Намоз
Аллоҳ билан роз айтишувдир. Банда
оятларни ўқир экан, Аллоҳ, албатта, унинг
ўқиганларини эшитиб туради. Буни
унутмаслик лозим, балки ич-ичдан ҳис
қилмоқ керак. Аллоҳ таоло нафақат бандани кўриб-эшитиб туради, шунингдек, унинг
ўқиганларига жавоб ҳам қайтаради.
Ибн Можанинг “Сунан”ида ривоят қилинади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳ таоло: “Намозни Ўзим билан бандам
ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади”, дейди. Агар банда: “Алҳамдулиллаҳи
Раббил ъаламийн” (Оламлар Рабби Аллоҳга
ҳамд бўлсин), деб ўқиса, Аллоҳ: “Бандам
Менга ҳамд айтди”, дейди. “Ар-роҳманир-
роҳийм” (Меҳрибон ва раҳмли), деса: “Бандам
Менга сано айтди”, дейди. Агар: “Малики явмиддин (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса:
“Бандам Мени улуғлади”, дейди. “Иййака
наъбуду ва иййака настаъийн” (Сенгагина
ибодат қиламиз ва Сендангина мадад
сўраймиз), деса: “Мен билан бандам
ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади”, дейди. Агар: “Эҳдинас-сиротол-
мустақийм, сиротал лазийна анъамта
ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим
валлаззо-оллийн” (бизни солиҳ бандаларингга
инъом қилганинг тўғри йўлга бошлагин,
ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг йўлига эмас), деса, Аллоҳ: “Мана шу бандам
учун ва бандамга сўрагани”, деб айтади”.
Бу буюк ҳадисни ким ёдида тутса ва ҳар
намозда дилидан ўтказса, етук бир хушуъга
эришади, қалбида Фотиҳа сурасининг катта
таъсирини топади. Чунки у Парвардигорининг ўзига хитобини, сўраганларига жавобини ҳис
қилади! Албатта, бу буюк суҳбат хушуъ
билангина қалбда қадрини топади.
“Иҳёи улумиддин” асарида тиловат қилаётган
киши ўзини қандай тутиши ҳақида
қуйидагича талаб қўйилган: “Тиловат пайтида қалб Қуръонни Аллоҳдан эшитаётгандек ёки
уни Аллоҳга ўқиб бераётгандек ҳолатда
бўлиши лозим”.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам
бир ҳадисларида айтадиларки: “Биронтангиз
намоз ўқишга турса, албатта, у Парвардигорига муножат қилади. Бас, Унга
қандай муножот қилаётганига
қарасин” (Ҳоким ривояти).
Оятларга жавоб бериш Фотиҳа сураси охирида
“Омин” дейиш. Бу
суннатдир ва уни адо этишда катта ажр бор. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Имом “Ғойрил мағзуби ъалайҳим валлаззо-
оллийн” деса, “омин” деб айтинглар, чунки
кимнинг “омин” дегани фаришталарнинг
“омин” айтишига тўғри келиб қолса, қилган
гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Имом Шофеъий, Имом
Аҳмад ва бир қанча уламолар эркак кишининг
овозни баландлатиб “омин” дейишига фатво
беришган. Ҳанафий мазҳаби олимлари эса,
оминнинг махфий айтилишига ижмоъ
қилишган. Чунки омин “Аллоҳим ижобат эт”, маъносидаги дуодир, дуонинг афзали эса, уни
махфий қилишдир. Ато разияллоҳу анҳу ҳам
“Омин дуодир”, деганлар (Имом Бухорий
ривояти). Имом: “Самиъаллоҳу лиман
ҳамидаҳ” (Ким
Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитади), деганда “Роббана лакал ҳамд” (Аллоҳимиз, Сенга ҳамд
бўлсин), деб жавоб қайтариш. Пайғамбаримиз
саллаллоҳу алайҳи васаллам
бир кишининг рукуъдан қад ростлаганда:
“Роббана ва лакал ҳамд, ҳамдан касирон
тоййибан мубарокан фийҳ”, деб ҳамд айтганини эшитиб: “Ман шу калимага ўттиздан
ортиқ фариштанинг шошиб келаётганини
кўрдим”, деганлар (Ибн Касирнинг
тафсиридан).
Сажда оятларини тиловат қилганда сажда
қилиш. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар одам боласи сажда оятини
ўқиса ва сажда қилса, шайтон четлашади ва:
“Ҳолимга вой, Одам боласи саждага буюрилди
ва у сажда қилди, унга жаннат бўлди. Мен ҳам
саждага буюрилдим, бош тортдим, менга
дўзах бўлди”, деб йиғлайди (Имом Муслим ривояти). Олимлар сажда ояти тиловат
этилганда сажда
қилишни вожиб дейишган. Чунки
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг шундай қилганлари ҳақида
саҳиҳ ривоятлар мавжуд. Қолаверса, у зоти муборак айтганларидек, сажда қилган кишидан
шайтон четлашар экан. Шунингдек,
сажда қилиш хушуъни ҳам зиёда этади: “У
зотлар йиғлаган ҳолларида юзлари билан
йиқилурлар ва бу уларнинг хушуъсини зиёда
қилур” (Исро сураса 109 оят), дейди Аллоҳ таоло.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2