____Даво истар дарди бор,
____Хаёт шундай дилозор,
____Номарди бор марди бор...
____Ким чиройли яралган,
____Аммо кўзларида нам,
____Бу беш кунлик дунёнинг,
____Доим нимасидир кам ...
____Кимдир кўрган хиёнат,
____Ўзи севган ёридан,
____Шу инсонга ишониб,
____Кечган эди боридан ...
____Кимлар бола чақам деб,
____Ёт элларда сарсондир,
____Шу жужуқлар бўлмаса,
____Хаёт қадри арзондир ...
____Кимлар яшар отасиз,
____Кимлар эса хор қилар,
____Отанг борми шукр қил,
____Улар йўқдан бор қилар...
____Кимлар она пойига,
____Гул тўшайди хар онда,
____Кимлар онасиз қолиб,
____Йиғлаб юрар армонда ...
____Кимлар ўзин дунёнинг,
____Устунидай тутади,
____Бу кибрли кимсаларни,
____Бир куни ер ютади ...
____Кимлар буюк Аллоҳдан,
____Фарзанд тилаб ўтади,
____Кимлар етимхонага,
____Мангу ташлаб кетади ...
____Ким ўғри зўравон,
____Бечорани талайди,
____Ўшалар жаханнамнинг,
____Тупроғини ялайди ...
____Кимлар умид қилади,
____Аллоҳданмас рўёдан,
____Бир дунё гунох билан,
____Ўтиб кетар дунёдан ...
____Ким турмушдан ажраган,
____Ўхшамаган хаёти,
____Етти осмонга етар,
____Ёлғизларнинг фарёди ...
____Кимдир эрта сахарда,
____Ўқир ибодат намоз,
____Инсонга энг ярашгани,
____Аслида шу жойнамоз ...
____Юз йил азоб бўлса хам,
____Кўп нолимоқ шарт эмас,
____Барибир бари ўткинчи,
____Демак дунё дард эмас ...
____Аллоҳим деб етказинг,
____Осмонга овозасини,
____Шунда оча оласиз,
____Жаннат дарвозасини .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1