Бир йигитни онаси оламдан ўтибди ўша пайтда эски қабристон тўлиб, янги қабристонга марҳумани қўйишибди шу кундан бошлаб ўғил ўзгариб қолибди. Ҳеч кимга ҳатто аёлига ҳам индамай кунда шом маҳалда уйидан чиқиб кетаркан ва сахар ёруғ тушганда қайтиб келаркан. Ҳамма ҳавотирда орадан 2 ой ўтиб шу, қишлокда яна бир одам вафот этиб янги қабристонга 2чи бўлиб қўйилибди. Марҳумни жойига қўйиб тарқалинаётганда шу маҳаллани имоми ҳалиги одамни чақириб ўғлим 2ойдан бери кунда кечаси қаёққа борябсиз, Отангиз ва яқинлариз сиздан хавотирда деганда йигит:
- 2ой олдин шу қабристонга биринчи бўлиб онамни қўйдик онам бу ерда тунда ёлғиз ётмасинлар деб шу ерда ёнларида ётдим, қандай қилиб онамни ёлғизлатаман деган экан...
-Савол берманг., кайдайдинг.. деб..
Юрагимни эзманг
Хадеб...
Қуймай дея,
ёлгизлатиб...
Онажоним
ёнидайдим..
Тебраттилар
беланчакда.....
Бир кули тандир
учоқда....
Етти бола
бир кучокда...
Онажоним
енидайдим...
Ёлғиз қўймас
эди хеч хам...фарзандларин
Мушфиқ онам..
Қандоқ..елгиз
қуяй мен хам..
Онажоним
енидайдим...
Парвона боп
Бизга онам....
Чекди ташвиш..
Чекдилар гам...
Нечун,энди бўлмай,
ҳамдам...
Онажоним...
Ёнидайдим..
Тикан кирса
кўлимизга...
,Ох, тортган ,ёш
Олиб кўзга....
Қувончи йук биздан
узга..
Онажоним
ёнидайдим...
Дардимизда
Дардман булиб....
Ночора бир
Гулдай сулиб...
Кетдилар гул етим
Қилиб...
Онажоним
ёнидайдим...
Сўрманг,
мендан кайдайдинг
деб.....
ﷲ Javohir ❤
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев