🌹Ҳурлар рўзадорнинг зиёратига муштоқ.
✨Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Қачонки, банда рўзадор ҳолида тонг отдирса, унинг учун осмон эшиклари очиб қўйилади ва унинг аъзолари тасбеҳ айтверади ҳамда дунё осмонидаги фаришталар унинг учун истиғфор айтаверадилар. (Бу жараён) қуёш ботишига қадар давом этади. Рўзадор агар икки ракъат нафл ўқиса, унинг учун осмон нурафшон бўлиб кетади ва унинг ҳурлардан бўлган жуфтлари:
"Эй, Аллоҳ! Хожамизни бизнинг ҳузуримизга келтир. Биз унинг зиёратига жуда мухтожмиз" дейдилар. Агар рўзадор "Ла илааҳа иллаллоҳ" деса ёки "Субҳаналлоҳ" деса ёки "Аллоҳу акбар" деса, фаришталар у калималарни қўлма-қўл қиладилар ва уларнинг ажрини қуёш ботишига қадар ёзиб турадилар".
(Имом Табароний Ас-Соғийрда ривоят қилган, 2/26. Мажмаъуз завоид, 5074 рақамли ҳадис)
📚"Шаҳру Рамазон" китобидан. Мавлоно Муҳаммад Масъуд Азҳар. 118-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.
vasatiyauz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев