|
📖. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Агар бирортангиз тунда уйғониб кетиб шундай деса: "Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик илоҳ йўқдир. Мулк ва ҳамду саноларнинг соҳиби Унинг ўзидир. Унинг шериги йўқдур. У барча нарсага қодир Зот. У барча айбу нуқсондан покдир, Унга ҳамду санолар бўлсин. Ундан ўзга ибодатга ҳақклик илоҳ йўқдир. У Аллоҳ Буюкдир. Ундан ўзгада куч қувват йўқдур"- деб, сўнг "Аллоҳим мени гуноҳларимни кечир" деса, ёки бошқа бирор дуони айтса, ижобат бўлгай, агар ўрнидан туриб яҳшилаб таҳорат олса ва намоз ўқиса қабул бўлгай".
|
Буҳорий 1154 ривояти.
|
. /"Лаа-илаҳа-иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува аъла кулли шайин Қодийр; Алхамдулиллаҳ, ва Субҳаналлоҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар, ва лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. -Аллоҳумма-ғфирлий".
|
АЗОН АЙТИЛАЁТГАНДА ВА ЖАНГДА САФ ТОРТИБ ТУРИЛГАН МАҲАЛДА.
|
📖 Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Икки маҳалда дуо рад этилмайди; азон айтилаётганда ва жангда сафда турганда қилинган дуо".
|
Абу Довуд 2540 ривояти. Нававий ва Шайҳ Албоний саҳиҳ деган.
|
Яний: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Қиёмат Кунида менинг шафоатимга ҳақлик киши, азон сўзларини эштиб сўнг: "Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. (Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан)"ʼ деган киши учундир.
|
/Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит-таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ/.
|
Саҳиҳ Буҳорий 614.
|
ЧОРШАНБА КУНИ ПЕШИН ВА АСР ОРАЛИҒИДА ҚИЛИНГАН ДУО.
|
📖 Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, «ал-Фатҳ» масжидида туриб, уч кун: душанба, сешанба, ва чоршанба куни Аллоҳга қилдилар. Ва у зотни дуолари, чоршанба куни, Пешин ва Аср намозини орасида ижобат бўлди, ва бундан у кишини ҳурсанд бўлганларини юзларидаги қувончдан билиниб турар эди. Ва мениҳам қандай иш ташвишга қўймасин, мен Аллоҳга айнан шу маҳалда (яний: чоршанба куни Пешин ва Аср намозини орасида) дуо қилар эдим. Ва дуоларими ижобат бўлганини билар эдим”.
|
Аҳмад (3/332), Буҳорий “Адабул-муфрад” (704), Баззор (“Кашф ал-астор” 1/216) ривояти. Ҳадис даражаси ҳасандир.
Муҳаддислардан, Имом Самҳурий, Имом Суютии, Ҳофиз Мунзирий, Хайсамий ва Шайҳ Албоний ҳадис санадини ҳасан деган. Қаранг: “Мажмуаи завоид” (4/12). “ат-Тарғиб ват тарҳиб” (2/180), “Сиҳам ал-исоба фид даъват ал-мустажоба” (15), "Саҳиҳ ат-Тарғийб ва-т-тарҳийб” (1185), “Саҳиҳ ал-Адаб алъ-муфрад” (542).
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев