Мен бир кун хам сиз билан яшамайман, бу уйда қолмайман хам"~ деб алам, аччиқ билан кўзда ёш билан ғазабга берилган муслима кетишга тараддуд қиларди.
Муслим босиқлик билан бир сўз демади. Муслима ўз сўзида қатъий туриб, хожасидан (эр) жавобини сўрайверди.
"Жудаям хохлайсанми мен билан ажралишни? деди, паст овозда Муслим..
"ха, ха жудаям хохлайман. Хаммаси тугашини хохлайман"~ деди Муслима.
Аста стол устидаги қоғозга Муслим алланималарни ёзди, сўнг конвертга солиб, Муслимага узатди.
"Мана жавоб!"
Муслима конвертни қўлига оларкан, кўз ўнги қоронғулашиб кетди. У қилиб қўйган ишини эндигина тушуниб етганини англарди.
"Энди нима бўлади? Нахот хожам энди менга бегона бўлса? Нималар қилиб қўйдим? Нахот фарзандларим отасиз "тирик етим" бўлсалар энди?"
Муслимани тамоғига аччик, нарса тиқилиб, ўй~хаёллари тинмай кўз ёш бўлиб қуйилар эди.
~ Бир лахза аввалги ғазаб, жахл, Араз ўрнини афсуслик~пушаймонлик қоплаган эди.
Ўртага сукунат, жимлик чўкди.
Аста қалтироқ овозда йиғламсираб Муслима сўз бошлади:
"нима қилиб қўйдим?" Нахот биз бегонамиз энди?
Муслим сукут билан Муслимани сўзларини эшитарди.
"Энди бизга нима бўлади?" савол билан мурожаат қилди Муслима.
"билмайман, мендан кетишни жуда хам хохлаган эдингку. Ана!" деди Муслим.
Муслимани алам~изтироб қамраб олди ва ростманасига йиғлай бошлади.
"мени кечиринг. Мен ахмоқни кечиринг. Нима бўлганда хам сиздан жавобимни сўрамаслигим керак эди. Мен нодонни кечиринг. Энди мен сизсиз нима қиламан?"
Кўз ёши юзини ювган аёлига Муслимни рахми келиб деди:
."Сен хатни очиб ўқи"
Муслима кўз ёшини артиб мактубни ўқий бошлади. Қоғозга ушбу жумлалар ёзилган эди:
"Мен фалончи, ақлим~эсим, хушим жойида. Шуни маълум қиламанки, аёлим фалончи билан ажралиш ниятим йўқ.
~ Мен уни айрим инжиқликларига кўз юмиб, Аллох учун севишда давом этаман"
Муслимани алам ёшлари, қувонч ёшларига айланди.
Хожасини қўлларидан ўпиб, махкам қучиб йиғлар эди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
https://ok.ru/group/51555598467220