Интернетга киришдан мақсад қуйидагилардан камида биттаси бўлсин:
1. Аллоҳнинг динига чақириш.
2. Илм олиш.
3. Зикр мажлисларида иштирок этиш.
4. Исломни тарқатиш.
5. «Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхши» деган ҳадисга биноан, интернет сабаб диний саводхонликни ошириб, кучли бўлишни ният қилиш.
6. Солиҳлар суҳбати билан танишиб, уларни Аллоҳ учун севиш.
7. «Менинг намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир» оятига риоя қилиш.
8. Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш.
9. Вақтни Аллоҳнинг ибодатида ўтказиш.
10. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» оятига амал қилиш.
11. «Зеро, уларга Аллоҳ йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, уларга солиҳ амал ёзилади. Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас» оятига риоя қилиш.
12. Аллоҳ йўлида насиҳат қилиш.
13. «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар» ҳадисига риоя қилиш.
Албатта Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9