Ислом беш кургонлик мустахкам шахар,
Бу шахар кувватни такводин олар.
Унда имон-эътикод ,поклик мужассам,
Унда мехр-окибат –шохлик мужассам.
Биринчи кургони -имон кургони
Олтиндан курилган унинг девори,
Барча муминларга шудир шиори :
«Аллох ягона» - деб,эътикод этмок,
Бутун калби билан илтижо этмок
Аллахнинг «Расули» - пайгамбарларга,
Мукаддас самовий китобларига,
Киёмат кунига,кайта тирилиш,
Такдиру-азалга бешак ишониш
Мумин калби шунга бешак эргашиш
Бу кургоннинг хукми-низоми шудир
Бу кургоннинг конун –коидаси бир.
Иккинчи кургони-ихлос кургони
Кумушдан курилган унинг девори,
Риё ва нифоклар уни емирар,
Мунофик инсонлар уни кемирар.
Учинчи кургони –фарзлар кургони,
Темирдан курилган унинг девори.
Намоз ва закотни ким канда килмай
Руза тутиб,хаж килиб,тавоф айласа,
Фарзларин бажо этиб,амал айласа,
Бу кургон девори мустахкам булгай.
Пишик гиштдан уралган туртинчи кургон,
Суннат амалларнинг удир кургони.
Амаллар муминга берур шафоат,
У дунёю бу дунё берур фарогат.
Хом гиштдан девори бешинчи кургон,
Яхши хулк-одобга ишончли кургон.
Шайтон васвасаси туфайли бирдам
Шу кургон девори бузилса бирдан,
Ислом кургонлари ларзага келур,
Муминлик холатлари хавфга келур.
Шайтонга эргашма –нафсинг тийиб юр,
Одоб-ахлокинга назар солиб юр.
Эхтёт кил ,саклагил кургонларни сен-
Ислом кургонлари мустахкам булур.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев