(Буюкли ва Шараф Соҳиби) деган Исмининг фазилати ҳақида.
|
Робия ибн Омир, Анас ибн Молик ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
«У Аллоҳга доимий ва тез-тез: «Эй Буюклик ва Шараф Соҳиби бўлган Зот (Ё Зал-Жалоли вал-Икром) деб дуода бўлинглар".
|
Аҳмад (4/177), Термизий (3524, 3525), ва Ҳоким (1/499) ривояти.
Ҳадиснинг саҳиҳлигини Ибн Тоҳир, Шайҳ Албоний, Муқбил ибн Ҳодий, Абдул-Қодир Арноут ва Шуайб Арноутлар тасдиқлаганлар. Қаранг: “Таҳриж ҳадис ал-Кашшаф” (3/395), “Саҳиҳ ал-Жомий” (1250), “ас-Саҳиҳ ал-Муснад” (341), “Таҳкик жало ал-афхам” (187), “Таҳриж ал -Афхам” (187), “Таҳриж ал-кашшаф” (3/395), “Саҳиҳ ал-Жомий” (1250), “Ас-саҳиҳ ал-муснад” (341), “Муснад” (17596).
|
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг олдидан ўтиб кетаётганларида, у “Эй. Буюклик ва Шараф Соҳиби бўлган Зот (Ё Зал-Жалолий вал-Икром) деб Аллоҳ Таолога дуо қилаётганини эшитдилар ва унга дедилар: “Албатта, сенга ижобат қилинди (бас ҳоҳлаган нарсангни) сўрагин”.
|
Аҳмад (5/235), Термизий (3527), Баззор (2635). Абу Исо Термизий ва Шуайб Арноут ҳадисни ҳасан дейишган. Қаранг: “Таҳриж Муснад” (2017).
|
Имом Мужоҳид айтдилар: "Аллоҳнинг ушбу Исми: "Эй Буюклик ва Шараф Соҳиби!" /Ё Зал-Жалоли вал-Икром/” орқалик дуо қилинса албатта ижобат бўлгай".
|
“Тафсир Табарий” (19/466).
|
Имом Мунавий айтадилар: “Танланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни дуо вақтида: “Эй Буюклик ва Шараф соҳиби”, деган сўзлар билан Аллоҳга тавба қилишга ундаганлар.
“Файд ал-Қодир” (2/160).
|
| Аллоҳ Таоло деди: “Улуғворлик ва Иззат Икром соҳиби бўлмиш Роббингнинг Исми муборакдир!” (Роҳман:78).
|
Ушбу оят шарҳида Имом Ибн Касир айтдилар: “Бунинг маъноси Аллоҳ Таолони яратганлари билан улуғлашдир, чунки У юксалтиришга, итоатсизлик қилинмасликка, ҳурмат ва ибодатга, шукр қилишга ва куфр келтирмасликка, эслашга ва унутилмасликка лойиқдир" Қаранг: “Тафсир Ибн Касир” (5/435).
|
Баьзи уламолар Аллоҳнинг “Зул-Жалоли вал-Икром” Исми Абдураҳмон Муаллимий зикр қилганидек, Аллоҳнинг гўзал исмларининг энг улуғи ҳисобланади, деб ҳисоблашган. Қаранг: “Асар ал-Муаллимий” (7/34).
|
ДУО АВВАЛИДА ВА СЎНГИДА РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТИШ.
|
Фазола Ибн Убайд розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васаллам дедилар:
|
"Қачонки сизлардан бирингиз Аллоҳга дуо қилмоқчи бўлса, бас аввал Аллоҳга ҳамд айтсин ва Пайғамбарига салавот айтин сўнг нима ҳоҳласа (Аллоҳдан) сўрайверсин".
|
Аҳмад 6/18, Абу Довуд 1481, Термизий 3477, Насоий 8/261, Ибн Ҳиббон 1960 ва бошқалар ривояти. Ҳофиз Ибн Ҳожар ва Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Футуҳоти Раббония" 3/62 ва "Саҳиҳ ал-жоме ас-сағир" 3387.
|
Анас Ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Киши Пайғамбарига салавот айтмагунча ҳар қандай дуо ушлаб турилади".
|
Дайламий ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ алъ-жоме ас-сағир" 4523.
|
Умар Ибн Ҳаттоб розиёллоҳу анҳу айтадилар:
|
"Албатта дуо осмон ва ер ўртасида туриб қолади, ва уни юқорига Пайғамбаринга айтилган салавотгина олоб чиқади ҳолос".
|
Термизий 1/486 ривояти. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ Суннан Термизий" 403.
|
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Уламолар дуони Аллоҳга ҳамд сано айтиш ва Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлашни ва дуони шундай якунлашни мустаҳаб эканига иттифоқ қилганлар. Ва бу ҳусусида кўплаб ҳадислар келган".
|
"Алъ-Азкар" 176.
|
Мусулмон кишини дуони бошлашда ва якунлашда Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиб, сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиши аҳли сунна уламолари иттифоқи билан дуони тезроқ Аллоҳ Таьоло ҳузурида ижобат бўлишига сабаб амаллардан ҳисобланади. Аммо бу дуони шартларига кирмайди. Валлоҳу Аълам.
|
Ҳа шундай.
|
📖 Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
Умматимдан қайси бири менга сидқи дилдан салавот айтса, Аллоҳ унинг ҳаққига ўн маротаба салавот айтур, уни даражасини ўн даражага кўтарур, унга ўнта савоб ёзур, ундан ўнта гуноҳини кечирур".
|
Имом Буҳорий "Тариҳ" 2/1/50 да, Насоий "Алъ Амали" 166 да ривоят қилган. Шайҳ Алъбоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Силсила ас саҳиҳа" 3360.
|
Убай Ибн Каъаб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
|
"Қачонки тунни учинчи қисми ўтгач, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам уйқудан турдилар ва дедилар: "Эй одамлар! Аллоҳни зикр қилинг, Аллоҳни зикр қилинг! Биринчи сурни] чалиш вақти келдики унинг кетидан иккинчиси чалинади. Ажал ўзига тегишликлар учун ҳар томондан келди, ажал ўзига тегишликлар учун ҳар томондан келди[1].
|
Убай айтди: "(Бир куни) мен ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) га дедим: "Ё Росулуллоҳ! Одатда мен тез тез сизни ҳаққингизга дуода[2] бўламан. (Дуоларимни) Қанчасини сиз учун бағшида қилсам бўлади?". Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Ихтиёринг?!". Мен айтдим: "Чорагини?". Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Ҳоҳиш узингда?! Аммо кўпайтирсанг ўзинг учун яҳшироқ". Мен айтдим: "Ярмини бағшида қиламан?".
|
Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Ўзинг биласан. Аммо қўшсанг ўзинг учун яҳшироқ". Мен айтдим: "Учдан иккисичи?". Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Ўзинг биласан. Аммо қўшсанг ўзинг учун яҳшироқ". Мен айтдим: "Унда мен фақат сиз учун (сизни ҳаққингизга дойим) дуода бўламан". Ул зот (саллоллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: "Унда сен безовтагарликлардан[3] озод қилинасан ва гуноҳларинг кечирилади".
|
Аҳмад 5/136, Термизий 2457, Байҳақий 1/446, ва "Шуаб имон" 1499 да, Абу Ҳумайд "Муснад" 170 да, Ибн Абу Шайба "Мусаннаф" 8798 да ва Ҳоким "Мустадрок" 2/421 да ривоят қилган. Термизий, Ҳоким, Заҳабий, Мунзирий, Ибн Ҳожар, Байҳақий, ва Шайҳ Албонийлар саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ал жоме ас-сағийр" 7863.
|
[1]. Бу ерда инсон жон топшириш маҳалдаги азоб уқубат қаттиқ алангалик талваса ҳақида гап борайпти.
|
[2]. Яний: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаққиларига Аллоҳ Таолога тез тез дуода бўлиш.
|
[3]. Яний: Сен икки дунёда ҳар қандай сени қўрқитадиган мусибат ва ташвишлардан Аллоҳнинг паноҳида бўласан.
|
Аъсим Ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади: "Мен Абдуллоҳ Ибн Амр ибн Рабиянинг ўз отасидан келтирган ҳадисни эшитганман: "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
|
"Қайсики мусулмон киши менга салавот айтмасин, албатта фаришталар ҳудди унинг салавоти каби унга ҳам салавот айтадилар. Бас шундай экан (Аллоҳга мусулмон) банда буни (менга салавотларни) ҳоҳ кам қилсин ҳоҳ кўп қилсин (Аллоҳдан насибасини олаверади) ".
|
Ибн Можа 907 ривояти. Шайҳ Албоний ҳасан деган. Қаранг: "Саҳиҳ алъ-жоме ас сағийр" 5744.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга энг қисқа салавотнинг айтилиши: "Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад".
|
Яна бир саҳиҳ ҳадисда келган Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга энг ёқимлик салавот: "Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад. Кама солата аъла Иброҳийм ва аъла оли Иброҳийм иннака Ҳамидум Мажийд. Аллоҳумма барик аъла Мухаммадин ва аъла оли Мухаммад. Кама барокта аьла Иброхийм ва аьла оли Иброхийм иннака Ҳамидун Мажийд".
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев