Масжиднинг ички ҳовлисида Каъба жойлашган. Каъба атрофида биринчи масжиднинг қурилиши 638 йилда амалгаоширилган. Ўшандан бери масжид бир неча марта қайта қурилган. Ал-Ҳарам масжиди бизнинг кунлардаги кўринишида 1570 йилда қурилган. Дастлаб масжид 6 та минорага эга бўлган, бироқ Истанбулда Кўк масжидда ҳам 6 та минора қурилгандан кейин, Макка имоми ҳеч қайси бир масжид мусулмонларнинг бош масжиди Ал-Ҳарам билан тенглаша олмаслиги учун буни шаккоклик деб атаган. Ўшандасултон Аҳмад масжиднинг 7-минорасини қуришга буйруқ берган.Ҳаж амалини адо этувчилар сони йилдан-йилга ортиб боргани сабабли, 1980 йилда масжиднинг жануби-ғарбий томонида яна иккита минорага эга корпус барпо этилган, ёндош ҳудудлар кенгайтирилган.Бугунги кунда Ал-Ҳарам 309 минг кв метр майдонга эга катта иншоот бўлиб, 9та минора эга. Уларнинг ҳар бирининг баландлиги 95 метрни ташкил қилади. Масжид ичига 4 та катта дарвоза орқаликирилади, улардан ташкари яна 44 та кичик эшиклар мавжуд. Масжидда 7 та эскалатор ишлаб туради, ҳаво эса юзлаб кондиционерлар ёрдамида янгилаб турилади. Масжид ўз ичига 700 минг кишини сиғдира олади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев