош бериши керак бўлган ҳимоя ва ярим ҳимоя уйғунлигига кўпроқ таяниши билан ажралиб туради.Ж.Корея. Ули Штилике. 1954 йил 15 ноябрда Ғарбий Германияда туғилган. 2009 йилдан буён Осиё футболининг кўзга кўринган мураббийларидан. Унинг шартномаси 2018 йилги ЖЧ охиригача мўлжалланган. Штилике бошқарувида корейслар Эрон (2 марта), Коста-Рика, Австралия ва Испания каби терма жамоаларга ютқазишган.Эрон. Карлуш Кейруш. Бу мураббий ҳақида мухлисларимиз деярли барча нарсани биладилар. Унинг таваккалчилиги, бошқа мураббийларга даҳанаки ҳужум уюштиришни хуш кўриши ҳам ОАВнинг доимий эътиборида. Муҳаммад Рашид Мазаҳеридек ОЧЛда ўтган мавсумда ўзини кўрстаган посбон ўрнига Эрон ФФ томонидан ярим йилга четлатилган Саша Мокани сингари посбонга бемалол ишонч билдириши - унинг Эрон футболида «ўзига хон - кўланкаси майдон» эканлигини англатмайдими?Уммон. Пим Вербек. 1956 йил 12 мартда туғилган. Осиёга илк марта келганида (2005 йил) БАА терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси эди. Кейин эса Жанубий Корея ва Австралия терма жамоаларини бошқарди. Унинг тактикасида якка ўткир ҳужумчи ва икки нафар ҳужумкор ярим ҳимоячи боғлами устун туради. Чунки Вербек бошқарган жамоалар доим юқори мақсадлар сари интилишади. Унинг қўл остидагилар ҳамиша кроссга тайёр туришлари ва жисмоний тайёргарликлари юқори даражада бўлиши шарт.БАА. Маҳди Али Ҳассан Редҳа. Қитъамизнинг энг тез ўсишга эришган мураббийларидан бири. Ёшлар билан етарлича катта ютуқларга эришгандан сўнг уни 2012 йилнинг 12 августида миллий жамоага ҳам бош мураббий этиб тайинлашди. Маҳди Али маҳаллий мураббийлар орасида тўртинчи бўлиб термага устозлик қилди. Бунақаси Абдуллоҳ Месфер (2011-2012) давридан бери учрамаётган эди. Севимли тактикаси: 4-2-3-1. Сўнгги пайтларда унинг БАА бошқарувидан кетиши ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. Тўғри, ҳеч қайси мураббийнинг қўл остида бунчалик истеъдодли футболчилар йиғилишмаганди. Лекин фақат ёшлик ғайрати билан натижага эришиши қийин бўляпти. Айни пайтдаги цикл бой берилгани хусусида Форс кўрфази матбуоти бонг уряпти. Лекин у ҳам ўз сўзини айтиши лозим.Австралия. Анге Постекоглу. Австралия мураббийлари орасида клуб билан энг кўп (7та) совринга эришган мураббий. 2013 йил 23 октябрдан буён «соккерузлар» устози. 2015 йили ОФК томонидан «Йил мураббийи» деб топилган. Ҳимояда мустаҳкам жамоалар тузиши билан танилган. Австралия футболига Массимо Луонго, Мэттью Райан, Нэтан Бёрнс каби футболчиларни кашф этиб берди.Япония. Воҳид Халилхожич. Япония терма жамоаси бошқарувига расман 2015 йилнинг 12 мартида келди. Аслида, уни ватани Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатига киритишганди. У бу таклифни рад этиб, «кунчиқар юрт»га келди. Ўйинни бошқариш услубига кўра, Халилхожич японларга жуда мос мураббий. Японияга қадар у Кот-Д`Ивуар ва Жазоир терма жамоаларида ҳам ишлаган. ЖЧ-2018 саралашининг муҳим босқичини БААга қарши мағлубият билан бошлагандан сўнг жамоада интизомни кучайтирди ва таркиб рақобатбардош кўриниш олди. Австралия билан сафардаги дуранг ва Саудия билан уйда эришилган ғалабадан кейин жамоа бироз енгил тин олди. 2016 йил январда ФИФА рейтингида 53-ўринда турган жамоа йил сўнгида 45-ўринга кўтарилди.Баҳрайн. Мирослав Соукуп. 1965 йил 13 ноябрда туғилган. 2014-2016 йилларда Яман терма жамоасини бошқарди. Ўзбекистонга қарши саралаш ўйинларида иштирок этди. Эндиликда савияси анча юқори жамоада ишлаяпти. Чехиялик бу мураббий бошқарувида жамоа ўз мақсади сари аста-секин интилиши, вақт кутиши ва гол уриб олгач, ўйинни муносиб якунлаш учун ўнлаб вариантларга эгалиги билан мақтана олади.Ливан. Миодраг Радулович. Осиё футболига илк қадамини «Пахтакор» орқали қўйган черногориялик мутахассисни ўйинга тактика тузишда жуда кучли, дейишади. Унинг ўйин услубига назар солсангиз, ротациядан қўрқмаслиги яққол сезилади. 2010 йил январь-апрель ойларида «Пахтакор»да ишлаган мураббий клубни ОЧЛда гуруҳдан олиб чиқди. Тошкентдан Москвага кетган Радулович «Динамо» (Москва) клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади. УЕФА ва Черногория футбол иттифоқида мураббийларга маърузалар ўқийди. Шартномаси 2018 йил 30 июнгача мўлжалланган. Севимли тактикаси: 4-2-3-1.КХДР. Йорн Андерсен. Ушбу норвегиялик мураббийга қадар КХДР терма жамоаси бошқарувига хорижлик мураббий келмаганига 25 йил бўлганди. У машҳур гандболчи Бьорг Андерсеннинг ўғли ҳисобланади. Сўнгги ишлаган клуби Зальцбургнинг «Аустрия»си бўлганди. Терма жамоа раҳбарлари Токио-2020 Олимпиадасига энг зўр профессионал футболчилардан ташкил топган жамоани тайёрлашни айнан унга топширишди. КХДР футбол ассоциацияси раҳбари Ким Чжон Маннинг фикрича, улар «миллат афсонаси»га айланишади. Йорн Андерсен эса бу вазифани бажариш анча мураккаблигини баён қилиб, вазиятга реал қарашини таъкидлади.Тожикистон. Ҳаким Фузайлов. Тошкентнинг «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Ҳаким Фузайлов 2016 йил апрель ойи охирида Тожикистон футбол федерацияси бош мураббийи этиб тайинланганди. 52 ёшли таниқли мутахассис олдига мамлакат терма жамоасини 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳаким Фузайлов ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Бухоро», «Динамо», «Андижон» ва «Локомотив» клубларида ишлаган. У «темирйўлчилар» сафини тарк этганидан кейин Тожикистон футбол федерацияси техник бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётганди. Тожикистон термаси бошқарувидаги илк ўйинни 2 июнь куни Душанбедаги марказий стадионда Бангладешга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Осиё кубоги-2019 саралаш босқичида ўз юришини давом эттираётган Тожикистон термаси унинг бошқарувида 4та ғалаба, 3 дуранг қайд этди.Филиппин. Томас Дулей. 1992-1999 йилларда АҚШ терма жамоасида 81та ўйин ўтказган мураббий ўз пайтида америкаликларнинг сардори бўлган. 1994 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. 2014 йил февраль ойида Филиппин терма жамоаси бошқарувига келган мутахассиснинг илк ўйини Малайзияга (0:0) қарши бўлиб ўтди. Айни пайт АҚШ мураббийлари орасида хориж терма жамоасини бошқарган ҳисоб бўйича 8-мураббий. Унгача Осиёда АҚШ вакилларидан атиги икки мураббий ишлаган эди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев