____
Аллоҳ таоло Исро сурасининг 53 – оятида шундай буюради:
«Бандаларимга айтингки, улар (ўзаро сўзлашганларида) энг гўзал сўзлардан сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур.»
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Шайтон Арабистонда намозхонлар унга сиғинишларидан ноумид бўлди. Лекин улар ўртасида низо чиқаришдан (умидсиз эмас)».
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Жобир розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иблиснинг тахти денгизда. У аскарларини юборади, улар одамларни фитнага солишади. Иблис ҳузурида уларнинг энг ҳурматлиси энг катта фитначисидир.»
Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан ҳар бирингизга жинлардан бўлган бир ҳамроҳ бириктириб қўйилган», дедилар. Саҳобалар: «Сизга ҳамми, ё Расулуллоҳ?», дейишди. «Ҳа, менга ҳам, бироқ Аллоҳ унинг устидан менга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди. Энди у мени фақат яхшиликкагина ундайди», дедилар.
Шарҳ:
Шайтоннинг инсонга адовати азалий ва ўзгармас. Аллоҳ таоло Қуръонда бу ҳақда хабар бериб, бандаларини унинг макридан огоҳлантирган. Шайтон фурсат бўлди дегунча одамлар ўртасига адоват солишдан асло чарчамайди. Одамлар ўртасидаги охир оқибат юзкўрмас бўлишгача етиб борадиган ўзаро уруш-жанжаллар шайтоннинг фитнаси натижасидир.
◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇[[[◇◇◇
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда одамларга сўзлаб турганларида бир аъробий келиб: "Қиёмат қачон?" - деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлашда давом этавердилар. Баъзилар: "Расулуллоҳ уни эшитдилар-у, лекин гапини ёқтирмадилар", дейишди. Баъзилар эса: "Йўқ, уни эшитмадилар", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини тугатгач:
– Қиёмат ҳақида сўраган киши қани? - дедилар.
– Ё Расулуллоҳ, мана мен шу ердаман, - деди у.
– Омонат зое қилинса, Қиёматни кутавер, - дедилар.
– Зое қилиниши қандай бўлади? - деган эди:
– Агар иш нолойиқ кимсаларга топширилса, Қиёматни кутавер, - дедилар.
(Бухорий ривояти)
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев