Намоз ўқишдан олдин фикрни бир жойга жамлаб,
“АЛЛОҲУ АКБАР..!” деб қулоқ қоқилади...
... Намозга кирар экансиз, дилингизни ҳасаддан, кибру
ҳаводан, гина-кудуратдан покланг...
Чунки намозда Аллоҳ билан юзма-юз турасиз... Қиблага
юзландингизми, қалбингиз билан ҳам Аллоҳга юзланинг...
... Юзингиз қиблага қараб, ҳаёлингиз бошқа жойларга
кетиб қолмасин...
~ “Анави иш нима бўлдийкин...”,
~ “Нархи тушдими- кўтарилди...?” деган ўй-хаёллар
одамни намоздан чалғитиб қўяди...
... Сиз холис ниятда ибодат қилаётган экансиз, ўн-ўн беш
дақиқа бўлса ҳам Аллоҳ олдида турганингизни ҳис
этинг...
Зеро,
~ “Аллоҳга севимли банда бўлай..”,
~ “Ибодатим ҳусни қабул бўлсин..”, деган инсон намозга
кираётганида фикрини бир ерга жамлайди, гуноҳлари учун
истиғфор айтади, Аллоҳнинг улуғлигини ҳис этади, ўзининг
ожизлигини эслайди...
... Шундан кейин ибодатни бошласа, намоз ўқиб мазза
қилади, ибодатдан лаззат олади...
(Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”).
Дуода эсланг ...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8