Тўрт мусулмон бирга ўтириб пицца ейишарди. Улардан бири Таблиғ жамоатидан, яна бири Ҳизбут-таҳрир партиясидан, тағин биттаси сўфий ҳамда наригиси “салафий” эдилар. Бирдан чироқ ўчиб қолди ва қоронғулик ичра кимдир сўз қотди: "Хўш, мусулмонлар, ким чироқни алмаштириб келади?". Таблиғчи деди: "Биродарлар, тўхтанглар! Мен уч кун мобайнида даъват ила одамларни исломга чақириб, уларнинг хулқини тўғриламоғимиз керак деб ҳисоблайман. Фақат шундагина биргаликда бу муаммони ҳал этамиз!". Ҳизбут-Таҳрир аъзоси деди: "Йўқ! Аввало, биз Халифалик ўрнатишимиз керак. Шундан кейингина Халифа чироқни ким, қандай алмаштиришини ҳал қилади!". "Йўқ, йўқ, иккалангиз ҳам ноҳақсиз, - уларнинг гапини бўлди сўфий. – Б