“БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!” ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ
Азиз юртдошлар!
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига таклиф этамиз.
🔹 Акция 2-13 июнь кунлари (дам олиш кунлари бундан мустасно) соат 9:00 дан – 16:00 гача вилоят қон қуйиш марказида утказилади
📍Манзил: Хоразм вилояти Урганч шахри Ж.Мангуберди кучаси, 12-уй
🟢Мўлжал: Вилоят Эндокринология (Сахарный) шифохона ёни
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирнинг мақсади – тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдир.
Донорлик тартиби бўйича эслатма:
✔️18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
✔️1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
✔️Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
✔️Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
✔️Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.
☎️ Қўшимча маълумот учун:
+998 99 564 05 41
+99895 075 85 89
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилояти
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев