Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда зикр этилган ҳақиқат сифатида Аршга имон келтирмоғимиз вожиб. У ҳақида фақат оят ва ҳадисларда зикр қилинган нарсадан нарига ўтмаганимиз яхши. Шу билан бирга, уламоларимиз зикр қилган маълумотларни ўрганиб ҳам қўямиз.
Ақоид илми уламолари келтиришларича, оят ва ҳадисларда келган васфларга биноан, Арш оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб туради. У худди олам устидаги қуббага ўхшайди. У махлуқотларнинг шифтидир. Аллоҳ таолонинг Аршга эҳтиёжи йўқ. Балки, уни Ўзи билган ҳикмат учун яратган.
«Арш» луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Курси эса Аршдан бошқа нарса. Баъзи уламоларимиз Курсини илм деганлар. Буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) айтганлар: «Курси луғатда икки қадам маъносини англатади. Аршнинг миқдорини Аллоҳдан бошқа билмайди». Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ривоятларга асосланиб, уламоларимиз Курси Аршдан бошқа нарса, дейишган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев