( БЎЛГАН ВОҚЕА)
Бу хикояни гурухимиз
мухлисаси бўлган бир аёл
айтиб берди . Айтишича бу
воқеа хакикатдан хам
бўлган воқеа экан . Воқеа
кахрамонлари хозирги
кунда Тошкент шахрида
кўзга кўринган, ўзига
яраша обрў - эътиборга эга
бўлган ,эл ардоғидаги
ҳурматли инсонлар экан.
Хикоя қахрамонларининг
исмлари шартли равишда
ўзгартирилган ...
Сожида ниҳоятда ақилли ,
чиройли, хаёли иболи,
қадди қомати келишган қиз
. Уй рўзғор юмушларини
саранжом саришта қилар,
хар бир қиладиган ишини
дид билан ораста қилади.
Шунингдек қўли гул чевар ,
чеварчилик унга онасидан
ўтган қобилят бўлса
ажабмас. Бундан ташқари
қўли гул пазанда. Хар хили
пишириқлар пиширишга
уста. Тўй байрамларга хар -
хил ширинликлару
салатларга буютртмалар
олиб онасига кўмаклашар.
Чунки Сожидани отаси
Сайфулло ака Сожида 5 ёш,
синглиси Дилдора 3 ёшида
бўлганида автохалокатга
учраб вафот қилган. Дилбар
опа иккита ёш фарзандлари
билан эрини қора тупроққа
бериб зор - зор йиғлаб
қолаверди Сайфулла акани
ўлимидан сўнг Дилбар
опага оғиз солганлар сони
кўп бўлди. Аммо Дилбар
опа , қизларим нуру -
дийдаларим, ўгай отани
қўлида хўрланиб озор
кўрмасин дея , бошқа
турмуш килмади. Қўлида
гулдай хунари бор.
Тикувчилик қилиб, элу -
юртни, қариндош - уруғ,
қўни - қўшни ,таниш -
билишни кийимларини
тикиб рўзиғор тебратди .
Кечалари кўрпа қадади.
Мана шу хунари билан
икки қизи Сожидани
Дилдорани қийналсахам
боқиб катта қилди. Махалла
куй ҳам қараб турмади.
Уларга қўлидан келганча
ёрдам беришарди.
Махаллада Дилбар опани
хамма бирдай хурмат
киларди...
Сожида хам , Дилдора хам
онасидан тикувчилик
сирларини ўрганиб
онасидай эл севган тикувчи
бўлишди. Сожидага
маҳаллада кўнгил қўйган
йигитлар кўп эди. Шулар
орасида Махалла раиси
Маматқул акани ёлғиз ўғли
Сарварни кўнгли хам
Сожидага тушганди .
Сожида мактабни
тугатгандан кейин
Сожидани сўраб келадиган
совчиларни кети узилмади.
Дилбар опа хали кизим ёш
дейишига қарамай
Сожидани харидори
кўпайгадан кўпайди. Шу
совчиларни орасида
Маҳалла райисини ўғли
Сарвар хам бор эди . Ўртага
махалла оқсоқоллари
аралашиб , Дилбар опани:
хали қиз узатишга тайёр
эмасман деганига
қўйишмади. Дилбар опа
ноилож Сарвардан келган
совчиларга розиилик
берди. Нон ушатилди,
фотиха қилинди. Хамма тўй
харажати биздан
,Дилбаржон сиз хеч
хижолат чекманг дея
Сарварни онаси Холида опа
тўйни аниқ кунини бир
келганида белгилаб кетди.
Тўйга тайёргарлик
бошланиб кетди . Ҳамма
қариндош - уруғ , қўни -
қўшни қараб турмади
Кимни қўлидан нима ёрдам
керак бўлса аяшмади .
Дилбар опа хаммасидан
миннатдор булиб ёрдам
берганларни тинмай йиғлаб
дуо килар эди. Дилбар опа
йўқ дейишига қарамай
келинни камини қиларсиз
дея , Дилбар опага тўй
харажати деб куда томон
пул ташлаб кетишди. Тўйга
тўрт кун қолганида куёв
булмиш Сарвар Сожидани
учрашувга чақирди . Икки
ёш учрашишди. Сожида
уялганидан ерга боқар,
уялганидан икки яноқи қип
- қирмизи бўлиб хуснига ўн
чандон хусн қўшиб
турарди. Сарвар эса севган
қизига уйланаётганидан
бахтли эди. Сожидани ёнида
хаяжонланар, гапни
нимадан бошлашни
билмасди.
Сожида , - деди секин.Мен
бахтлиман сен билан оила
қураётганимдан.
Сожида хамон уялиб ерга
боқарди.
— Уялма Сожида ахир биз
бир неча кундан сўнг оила
қурамиз. Сенга эришишим
осон бўлмади. Сен неча
йилдан бери оромимни
ўғирлаган қалбим
ўғрисисан.
— Ажаб бўпти.
— Сожида биз албатта
бахтли бўламиз, бунга мен
сўз бераман. Сени умрим
охиригача севиб
ардоғлайман. Кўнглимнинг
маликаси,
фарзандларимнинг
мехрибон онаси бўласан.
Нега жимсан, ёки менга
турмушга чиқаётганингдан
норозимисан?
— Йўқ нега энди . Сиз
гапираверинг мен
эшитаман холос.
Улар икки соатлар чамаси
илиқ сухбат қуришди ва
ширин энтикиш билан илиқ
хайрлашиб айрилдилар.
Сожида ширин хаёллар
оғушида уйга қайтди.
Биринчи маротаба йигит
билан учрашиши. Қалбини
ўзи сезмаган холда ажойиб
бир туйғу қитиқлаётганди.
Бу туйғу шунақанги ширин
туйғу эдики, бир энтикиб
қўйди . Хаёллари уни узоқ -
узоқларга олиб кетди.
Шундай ширин хаёллар
билан уйга кириб
келганида, қарадики хамма
уни кутишарди. Бир зумда
қариндош қизлар
,дугоналар Сожидани ўраб
олишди. Қизлар чуғур -
чуғур қилиб: Учрашув
қандай ўтди, нималар
бўлди, уялмасдан айтавер,
куёв ёқдими, - деб хар
тарафдан саволларга кўмиб
ташлашди. Эээ борингларей,
сизларга гап бўлса бўлди,
деб Сожида қизларга кулиб
табассум қилиб қўя қолди.
Шу пайт Дилбар опа
қизларни ёнига чакириб:
Хой тушмагурлар
қизларжон , ахир бугунни
хисобламаса бир кундан
кейин тўй . Сизларни бу
ўтиришингизларда битта
ўзим улгуролмайман .Қани
ҳамманг бери келларинг, -
дея уларни хам эркалаб,
хам пўписа қилиб чақирди.
Қизим Сожидахон асал
қизим, кўзимнинг оқу -
қороси, кел қизим сен хам.
Илохим бахтингни берсин
қизим , -дея Сожидани
пешонасидан ўпиб
хидларига бир тўйиб
эркалаб қўйди. Дилбар опа
қизларга : қани Сожидани
халатига биттанг тугма қада
,биттанг дўпписини тўғрила
,биттанг мунчоқчасини
тикинглар . Мени бир дунё
ишим бор, хали қудаларга
сарполарни тўғрилашим
керак .
Дилбар опа аёллар билан
сарполарни маслахатини
қилиш учун уйга кириб
кетди . Шу пайт аксига
олгандай чироқ хам ўчиб
қолди. Қизлар шам ва чироқ
ёруғида чордона қуриб
тикиш тикиб , чуғурлашиб ,
бири қўйиб ,бири олиб ,
кулиб хазил - хузул қилиб
утиришарди. Сожида эса
ширин хаёллар билан
халатчасига тугма
қадаётган эди .Нима бўлдию
бир пайт Сожида хик - хик
этиб ичига нафас тортиб
орка устига йикилди .
Типирчилаб икки дақиқа
ўтмай ўзидан кетди .
( Давоми бор )
Само юлдузи шахсий ижод.
ҚАБРДАН ҚАЙТГАН ҚИЗ
( ДАВОМИ)
Типирчилаб икки дақиқа
ўтмай ўзидан кетди .
Бирдан бақир - чақир
бошланди. Кимдир тез
ёрдамга қўнғирок қилган
яна , кимдир юзига сув
олиб келиб сепган ... Онаси
жон хавотирда Сожидани
юзларини силаб: "Жон
қизим кўзингни очгин ,
хазиллашмагин мен билан.
Сенга бир гап бўлса мен
қандай яшайман. Эй
худойим қизимни жонини
ўзинг асрагин , мени
фарзанд доғи билан
синамагин Аллохим. Жон
қизим бўйларингдан онанг
ўргулсини,турақол қизим
деб , " - юрак бағри ўртаниб
кўзларидан дув - дув ёш
тўкиб йиғларди. Қанийди
хаммаси туш бўлса - ю,
Сожида кўзларини очса ...
Афсус шунча урунишлар ,
зойе кетиб Сожида кўзини
очай демасди . Қишлок
шароити эмасми,
чақирилган тез ёрдам хам,
сал кам икки соат деганда
келди. У пайтлар улов хам
деярли йўқ эди. Тез ёрдам
келиб Сожидани текшириб
кўриб: Бардам бўлинглар,
кўргулик экан, кечикибмиз
. Қизингизни жони узилган ,
Аллохнинг олдида биз
ожизмиз.
Тайёргарликларингизни
кўринглар , бандачилик, -
дейишди. Дилбар опанинг
бор умиди докторлар эди.
Хозир тез ёрдам келса бир
мўъжиза содир бўлиб
қизим кўзларини очади дея
умид қилаётганди. Бу
хабарни эшитиб Дилбар опа
хушидан кетди. Хозиргина
кулиб ўтирган Сожидани
ўлганига хеч кимни
ишонгиси келмасди.
Эрталаб бу шум хабар
бутун кишлоққа ёйилди.
Қуда томон келишди .
Хамма дод деб йиғлар,
Дилбар опа шундай нола
қилиб йиғлардики, унинг
ноласига еру -кўк ларзага
келиб, бу нолани тинглаган
инсонни йиғламай иложи
йўқ эди. Сожидани пешинга
чиқарадиган
бўлишди.Дилбар опа ва яна
тўрт аёл Сожидани
ювинтиришди . Бу не сир
синоат эдики ,Сожидани
танаси илиқ , уни хечким
ўлган дейишга тили
бормасди . Буни сезган
Дилбар опани еса юрагида
бир умид учқуни
милтиллади . Сожидани
танасининг илиқлигини
аёллар хали бокира
эканлигига йўйишди.
Жаноза ўқилди, бутун
қишлоқ тобут изидан
йиғлаб қолаверди.
Қуръон тиловот қилиб, дуо
фотиха ўқилиб, хечқурун
хамма уй - уйига таркалди.
Дилбар опа ,Дилдора ёлғиз
қолишмасин деб, Сожидани
тоғаю янгалари яқинлари
уйда қолишди . Бир маҳал
соат тунги 1 лар чамаси
эшикни кимдир бежо
таққиллата бошлади.
Сожидани кичик тоғаси
Наим ака хозир дея эшик
томонга юриб эшикни очди
. Не кўз билан кўрсинки
дарвоза олдида қабристон
қоровули хавотирда
турарди. Қабристон
қаровули Наим акани
Сожидани тоғаси
эканлигини билгач: ' ука
тезда мен билан
қабристонга юринг ,
жиянингизни тирик кўмиб
қўйибсизларку . Жиянингиз
қабристондаги мени
кулбамда ўтирибди Юринг
биродар ўзингиз кўзингиз
билан кўринг, - дея тоғани
кабристондаги қаровул
кулбага бошлаб келди.
Наим ака не кўз билан
кўрсинки , Сожида қаровул
берган чопонга ўралиб
йиғлаб ўтирарди . Наим ака
сал қолса ўзидан кетиб
қолай деди .
Тоғасини кўриб Сожидани
алами ортиб йиғлаб
юборди . Тоғаси Сожидани
тириклигига қараб
кўзларига ишонмасди .
Лекин ишонадими йўқми
жияни тирик эди. Наим ака
Сожидани олиб йўлга
тушди . Буларга гўрков
қўшилди. Уч киши бўлиб
уйга кириб келишнганида
соат алламахал эди. Дилбар
опа ва уйдаги қариндошлар
ётишгану, лекин
ухлашмаган экан. Уйга
аввал тоға кириб Дилбар
опа ва бошқаларга бўлган
воқеани ётиғи билан
тушунтириб айтиб берди .
Дилбар опа ўша заҳоти
ўзини Сожидани бағрига
отди.Кўзларига ишонмасди,
тушумми ёки ўнгимми деб,
юзларини чимчилаб хам
кўрди. Сожидани юзу -
кўзларидан силаб қучиб
ўпиб йиғларди. Сожида хам
Дилбар опани қучоқлаб:
"Онажоним, мехрибоним
йиғламанг. Мен тирикман,
онажон " - деб йиғларди.
Бир - бирини қучоқлаб
йиғлаётган она - қизга
қараб турган қариндошлар
хам кўз ёшларини тўхтата
олмадилар . Дилбар опа
қизини кайтариб бергани
учун Аллохга беадад
шукуроналар айтарди .
Тонг отар - отмас бу воқеа
яшин тезлигида қишлокка
ёйилди .
Сожидани келин қилмоқчи
бўлган қу да томон
биринчилардан бўлиб етиб
келишди .Ховли одамга
тўлиб тощди .Қариялар
,махалла оқсоқоллари
Сожидани кўриб кўзларига
ишонмасди. Кечагина
бўлган азадан нишон хам
қолмаганди, уйнинг ичи
худди тўйхонадай эди.
Махалла оқсоқоллари ва
қариялар одамларни уй -
уйига таркалишига ундади
.Хамма аста - секин таркай
бошлади.
Махалла оқсоқолларидан
бир нечтаси қолди. Бу
орада қаттик қўрққан бўлса
юраги тушган бўлиши
мумкун деган маънода ,хар
эхтимолга карши мулла
хам олиб келишганди
— Сожида қизим нима
булганини бизга
тушунтир.Ахир сени
докторлар хам ўлди
дейишди. Биз сени тирик -
тирик кўмиб келдикми? -
деб оксоколлар нима
булганини сурашди.
— Мен ўша куни бўлгуси
куёв билан суҳбатлашиб
уйга кайтдим. Уйга келсам
қариндош қизлар,
дугоналарим, ойим
хаммалари мени кутиб
ўтиришган экан. Ойим
қудаларни сарполарини
таёрлаш учун уйга кирди.
Мен кизлар билан
ховлидаги сўрида тикишга
ўтирдик . Шу пайт чироқ
ўчиб қолди . Шам ва чироқ
ёқиб, унинг ёруғида
чақчақлашиб, хазил - хузул
билан тикишни бошладик.
Мен кийимга тугма
қадаётган эдим . Тугмани
тикиш мобайнида иккинчи
тугмани лабимга қистириб
олгандим .Шу пайт мени
қаттик акси ургим келди -
ю, аммо лабимда турган
тугмани олишга
улгуролмадим Тугма акси
уруш учун олган
нафасимда ичимга яъни
нафас йўлимга кетиб қолди
. Бунинг натижасида
бўғилиб хаво етмай
ҳушимни йўқотдим. Мен
тугмаларни тешикчалари
орқали аранг нафас
олардим. Буни еса хечким
билмас ,мени эса
қимирлашга холим йук
эди.Хаммаларингиз мени
улди деб кўмдингиз ,лекин
мен тирик эдим .Хаммасини
кўролмасамда ,аммо сезиб
эшитиб турардим. Мени
қабрга қўйиб
тарқаганларингиздан кейин
тепамга иккита нурли
фаришта келиб ,бири менга
шундай деди : Сен
ўлмагансан , сен яшашинг
керак . Сени бу ерга
келишингга анча вақт бор "
- дея юзимни силади
Силаган қўллармиди ёки
бошаа нарса эдими
билмайман . Лекин умрим
бино бўлиб бунчалар
майинликни сезмаган эдим .
Юзимни силаш асносида ,
яна қаттиқ акси келиб мен
акси урдим .АЛЛОХИМни
қудрати ила нафас
йўлимдаги тугма оғзимдан
отилиб чиқиб кетди
Қарасам бир қўлим
кафандан чиқиб турарди
.Бир пайт хавосизликдан
бўғулиб қабрни бақириб
ура бошладим ,-дея бўлган
воқеаларни айтиб берди .
— Астахфириллох, ё
Алҳазар ! Аллох буюк ва
кудратли зотдир дея
Аллохга истихфорлар
айтишди. Аллохга хамду
санолар бўлсин !
Лекин куёв бўлмиш Сарвар
Сожидага уйланмади . Менга
қабр кўрган қиз керак эмас
деди. Аммо бошлаган тўйни
тўхтатмади Бошка кизга
уйланди. Оилали бўлди,
аммо бахтли бўла олмади .
Сожида эса бир кўзга
кўринган тақводор бир
имомнинг ўғлиига
турмушга чикди ва бахтига
эришди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 22