---
ХАВФ НАМОЗИ
.
— Хавф намози нечук намоздир?
— Қаттиқ шамол, зилзила, ёмғир кўп ёғиб, сувлар тошқин бўлганда ёки қаттиқ совуқлар бўлганда ва ушбуларга ўхшаган хавфли воқеалар содир бўлганда ўқиладиган икки ракат нафл намоздир.
— Ушбу хавф намозини ўқигандан сўнг нима қилинади?
— Тавба ва истиғфор қилинади: «Ё Рабб, ушбу воқеанинг зараридан сақлагин», деб дуо ўқилади.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ИСТИХОРА НАМОЗИ
— Истихора намози нечук намоздир?
— Бир улуғроқ ишни қилиш хайрли бўладими ёки хайрли бўлмайдими, деб шубҳага тушилган замонда ўқиладиган икки ракат нафл намоздир. Бир киши бир ишни қилишдан аввал шу тариқа шубҳага тушса, Аллоҳ таолодан хайрли ишини талаб қилиб икки ракат нафл намози ўқийди. Намоздан сўнг келадиган истихора дуосини комил ихлос билан маъносини ўйлаб ўқийди, дуодан сўнг ўзининг дилига қарайди: дили қайси тарафга тортса ва қайси тарафга кўпроқ мойил бўлса, ўша тарафни қилади. Яъни, фараз қилинган ишнинг бўлишини истаб қолса, у ишни Худога топшириб қилади, агар дуо ўқигандан сўнг у ишга дили асло тортмаса, қилмайди. Ёки таҳорат қилиб икки ракат намоз ўқиб, истихора дуосини ўқигандан сўнг таҳоратли ҳолича қибла тарафга қараб ўнг ёнини босиб ётади, шу уйқусида хайрли туш кўрса, ўша қасд қилган ишни қилади. Агар хайрсиз туш кўрса, у ишни қилмайди.
— Истихора дуоси қайси дуодир?
— Ушбу дуодир:
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма инний астахийрука биъилмик, ва астақдирука биқудротик, ва асъалука мин фазликал ъазийм, фаиннака тақдиру ва лаа ақдир, ва таъламу ва лаа аълам, ва анта ъаллаамул ғуйувб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳаазал амро хойрул-лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий вақдурҳу лий, ва ин кунта таъламу анна ҳаазал амро шаррул-лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий фасрифҳу ъанний васрифний ъанҳ, вақдур лиял хойро ҳайсу каана сумма роззиний биҳ”.
Дуонинг маъноси: “Ё Аллоҳ, илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Зеро, Сен қодирсан, мен ожизман. Сен билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Ё Аллоҳ, агар мана шу ишим динимда, ҳаётимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт. Агар мана шу ишим динимда, ҳаётимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, уни мендан ва мени ундан узоқлаштир. Қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози қил”.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ҲОЖАТ НАМОЗИ
— Ҳожат намози қандай намоздир?
— Бир кишининг Аллоҳ таолодан талаб қиладиган ҳожати бўлган вақтда (яъни, бир мақсаднинг ҳосил бўлмоғини тилаган замонда) ўқиладиган икки ракат нафл намозидир.
— Намозни ўқигандан сўнг нима қилинади?
— Ғоятда ихлос ила Аллоҳ таолодан ўзининг ҳожатини талаб қилади.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
Дунё ҳаётида намоздан жиддийроқ, муҳимроқ бир иш, бирор вазифа йўқдир.
Намоз – Аллоҳга бандалик қилишнинг, Унга ишонишнинг эътирофидир. Аллоҳни севишнинг, Уни эҳтиром қилишнинг ифодасидир. Намоз кибр ва нафс чопонини отиб, қуллик либосини кийиш кайфиятидир. Мусулмонни ғайримуслимдан айирадиган энг катта аломатдир. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг тарк этилишига изн берилмаган.
«Мўминнинг меърожи» китобидан
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
Намоз эса, бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Пайғамбар алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ШУКР НАМОЗИ
— Шукр намози қандай намоздир?
— Бир мақсади ҳосил бўлган замонда ва ёки бир хайрли неъмат келган замонда шукрона қилиш учун ўқиладиган икки ракат нафл намоздир.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ТАВБА ВА ИСТИҒФОР НАМОЗИ
— Тавба ва истиғфор намози қандай намоздир?
— Хатолик билан бир гуноҳ иш қилса, пушаймон бўлса, тавба қилиб ўша гуноҳининг авф қилинишини Аллоҳ таолодан талаб этиб ўқиладиган икки ракатли нафл намоздир.
— Бир киши шу тариқа тавба қилиб икки ракат нафл намоз ўқиб Аллоҳ таолодан гуноҳини тиласа, нима бўлади?
— Аллоҳ таоло гуноҳини кечиришни ваъда қилгандир.
— Ундай намозни ўқигандан кейин нима дуо қилинади?
— Ушбу истиғфорни ўқийди:
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтаҳу амдан ав хатоан сиррон ав ъала ниятан ва атубу илайҳи мин аззанбиллази аъламу ва мин аз-занбиллази ла аъламу иннака анта ъалламул ғуйуб».
Маъноси: «Аллоҳ таолодан ҳар бир қилган гуноҳларимни авф қилишини талаб қилурман, қасддан хатолик ила ошкора, махфий, ўзим билиб ва билмай қилган гуноҳларимдан Аллоҳ таолога тавба қилурман. Ё Раббим, Сен ғайбларни билувчисан».
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ИШРОҚ НАМОЗИ
— Ишроқ намози қандай намоз?
— Офтоб тамом чиқиб бўлгандан кейин ўқиладиган намоз.
— Ишроқ намози неча ракат бўлади?
— Икки ракат, тўрт ракат, олти ракат, саккиз рака қилиб ўқилади. Саккиз ракатдан зиёда қилинмайди.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ЗУҲО НАМОЗИ
— Зуҳо намози қандай намоз?
— Офтоб чиқиб кўтарилгандан кейин ўқиладиган нафл намоздир.
— Зуҳо намози неча ракатдир?
— Икки ракат, тўрт раеат, олти ракат, саккиз ракат, ўн икки раеатдир. Ўн икки ракатдан зиёда қилинмайди.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
АВВОБИН НАМОЗИ
— Аввобин намози қандай намоздир?
— Шом намозини ўқигандан кейин ўқиладиган нафл намоздир.
— Неча ракат бўлади?
— Икки ракат, тўрт ракат ёки олти ракат бўлади.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Мўминнинг_меърожи
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ
— Таҳажжуд намози қандай намоз?
— Кечаси ярим кечадан сўнгра уйқудан туриб тонг отгунча ўқиладиган намоздир.
— Неча ракат ўқилади?
— Икки, тўрт, олти ракат.
"Ибодати Исломия" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев