Эй,Аллоҳ!
Мен уни жуда соғиндим.
Анча бўлди,ундан айрилиб қолганман. Ҳар куни кўришиш умиди ила тараддуд кўраман. Қувонч ила унга талпинаман. Саҳарлаб тураман,унинг дийдорига талпиниб...
Кеч бўлса,ошиқаман. Сокин вақт,фурсат ғанимат деб... Лекин,кўришаолмайман.
Унинг дийдори - лаззатли,қувончли. У мени Сенга,Сенинг дийдоринга,Сенинг розилинг сари қадам ташлашимга кўмакчи,йўлбошчи ва ҳаётим манҳажи эди.
...Уни жуда-жуда соғиндим,Роббим. Уни менга қайтар, Ё Робб! Уни менинг жоним,қалбимдаги баҳорим қил.
Эй менинг СУЮКЛИГИМ!
Сени жуда соғиндим. Сенсиз менга ҳаёт қоронғу,зулмат бўлиб қолди. Сенсиз ҳаёт қувончлари татимаяпти. Сен менинг қувончим,қалбим баҳори эдинг. Нима бўлди,ғойиб бўлдинг. Сен билан ҳар кунда бир неча бор учрашар эдик. Сен билан кўришсам,қалбим юмшар,кўзим ёшга тўлар эди. Сенинг дийдоринг шунчалар лаззатли эдики, олдингдан ҳечам кетгим келмас,сендан узоқлашгим йўқ эди.
Ҳозирчи,бир бор бўлсада ишқингда муштоқман. Нега,айбим нима? Сенга хиёнат қилмайман деб ваъда берган эдим-ку! Сен билан бир умр,ҳатто бир нафас олгулик Сени ёлғиз ташлаб қўймайман дегандим-а? Нега бунчалар узоқлашдик... Жавобини ўзим биламан,Сендан узоқлашганимнинг ягона сабаби бор. У сабаблар - менинг гуноҳларимдир. Сендаги хиёнатимдир. Шулар мени сендан узоқлаштирди. Гуноҳларим қалбимга қора парда тортди. Улар сени мендан олисларга олиб кетди. Ўзинг олдимда бўлсанг-да,олдинга бораолмай, Сени қучиб,бағримга олиб,бир ўпишга зор бўлдим... Ишқингда маст бўлиб,сенинг дийдорингни жуда соғиндим. Сенга ваъда бераман,бошқа хиёнат қилмайман.
Мени кечир,Суюклигим! Фақат сендан илтимос,олдимга қайт. Сени шунчалар севаманки,вужудимга айлансанг дейман. СЕНСИЗ бу дунёда роҳат йўқ. Сенсиз бу дунё,ҳатто охиратда ҳам нажот йўқ. Менинг нажотим,сени жуда соғиндим. Ишон, сени жуда соғиндим.
Мени кечир,менинг суюкли ҚУРЪОНИМ!
©Абдул Мўмин
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев