ҚАТЪИЙЛИК ИЛА ДУО ҚИЛСИН, ЧУНКИ У ЗОТНИ МАЖБУРЛОВЧИ ЙЎҚ!
---------
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз дуо қилса, «агар хоҳласанг», демасин. Азму қарор ила сўрасин. (Ёлвориб) катта нарсаларни сўрасин. Чунки Аллоҳнинг бергани Унинг учун арзимас нарсадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Қанча берса ҳам, Аллоҳ таоло учун арзимас нарса ҳисобланади. Шунинг учун Аллоҳ таолодан катта, улуғ нарсаларни астойдил, азму қарор билан, «Сўрайман, Аллоҳ беради» деган ишонч билан сўрайвериш керак. «Сўраётган нарсам катта бўлиб кетмасмикан, оғир келиб қолмасмикан, шунча нарсани сўрайманми?» дейиш нотўғри бўлади, чунки берадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи. Аллоҳ, таоло ҳар бир махлуқоти нима сўраса, сўраганидан ортиқ қилиб бериб, бутун оламни тўлдириб юборса ҳам, мулкидан заррача нарса камаймайди. Сўраш бандадан, бериш Аллоҳ таолодан. Банда азму қарор билан ва ихлос ила сўрасин, Аллоҳ таоло албатта беради.
♻️
Аллох Таоло айтади
يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ.
«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусийбатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир».
(Луқмон сураси, 17-оят).
Тафсир: Аллоҳга иймон келтириб, охиратдан умидвор ҳар бир одам адо этиши лозим бўлган ишлар шулардир: «Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил». Намозсиз қаерга ҳам бориб бўларди "Намозсиз нима ҳам қилиб бўларди" Шунинг учун ҳам зарурий амаллар орасидан биринчи бўлиб намоз тилга олинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида: «Намоз диннинг устунидир», дейилган. Ҳа, устунсиз иморат бўлмайди. Намоз инсоннинг тили билан айтиб, дили билан тасдиқлаган иймонининг аломатларидан биридир. Намозни тўкис адо этган одам бошқаларни амри маъруф, наҳйи мункар қилиш ҳаққига эришади.
♻️
#Ҳадис
Ихлос сурасининг фазилати.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Аллоҳул вааҳидус сомад – Қуръоннинг учдан биридир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Изоҳ: «Аллоҳул вааҳидус сомад» – Ихлос сурасига ишора. Ушбу калималар билан бошланган сура, яъни Ихлос сураси мазмунан Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг.
♻️
#намоз
НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙСИЗ?
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб, «Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?» деб сўради. «Ҳа», деди Ҳотам. «Намозни қандай ўқийсиз?» сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан».
Исом ибн Юсуф: «Намозни жуда яхши адо қилар экансиз», деди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев