1. Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди"
(Оли Имрон сураси, 17-оят).
2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар"
(Оли Имрон сураси, 191-оят).
3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!"
(Каҳф сураси, 2-оят).
4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз"
(Аҳзоб сураси, 41-оят).
5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар"
(Муъминун сураси, 2-оят).
6. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!"
(Нисо сураси, 82-оят).
7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис:
"Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
8. Садақани яширинча бермоқ. Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ. Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".
10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир"
(Аъло сураси, 17-оят) .
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Манба: imonuz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2