Домла:
- Самолётда 500та ғишт бор эди. Битта ғишт тушиб кетди. Самолётда нечта ғишт қолди? - Талаба:
- Бу жуда осон! 499та!
- Тўғри. Кейинги савол. Қандай қилиб филни 3та ҳаракат билан музлаткичга жойлаш мумкин?
- 1. Музлаткични очамиз. 2. Филни соламиз. 3. Музлаткични ёпамиз.
- Тўғри. Қандай қилиб 4 та ҳаракат билан юмронқозиқни музлаткичга жойлаймиз?
- 1. Музлаткични очамиз. 2. Филни чиқарамиз. 3. Юмронқозиқни киритамиз. 4. Музлаткични ёпамиз.
- Қойил! Ўрмон қироли шернинг туғилган кунига фақат битта ҳайвон кела олмади. Қайси ҳайвон ва нима учун?
- Юмронқозиқ кела олмади. Чунки у музлаткичда қолиб кетганди.
- Яшанг!.. Хўўш... Кампир тимсоҳлари бор дарёдан ўта оладими?
- Албатта! Ахир тимсоҳлар шерни туғилган кунида-ку.
- Тўғри! Охирги савол. Кампир дарёдан ўтаётганда барибир ҳалок бўлди. Нима учун?
- Юраги санчгандирда, қаричилик энди...
- Тополмадингиз. Бояги самолётдан тушган ғишт тўғри кампирнинг бошига тушади. Кейинги ҳафта қайта имтиҳон топширасиз энди.
#ЙилЛатифаси2014
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 24
Сиз телевединя орқали жуда кўп бор латифачилар бахсига гувох бўлгансиз. Лекин интернетдаги айниқса одноклассникидаги латифачилар бахси, айниқса латифалар гурухининг модераторлари бахси, бу Сенсация. Энг кучли латифачилар беллашувидан бебахра қолманг. Замонамизнинг энг оргинал латифалари, ичакузди хангомалари бахсига гувох бўлинг. Модераторлар гурухларга бўлиниб мусобақалашишяпди. Бу мусобақада бугун ва эртага каминанинг гурухи GULI JON ва ㅎB e ğ u b o r ㅎ дан иборат 3 кишилик гурухимиз, кучлилар сафида беллашамиз. Шу икки кун давомида бизни қўллаб қувватлайсиз деган умитдами.
Гурух манзили
http://www.odnoklassniki.ru/group/51296734347472