МУТАКАББИРЛАР ХАКИДА
---------
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мутакаббирлар қиѐмат куни кичик қизил чумоличаларга ўхшаган ҳолларида, кишилар сувратида ҳашр қилинадилар. Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади. Бас, уларни жаҳаннамдаги Булиса номли қамоққа ҳайдаб борилади. Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади. Уларни аҳли дўзахнинг йиринги - тийнатул хабол ила суғорилади», дедилар».
(Имом Термизий ривояти)
-- Шарҳ:
Мутакаббирларнинг қиѐмат куни аҳволлари қанчалар даҳшатли бўлишини Ушбу ҳадиси шарифдагидек сифатлаш қийин бўлса керак. Хорлик устига хорлиқ азоб устига азоб. Бу хорлик ва азоблар
мутакаббирларнинг бу дунѐда ўзларини тутишларига тамоман зид бўлган ҳолда юзага келади. Бу дунѐда ўзини жуда ҳам катта фаҳмлаб, бошқалардан устун қўйиб юрган мутакаббирлар қиѐмат куни барча халойиқ қайта тирилтирилганида «кичик қизил чумоличаларга ўхшаган сувратида ҳашр қилинадилар». Бундан ортиқ хорлик бўлиши мумкинми?! Одам сувратидаги, митти қизил чумолича ҳажмидаги жонзотни тасаввур қилиб кўринг-а! «Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади».
Мутакаббирларни бир ѐки икки тарафдан эмас, ҳар тарафдан, олти тарафдан хорлик қоплаб олган бўлади. Мутакаббирларларни суврат ва ҳажмда хорликлари етмаганидек, ана ўша кичик қизил чумолича шаклидаги хору зор одамчаларни яна ҳар тарафдан хорлик қамраб турибди.
«Бас, уларни жаҳаннамдаги Булиса номли қамоққа ҳайдаб борилади». Мутакаббирларнинг хорлигини яна ҳам зиѐда қилиш учун уларга дўзахда алоҳида қамоқхона ҳам тайѐрлаб қўйилган.
«Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади». Оддий дўзахилар олов билан жазолансалар, мутакаббир дўзахилар олови билан жазоланадилар. Албатта, оловларнинг олови оловларнинг ила оловида куйиб ёнганлар роса чанқашлари турган гап. Улар бирор ичиладиган нарсага муҳтож бўладилар.
Шунда: «Уларни аҳли дўзахнинг йиринги - тийнатул хабол ила суғорилади».
Хадис ва Хаёт 34
#Ҳадис_926
МАХСУС ДУОЛАР.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса, бошларини осмонга кўтариб, «Субҳаналлоҳил азийм», қачон дуода ижтиҳод қилсалар
«Йаа Ҳайй! Йаа Қайюм!» дер эдилар».
(Термизий ривоят қилган).
-- Шарҳ:
Биз ҳам бу каби ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз керак.
Хадис ва Хаёт 35
#Ҳадис_915
ХЎРОЗ ҚИЧҚИРГАНДА ВА ЭШАК ҲАНГРАГАНДА АЙТИЛАДИГАН ҚАВЛ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон хўроз қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳдан У Зотнинг фазлини сўранг.
Чунки у(хўроз)лар малакни кўрган бўлади.
Қачон эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтоннинг шарридан (ѐмонлигидан) паноҳ сўранг. Чунки у(эшак)лар шайтонни кўрган бўлади», дедилар».
(Бешовлари ривоят қилишган).
Хадис ва Хаёт 35
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев