___________________
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандир".
(Термизий ривояти).
Жаннатдаги хурмо дарахти, унинг меваси ва яхшиси ҳақида Ибн Аббос айтадилар: "Жаннат хурмосининг танаси зумраддан, новдаси қизил олтиндандир, барг-япроқлари жаннат аҳли учун ёпинчиқ, уларнинг зеб-зийнату безаклари ҳам хурмонинг новда ва баргларидан. Меваси кўзадай, челақдай бўлиб, сутдан оқ, асалдан ширин ва ёғдан мулойимдир, унда данак бўлмайди".
(Ибн Муборак ривояти).
Ибн Зайд ҳадис айтади: Бир киши: "Эй Расулуллоҳ (с.а.в.), жаннатда хурмо борми, чунки мен хурмони яхши кўраман?" деди. "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундаги хурмонинг танаси олтиндан, пастки қисми ҳам олтиндан, шохлари ҳам олтиндан, япроқлари бутун олам безакларидан гўзал, ғужумлари ҳам олтиндан, поялари ҳам олтиндан, мевалари кўзадан катта, ёғдан юмшоқ ва асалдан лаззатлироқдир", дедилар у зот.
(Ибн Ваҳб ривояти).
Абул Фараж ибн Жавзий Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ўртаси ковак тахтани олиб: "Эй Жарир, агар жаннатда бу каби тахтани қидирсанг ҳам, топа олмайсан", дедилар. "Мен: "У ерда хурмо ва дарахт йўқми?" дедим. У зот: "Бор, унинг танаси дур ва олтиндан, юқорисида меваси бор", дедилар".
Имом Қуртубий
"Жаннат васфи" китобидан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев