-----
"Банданинг бандалик шарофатини улуғлийдиган энг олий неъмат банда раббисини раб деб тан олиб, унга бўй суниши, сажда қилиши, "Eй раббим саждалардан ернинг қулоғига айтган, шивирлаган манинг илтижойимни, тазаррумни, мани мушкулларимни, мани ҳожатларимни, сани севишлигимни, эй Аллоҳ, даргоҳингда қабул қигин" деб банда ўзини ҳокисорлик латофати билан Аллоҳ ҳақ субҳана ва таолонинг муҳббат қозонида қайнаб, иймон ҳаловати билан раббисини яхши кўришлиги экан."
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Аёлларимиз ҳаёсини ҳимоя қиляпмизми?
Эртага Қиёматда Аллоҳга нима деймиз?
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Ал-ҳая минал ийман" дедилар, "ҳаё иймондандир" дедилар. Ҳаё кимда бўлса унда яхшилик бўлади. Ҳаё мўмин одамнинг фазилатидир.
Ҳаё иймоннинг салобатидир. Демак, ким ҳаёли бўладиган бўлса, унинг юришида, кийимида, муомаласида, муносабатида, одамлар билан бўладиган мулоқотларида у инсоннинг оиласидаги исломнинг, иймоннинг муаттар ҳидлари борми йўқми билинади..."
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
«Йаа ҳаййу йаа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.
Маъноси:
Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма.
Ибн Сунний ривоятлари.
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Абу Умома (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
"Руҳул Қудус менинг кўнглимга: "Нафс ажали етмагунча ва ўз ризқини тўла олмагунча зинҳор ўлмас, Аллоҳга тақво қилинглар, ризқни исташда ҳаддан ошманглар, ризқнинг кеч қолиши сизни Аллоҳга маъсият ила уни талаб қилишга олиб бормасин. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат У Зотга тоат қилиш ила эришилади", деган маънони солди", дедилар.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев