ёҳуд
классчилар ва
сўровномачиларга.
Одноклассники бугунги
кунни энг оммавий
ижтимоий
тармоқларидан
бирилиги ҳеч кимга сир
эмас. Бу сайтда
яхшиликни ҳам,
ёмонликни ҳам топса
бўлади. Кимдир яхши
мавзулар киритиб
яхшилик уруғини
сепаябди. Кимдир ўзини
қора ниятини шу сайт
орқали амалга
ошираябди. Хуллас ким
нима изласа, топаябди...
Лекин бугунги
суҳбатимиз
одноклассникидаги икки
тоифа кишилар ҳақида
кетади. Биринчи тоифа
бу классчилар...
Уларни асл мақсади ўзи
қўйган нарсага
одамларни фикрини
жалб қилиб класс
тўплаш...бундан нима
наф, тушунмайман...
мавзулари ҳам бир
биридан рангба ранг бир
биридан ғалати....мана
улардан баъзилари:
Қуръон китоби оловда
ёнмабди. Класс босинг,
ҳамма кўрсин... Фалон
давлатни байроғи
фалонча класс тўплабди,
бизни байроққа қанча
класс тўплаймиз... фалон
давлатни президентига
шунча класс бўлибди,
қани бизни президентга
қанча тўпланаркан...ким
Аллоҳни севса класс
боссин, Ким мусулмон
бўлса класс боссин....Ким
онасини севса класс
боссин.... ким ёшлигида
шуни ўйнаган бўлса....
Бошқа ишинг йўқми
сенларни...дейдиган одам
йўқ....
Аввало, нафақат
Қуръони карим, балки
ҳар қандай қалин китоб
ёнғинда ёнмай қолиши
бу табий холат. Бунга
ўзим гувоҳ бўлганман.
Қуръони каримни эса
мўъжизаси уни ўтда
ёнмаслигида эмас, балки
ичида инсонни ожиз
қолдирадиган, барча
давру замон учун ҳақ
дастур бўладиган
оятларидадир! Умрингда
қўлингга Қуръонни
ушламаган, оят ўқилса
“қачон ўқиб бўларкан”
деб зўрға чидам
ўтирасан, телефонингда
оятлар ўрнига Жастин
Биберни қўшиқлари
бору, ёнмай қолган
Қуръонга класс тўплаб
нима қиласан? Уни
ўрнига Китобни олиб
битта оят ёдлаб унга
амал қилиб, тартил
қилиб, тажвид билан,
чин ихлос билан ўқиб
юр, сенга фаришталар
“класс” босади. Қиёматда
шу оят сени фойдангга
гувоҳлик беради,
Жаннатдаги “рейтинг”
инг юқори бўлади.
Байроққа класс тўплаб
бало борми? Оддий бир
латта билан фахрланиш
нимаси? Умуман исломда
фахр дурустмас.
Аллоҳни номи ёзилган
картинкани қўйиб класс
тўплама, Аллоҳ Буюк Зот,
У Сомаддир, У Аҳад,
Роҳман ва Роҳийм,
Карийм ва Азиймдир,
Азийз ва Маликул
Мулкдир....сени классинг
у ёқда турсин бутун дунё
ҳар куни миллиард март
класс босса ҳам Аллоҳни
Буюклигига зарра қадар
таъсир ўтказа олмайди....
Мусулмон бўлсанг класс
бос эмиш!!!! Нима,
босмасам ман диндан
чиқаманми? Умрида
намоз ўқимай, бир солиҳ
амал қилмай битта
картинкага класс босиб
сен мусулмону, умри
масжидда ўтган, бир умр
яхшиликни канда
қилмай бир марта сени
картинканга класс
босмаган кофирми?
Фаросатни ишлат, бир
нарса ёзишдан олдин
ўйлаб кўр.
Яна баъзилари бор,
русчани худди ит ажриқ
ғажигандек гапиради,
лекин ўзича ақллилик
қилиб қўйган мавзусини
русчада қўяди, руслар
ўқиб бу тақсирни
“бехато” ёзган
гапларидан думалаб
тушса керак. Аввал
ўзбекчани ўрганиб
олгин, кейин русчада
бирор нарса
ёзгин...дейдиган одам
йўқ....
Унутма! Маккаи
Мукаррамани суратига,
ёнмай қолган Қуръонга,
илонга айланиб қолган
аёлга класс босмаган
киши диндан чиқмайди,
унинг иймонига бу
сафсатабозликлар
заррача путур
етказмайди. Аллоҳ бизни
босган, тўплаган
классларимизга қараб
эмас, қилиб ўтган солиҳ
амалларимизга қараб
мукофотлайди...Тиланчил
икни бас қилиб, яхши
амаллар билан шухрат
қозонгин. Аввало
Аллоҳни назарига
тушадиган амаллар
қилгин, тўпаган классинг
Қиёмат куни сенга дастак
бўлолмайди....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев