☘️Жума намозига кетаётиб ишлаётган сомсахонаю музқаймоқларни куриб ЙИГЛАДИМ.
☘️Халол ёки Бисмиллах деб ёзиб қуйиб рузадорларга зиён бериб ишлаётган кафеларни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️1 чи таровех куни 8 саф булиб 17 куни 2 саф қолган мусулмонларни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Таровех уқилаётган пайтта чойхонада ёнбошлаб кекириб ётганларни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Намозхонлар куп ислом яхши тарқаган деган Тошкентимда 10 одамдан атига биттаси намоз уқишини эшитиб ЙИҒЛАДИМ.
☘️70-80 ёшли қариялар тик туриб хатм эшитаётган пайтта 8 ракаатдан кейин чикиб кетаётган ёшларни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Ёш йигитларни имомликка утиб хатм қилаётганини куриб шунча йил умрим бекор утганига ЙИҒЛАДИМ.
☘️Хар кундузи утканимда шашлык пишираётканларга бу ишинг тугримас деб айтолмаганимга ЙИҒЛАДИМ.
☘️Яхудий нон еб турган боласини уриб рузадорларни хурматласаю, мусулмонман деб туриб бирдай ошхоналарини ишлатаётган мусулмонларга ЙИГЛАДИМ.
☘️Ботил учун талашиб тортишиб, хақ учун кириб айтинг рамазонда ошхонасини ёпсин десанг хам харакат хам қилмаган оқсоқолларни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Хуфтонга азон айтсахам чойхона кафелар тулаю, масжмдлар бушлигини куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Такбирига парво қилмай, телефон чуқулаб утириб, имом рукуга кетаётганда тезда намозга кушилиб макр қилаётган укаларни куриб .ЙИҒЛАДИМ.
☘️8 ёшли набираси қийналиб руза тутсаю 70 ёшли бобоси оғзида сигарету нос, уятсиз гапларини эшитиб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Ишидан келиб мен иссиқда чарчаб келдим сенлар текинхурдай уйда утирибсанлар деб онасига аёлига қизларига айтган бефаросатларни эшитиб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Ишлари юришмай қолса уйига кайтган қизидан аламини олган оталарни эшитиб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Улфатларига 1000 2000 пул сарфлаб утириб, оиласига 500 тангалик иссик егулик олиб келмаган биродарларимни куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️Шууунча пасткашларни куриб қулимдан дуодан бошка нара келмаслигини куриб ЙИҒЛАДИМ.
☘️АЛЛОХИМ ХАММАМИЗНИ МАҒФИРАТ ҚИЛ.
ТУҒРИ ЙУЛДАН АДАШТИРМАСИН!!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 37
Жума намозидан олдинги суннат намози атрофидаги муноқаша
Ушбу ва бундан бошқа масалалардаги келишмовчиликни, Аллоҳ таоло мана бу қовлида буюрганидек Китобу-Суннатга қайтаришлик вожиб бўлади: "Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, -агар ҳақиқатан, Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз- у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир" (Нисо/59).
Кимга-ки икки қовлдан қай бири тўғри бўлиб кўринса, ўшанга эргашиб, амал қилаверади. Бироқ (юқорида айтилганидек) бошқа сўзни олганга қовоқ-тумшуқ қилиб олмайди.
Ушбу масалаларда тўғри (қо...ЕщёАвваламбор, жума намозидан олдин ўқиладиган доимий суннат намози борасида уламолар ихтилофга боришган. Ушбу ижтиҳодий масалалар деб ихтилофлашганлардан бири бошқасига қовоқ-тумшуқ қилиб олмайди ва ушбу масала тортишув ва таассубга етаклаши ҳамда толиби илмлар ўртасида нафрат уйғонишига сабаб бўлиши жоиз эмас.
Ушбу ва бундан бошқа масалалардаги келишмовчиликни, Аллоҳ таоло мана бу қовлида буюрганидек Китобу-Суннатга қайтаришлик вожиб бўлади: "Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, -агар ҳақиқатан, Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз- у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир" (Нисо/59).
Кимга-ки икки қовлдан қай бири тўғри бўлиб кўринса, ўшанга эргашиб, амал қилаверади. Бироқ (юқорида айтилганидек) бошқа сўзни олганга қовоқ-тумшуқ қилиб олмайди.
Ушбу масалаларда тўғри (қовлга) етишиш учун ўзаро олиб борилган изланишдан бирор монелик йўқдир.
Жума намозидан олдинги тўрт ракат ёки бошқа намозлар ҳақида ворид бўлган ҳадислар ва шунингдек саҳобалардан (нақл қилинган) асарлар(нинг бирортаси) пешин намозидагига ўхшаш жумадан олдин ўқиладиган намозлар доимий суннат намозлари эканига далолат қилмайди. Балки (ушбу ҳадис ва асарлар) жумадан олдин шариатда намоз жорий қилинганига ва ушбу намоз мутлақ нафл (намозларидан) ҳисобланиши, ҳамда доимий суннат намозларидан эмаслигига далолат қилади.
Дарҳақиқат кўплаб ҳадисларда келганки:
Салмон ал-Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Киши жума куни ғусл қилиб, қўлидан келганча покланиб, ҳушбўй мой ёки уйидаги мискдан суртиб, сўнг (масжидга) чиқиб, икки киши орасини кесиб ўтмай, сўнг насиб этганича намоз ўқиса. Сўнгра имом гап бошлагач, қулоқ тутса, ўша (жума) билан бошқа жума орасидаги (гуноҳлари) мағфират қилинади".Бухорий (883).
Саълаба ибн Абу Моликдан ривоят, "Улар Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) замонларида то Умар (минбарга) чиққунларича намоз ўқишарди". Молик "Муватто" (1/103). Нававий "Мажмуъ" (4/550)да саҳиҳ санадилар.
Нофеъдан ривоят қилинади, айтадиларки: "Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) жумадан олдин ўн икки ракъат намоз ўқирдилар". Ибн Ражаб "Фатҳул Борий" (8/329)да Абдурраззоқнинг "Мусаннаф"ларидан келтирдилар.
Энди (жумадан олдин) ушбу доимий ўқиладиган суннат намозлари (бор деб) исбот қилаётган кишига айтиладики: хоп ушбу (доимий суннат намозлари) Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қачон ўқилган экан?
Агар у: азондан кейин ўқиларди, деб айтса, бунга суннатда бирор асос йўқдир.
Энди азондан олдин ўқиларди, деса, бу доимий суннат намози эмас. Балки у мутлақ нафлдир.
<s sfaalgF...ЕщёУшбу далиллар жума намозидан олдин ўқиладиган доимий суннат намози бор эканига далолат қилиши саҳиҳ эмас. Чунки ушбу "доимий суннат" намозлари Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида (жумадан олдин) ўқиладиган маълум бир (муайян) вақти бўлмаган. Чунки соллоллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан жумага чиқардилар. Сўнг минбарга кўтарилардилар. Муаззин азон айтарди. Сўнг Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам туриб хутба қилардилар. Сўнг (минбардан) тушгач, намозга такбир айтиларди ва намоз ўқирдилар.
Энди (жумадан олдин) ушбу доимий ўқиладиган суннат намозлари (бор деб) исбот қилаётган кишига айтиладики: хоп ушбу (доимий суннат намозлари) Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида қачон ўқилган экан?
Агар у: азондан кейин ўқиларди, деб айтса, бунга суннатда бирор асос йўқдир.
Энди азондан олдин ўқиларди, деса, бу доимий суннат намози эмас. Балки у мутлақ нафлдир.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Жумадан олдинги суннат намозига келсак, бу борада бирор нарса аниқ-собит келмаган". ("Фатҳул Борий" (2/426)).
Ибн ал-Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдиларки:
"Билол азондан фориғ бўлгач Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам хутбани бошлардилар. Албатта ҳеч ким икки ракат намоз ўқиб олай деб ўрнидан турмасди. Азон эса бир маротаба айтилган. Ушбу, жума ҳам ҳудди ийд каби ўзидан олдин ўқиладиган бирор суннат намози йўқ эканига далолат қилади. Ушбу уламоларнинг икки қавлларининг саҳиҳроғидир. Суннат ҳам шунга далолат қилади. Чунки Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқардилар. Минбарга кўтарилгач, Билол жума азонини бошлардилар. (Билол) азонни тугаллагач Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам (азон билан хутба орасида бирор амал қилмай) тўғри хутбани бошлаб юборардилар. Бу кўз билан гувоҳ бўлинган бир ҳолатдир. Улар суннатни қачон ўқишган?
Энди кимки, Билол розияллоҳу анҳу азондан фориғ бўлгач, барчалари ўринларидан туриб икки ракат намоз ўқишган деб ўйласа, у одамлар орасидаги суннатдан энг жоҳил қолган кимса экан.
Ушбу биз эслаб ўтган, жума намозидан олдин ўқиладиган суннат намози йўқдир, деб айтган қовл имом Молик мазҳаблари, имом Аҳмаддан нақл қилинган машҳур қовл ҳам шу ва Шофеъий мазҳабидагиларни икки хил қарашларидан биридир.
Ушбу жуда заиф ҳужжат бўлиб, жума намози пешин намозига жаҳрий ўқилишида, ракатлар сонида, хутба қилинишида ва ўзининг (бундан бошқа) эътиборга молик бўлган шартларида зид келадиган алоҳида-мустақил бир намоздир.
Яна улар ичида пешин намозига қиёс қилган ҳолда жумадан олдин суннат намози бор деб исбот қилганлари бўлди. Бу ҳам яроқсиз бир қиёсдир. Чунки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўз ва феълларидаги суннатларида ҳам, тўғри йўлдаги халифаларининг суннатларида ҳам (бирор суннат намози бор экани) собит келмаган. Гаплашаётган масаламизда бундан (суннатдан) бирор нарса (далил) йўқ. Қиёс билан ушбу масала борасида суннатларни исбот қилиш жоиз эмас. . . Бу қиёс қилган ҳолда ийд намозидан олдин ёки кейин (бирор суннат намоз) жорий қили...ЕщёЭнди, жумадан олдин ўқиладиган суннат намози бор дейдиганлар, жума қисқартирилган пешин бўлиб, унга пешин намозининг ҳукмлари собит бўлади деб, ҳужжат келтирганлари бўлди.
Ушбу жуда заиф ҳужжат бўлиб, жума намози пешин намозига жаҳрий ўқилишида, ракатлар сонида, хутба қилинишида ва ўзининг (бундан бошқа) эътиборга молик бўлган шартларида зид келадиган алоҳида-мустақил бир намоздир.
Яна улар ичида пешин намозига қиёс қилган ҳолда жумадан олдин суннат намози бор деб исбот қилганлари бўлди. Бу ҳам яроқсиз бир қиёсдир. Чунки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўз ва феълларидаги суннатларида ҳам, тўғри йўлдаги халифаларининг суннатларида ҳам (бирор суннат намози бор экани) собит келмаган. Гаплашаётган масаламизда бундан (суннатдан) бирор нарса (далил) йўқ. Қиёс билан ушбу масала борасида суннатларни исбот қилиш жоиз эмас. . . Бу қиёс қилган ҳолда ийд намозидан олдин ёки кейин (бирор суннат намоз) жорий қилинган деганга ўхшашдир.
Уларнинг ичида яна Бухорий "Саҳиҳ"да элаб ўтган ҳадисни ҳужжат қилиб келтирганлари бўлди. (Бухорий) айтдилар: "Жумадан олдинги ва кейинги намоз ҳақидаги боб. Абдуллоҳ ибн Юсуф бизга шундай ҳадис айтди. Молик Нофеъдан, у киши эса Ибн Умардан шундай хабар айтди, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам пешиндан олдин икки ракат ва пешиндан кейин икки ракат, шомдан кейин уйларида икки ракат, хуфтондан олдин икки ракат намоз ўқирдилар. Жумадан кейин бурилиб кетмагунларигача намоз ўқимасдилар, (бурилиб кетгач) икки ракат намоз ўқирдилар".
Бунда бирор ҳужжат йўқ. Бухорий бу билан жумадан олдин суннат намози бор эканлигини ирода қилмадилар. Балки у кишининг ирода қилганлари шу бўлдики, (умуман) намоз борасида, ундан олдин ёки кейин бирор нарса келганми?
Сўнг ушбу ҳадисни зикр қилдилар. Яъни, у кишидан суннат фақат ундан (фарздан) кейин қилингани ривоят қилинди. Ундан олдин эса бирор нарса ворид бўлгани йўқ.
(Бухорий роҳимаҳуллоҳ) ийд ҳақида, ундан олдин ҳам, кейин ҳам намоз жорий қилинмагани борасида ҳадис зикр қилдилар. Бу жума борасида (келтирган ҳадисларидан) ирода қилган маънолари ҳам шундай эканига далолат қилади"."Задул Маъад" (422-1417)
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.Абу Исмоил ал-Ҳарвий