Бундан икки хафтача аввал Оқтепада такси тўхтатдик. Икки кишимиз.
- Қаерга?
- Қўйлиққа. Э, яхшиси Янгиободдаги масжидга.
- Масжиднинг ўзигами ёки яқинроғидаги бирор жойгами?
- Масжидга, пешин ўқишимиз керак.
- Йўлда бошқа жойда ўқисангиз хам бўлаверадими ёки ўша жойда ишингиз борми?
- Бўлаверади.
- Ўлтиринг.
Машинага ўлтирганимизда билдикки, Шайх Хазратларининг хаё хақидаги мавъизаларини эшитиб кетяпган эканлар. Аэропортдан ўтганда Қумариқдаги масжидга келиб тўхтадилар:
-Намозни бемалол ўқиб чиқинг, мен кутиб тураман.
Тахорат қилдик, намозни ўқидик, қанчадир вақт ўтди, кутдилар. Манзилимизга саломат етдик. Кутганлари учун озроқ қўшиб бердик. Йўқ деб олмадилар. Дуоларидамиз...
Савобга ўчдир халқим...
Истамбулда, денгиз яқинида саёхатдамиз. Ёши каттароқ амаки симит сотиб юрган эканлар. Икки дона олмоқчи бўлдим.
- Nereliksin?(Қаерликсан? уларда "сен" деб муомала қилишади)
- O'zbekistanliyim.
- O'zbekmisin?
- Evet.
Амаки аравларини тўхтатдилар:
-Sana bi şey söyleyin. Çok Özbek gördüm. Hepsi kendi alın teri ile çalışıyor. Hırsızlık, tembellik yapmaz. Çalışmaya istekli. Size saygi duyuyorum, kardeşim. (сенга бир гап айтайми, кўп ўзбек кўрдим, хаммаси ўзининг пешона тери билан мехнат қилади, уларда ўғирлик қилганни кўрмадим, ишдан қочганни хам, мехнатсевар. Хурмат қиламан (сизларни), қардошим...
Хурматларидан мамнуниятдамиз...
Мехнатсевар миллатим...
Хитойдан бир тадбиркор келибдилар. Эшитганлар мехмондорчиликка таклиф қилишди. Аслида мезбон мехмон билан таниш эмаслар. Мусофирнинг дуосини олмоқчилар холос. Мехмонда чуқур таассурот:
- Ажоиб мехмондўст халқ экансиз. Юртингизга келганимга бир ойча бўлди. Тажжубга тушганим шуки, чўнтагимда қанча пул билан кирган бўлсам хали умуман ишлатишга эхтиёж сезмадим...
Эътирофларига эхтиромимиз...
Мехмоннавоздир юртим...
Бизнинг чойхонамизга бир неча қадрдонлар ош буюртма қилишди. Мехмонлар орасида бир чет эллик бор экан. Дастурхонга ош тортилди, девзира гурунч, қўй ёғи, қўй гўшти, устида пўстдумбалари билан. Мехмон ош устидаги пўстдумбани кўриб "нима у, ёғми?" деди. "Ха" деган жавобни олиб юзи "ғалатироқ" бўлиб ўзгариб кетди. Билдимки, ёқмади. Орадан икки-уч кун вақт ўтди, ўша кунги ташриф қилганлардан бирини кўриб қолдим, узр сўраган киши бўлиб "мехмонингиз олдида хижолатчилик бўлди-да, ака" дедим. "Э, нималар деяпсиз, аввалига бир чимдим кўрдилар, кейин ош ейишда биздан хам ўзиб кетдилар, кеча менга телефон қилдилар, ўша кунги ошдан бери хали хеч нарса ея олмаяпганмишлар" дедилар кулиб...
Пазанда халқимиз бор...
Қўли гулдир бу элим...
Салим Айюбий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 71
Жаннатмакон, Яратганни назари тушган, алломалар юрти Бу юрт!
Энди табиати тоза сиз айтган жаннатмакон кавказда доимо хадик билан яшашни кузизи олдига келтиринг
Кайси юрт жаннатмакон экан? Илтимос ука фикрингизни езинг мен хам сизга ухшаб ун йиллардан бери мусофирлик нонини ейман щароитим худога шукур яхши лекин юрт согинчи якинларим согинчи доимо юрагимни бир четини кемириб туради
Бу жойда яхширок нарса курсам якинларимга илинаман шунга уйланиб фикрингизни езинг
Узбекистон барибир жаннатмакон жой
Ватан остонадан бошланади
biz bowqa yurtan zo'rmiz diganimiz yo'q. Allohni bergan ne'matini Wukrini ado qilyapmiz. Man yozuvchimasman lekin chalasavod ham emasman. oddiy o'zbek yigitiman. 48 gradus issig' dipsiz yuqorida. Qo'lizda kesa Xudoni iwini o'zgartirin norozi bo'sayiz. Alloh hamma narsani hikmati bilan yaratgan. Mayli tortiwmaylik. HAR KIMIKI O'ZI UCHUN HAQ! Mayli omon bo'lin grajdanin o'rtoq arkadaw friend do'stim.
Ха айтганча, сиз айтган Россияда -25 ва айникса +40 градусга тобланиш (загар) га хавас килишади.
Ха айтганча, сиз айтган Россияда -25 ва айникса +40 градусга тобланиш (загар) га хавас килишади.
Sizni Kanalimizda ko'rib turganimizdan mamnunmiz!
https://telegram.me/Ibrat1
uni eshitgach “Omiyn” deyishga
ko’ngling bormaydi. Yurak ham
g’ash bo’lib qoladi. Bu duoni
ming marta eshitsak ham
shunday holatga tushamiz. Bor
yo’g’i uch so’z, ammo qalbni
titrata oladi: “Bolam ortimda
qolgin”…..
Telegram @Dardlarimsan
https://t.me/joinchat/AAAAAEIUeHVv6gnfCNa7hw
Энди, барча инсонларнинг афзали Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган бахтли инсон ҳақида нима дейсиз?
Менимча ҳаммамиз худди шу инсон ўрнида бўлиб Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жамолини кўриш учун бор-будимизни беришга тайёр бўлсак керак...
Уламолар Расулуллоҳни соғинган умматлар учун Ул Зоти шариф билан руҳоният оламида учрашув имкони мавжудлигини таъкидлаб, бу учун амалда қўллаб синовдан ўткан бир қанча тажрибалар ҳақида маълумот бериб кетганлар.
Ўша тавсияларни сиз азизлар билан бўлишиш мақсадида хайрли иш бошлаганимиздан хабарингиз бор. Хозир навбатдаги таржимани ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. марҳамат ўқиб чиқинг ва дўстларингизга улашишни ҳам унутманг!
Илоҳим шу дунёда Расулимиз билан учр...ЕщёОлий мартабали шахслар, айниқса солиҳ ва тақволи олимларни тушда кўриш кишига руҳан енгиллик баҳш этишида шубҳа йўқ. Дарҳақиқат яхши инсонларни тушида кўрган киши бир қанча вақт қалбий фараҳ ва шодлик ҳиссида хурсанд юради.
Энди, барча инсонларнинг афзали Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрган бахтли инсон ҳақида нима дейсиз?
Менимча ҳаммамиз худди шу инсон ўрнида бўлиб Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жамолини кўриш учун бор-будимизни беришга тайёр бўлсак керак...
Уламолар Расулуллоҳни соғинган умматлар учун Ул Зоти шариф билан руҳоният оламида учрашув имкони мавжудлигини таъкидлаб, бу учун амалда қўллаб синовдан ўткан бир қанча тажрибалар ҳақида маълумот бериб кетганлар.
Ўша тавсияларни сиз азизлар билан бўлишиш мақсадида хайрли иш бошлаганимиздан хабарингиз бор. Хозир навбатдаги таржимани ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. марҳамат ўқиб чиқинг ва дўстларингизга улашишни ҳам унутманг!
Илоҳим шу дунёда Расулимиз билан учрашув, охиратда эса Ул Зот билан бирга бўлиш ҳаммамизга насиб этсин!
http://ahlisunna.uz/rasulullohni-tushda-kormoqchimisiz-3/