2 - кисм ...
Мен хам одамман. Ўзим уйланмоқчи бўлган қизни бадном қилгим келмайди.
Шахло хам сизни севадими деб холам сўради. Билмайман,ўзидан сўранг, йўқ деса ўлдираман деб,дастурхон устидаги пичоқни қўлига олди. Холамнинг ранги оқариб кетди.
Қўрқманг хола, ўзимни ўлдираман деб кулиб юборди. Аста келиб ўтирган онамга,келинойи ош пишдими деб сўраса бўладими.
Онам уятдан қизариб кетди. Тур ош қил,еймиз эртага Москвага кетамиз,бу ерда юрсанг,сени хали кўп уришади шекилли, сенга зирапча кирса,биласан-а менинг жоним оғрийди деб айтди.
Хозир гуруч солдим почча деб синглим яқинлашди, яша Хилол,сени укамга келин қиламан деб синглимни хам хурсанд қилиб қўйди.
Ош еб бўлиб,фотиха қилдик. Холам узоқроқ қариндошимизни кеча оламдан ўтганини гапириб берди. Талаба йигит тиловат қила бошлади. Овозни ширали ва ёқимли эканлигига ховлимиз жим-жит бўлиб қолди. Мен ўзим бирга ўқиб юриб,бунчалар қуръон ўқишлигини билмаган эканман.
Онам билан холам қотиб қолишди. Хайрлашиб чиқиб кетди. Сўрида ўтирган холам,Шахло сен бу йигитга турмушга чиқасанми деб сўради. Йўқ деб жавоб бердим.
Ростини айт деган холамга,мен у безорига тегмайман деб жавоб бердим.
Агар ростдан тегмайдиган бўлсанг мен қизимни берсам бўлар экан деган холамга,йўқ хола мен у безорини сизга осонликча бериб қўймайман деб юбордим.
Ўн кундан сўнг биз Москвага учиб кетдик.
Менинг ўқишим тугашига бир йил қолган эди.
Мен талаба йигитни ўқиб юрган вақтларида Екатирина деган қиз билан маълум муддат бирга яшаганини эшитиб қолдим. Ўзидан сўрасам,тўғри бу гаплар деб тасдиқлади.
Лекин бу ўтмишда қолган,чунки Екатирина оламдан ўтган деб гапириб берди.
Мен барибир ишонмадим ва бизлар уришиб қолдик. Мен гапирмас эдим.
Бир куни менинг қилиғимдан жахли чиқиб мени уч-турт шапалоқ урди. Энди мен умуман гапирмай қўйдим. Мен гапирмай,тергамай қўйганимдан кейин умуман ўзгарди. Хар куни бошқа -бошқа талаба қизлар билан юрадиган бўлди.
Мен жахлдан тушмадим.
Битирадиган вақтимизга бир ойлар қолганида йўлимни тўсиб,кел ярашайлик деб илтимос қилди.
Мен сиз билан ярашмайман,сиз хотинбозсиз деб жавоб бердим. Бироз ўйланиб тургач, Шахло аввало тақдир, қолайберса сени шу жойларга келиб қолишингга мен сабабчи бўлдим. Ўқишда қийналмадинг,пулга зор бўлмадинг,мен борлигим учун сенга биров ёмон гапирмади. Сенга кўп яхшилик қилдим. Хеч бўлмаса шу яхшиликларни хурматидан кечиргин деб ялинди.
Йўқ-дедим. Менга ишлатган пулларингизни тўлайман дедим.
Қандай тўлайсан,ўзинг қишлоқда яшасанг,уйингнинг ахволини билсам, тўлайман дейсан,қачон тўлайсан кечасими деб жахл билан сўради. Билиб қўй, сенга ишлатган пулларимга розиман, лекин худодан сўрайман хаётингда мени кутиб,менга зор бўлиб ўтгин,хе онангни деб,бурилиб кетди.
Бизларни эртасидан бошлаб,диплом иши учун ишлаб беришга,хар хил давлатларга бўла бошлашди. Менга ўз юртимиз тушди.
Талабага ректорат рахбаримиз сенга танлаш имкони бор,хохлаган давлатга йўлланма олишинг мумкин деб рухсат берди.
Чунки ёш бўлишига қарамай, рус-инглиз-араб-форс-қозоқ тилларини мукаммал ўзлаштирган эди.
Эй худо Ўзбекистонга олсин деб турибман.
Мен Чехословакияга бораман деб хонадан чиқиб кетди. Мен кетишга тайёрлана бошладим. Пулим камлиги учун поездга чипта олишни мулжал қила бошладим. Эртасига эрталаб эшик тақиллаб кириб келди.
Қачон жўнайсан деб сўради.
Мен ахволни тушунтирдим. Бер паспортингни деб қўлимдан юлиб олди. Тушдан сўнг келиб,мана самолётга чипта деб чиқиб кетди. Қидириб топиб,уйга борганда чиптанинг пулини беришимни айтдим.
Шахлош менга пул керак эмас,мени унутмасанг бўлди деб кетиб қолди. Эртасига аэропортга ўзи олиб келди. Учишга икки соатлар қолганда,Шахло ярашамизми деб сўради. Мен гапира олмас эдим. Бошимни сараклатиб йўқ ишорасини билдирдим.
Ўйлаб кўргин,буни хаёт дейдилар,яшайдиган шахаримиз кичкина,иккимизнинг ўқишга бирга келиб-кетишимизни хамма билади,шундай экан ўз бахтингга зомин бўлмагин,билсанг агар сени яхши кўраман,иккимиз хам олий маълумотли ва мусофирлик нонини бўлиб едик,7минг талаба ичида фақат иккаламиз бир юртдан ва бир миллатмиз,орамиздан нима ўтган бўлса шу ерга кўмайлик,хохласанг ректорга учрашаман иккимизни бир давлатга юборсин,нима дейсан деб сўради.
Йўқ,йўқ дедим йиғламсираб.
Ўқишда,шахарда бирга тушган суратларимизни олиб келган экан. Хаммасини қайтариб бермоқчи бўлди. Мен керак эмас олмайман деб рад этдим.
Суратларни шартта йиртиб,юзимга отиб юборди. Мендан рози бўлгин деб кета бошлади. Мен юртимизга учиб келдим. Бошида билинмади. Менинг ёшим 23 га тўлганлиги учун совчи келмас,синглимнинг йўлини тўсиб турардим.
Онам қани у йигит деб кўзимни очирмасди. Хато қилганимни тушундим. Олти ой ўтиб хат ёздим. Мени кечиришини ўтиниб сўрадим. Хат жавобсиз қолди. Яна олти ой ўтиб йигит юртига қайтиб келди. Учрашувга чақирдим. Гапларимни бепарво эшитди. Бир марта Шахлош дейишини кутардим. Йўқ, кўз ёшларим иш бермади.
Йигит Тошкентга таржимон бўлиб ишга жойлашди. Нима учун ишламаяпсан деб сўради. Мен хали хам иш топа олмаганимни айтдим. Бир хафта ўтиб,уйимизга кириб келди. Хурсанд бўлганимдан йиғлаб юбордим.
Эртага мен билан Тошкентга борасан,дипломинг ёнингда бўлсин деб хайрлашди.
Мен ўқишда бўлиб ўтган хамма гап сўзларни синглимга айтиб берган эдим. Синглим,менга опа бу йигитни бекор хафа қилган экансиз,сизни яхши кўрмаганда уйимизга келмасди деган гапига ўйланиб қолдим.
Мени банкка ишга жойлаштирди. Хужжатларни топширдик,эртадан ишга чиқишимни айтишди.
Юр ишхонамга,уйда нима хам қиласан деб ишхонасига олиб борди. Ишхонада бўлим бошлиғи бўлиб ишлар экан. Ишда талабчан,қахрли одамга айланди.
Ишхонада кеча буюрилган ишни ўз вақтида бажармаганлиги учун,бир қизни қаттиқ уришди. Қўлингдан келса ишлагин,бўлмаса жойни бўшат деб айтган гапига ишчи қиз йиғлаб юборди.
Бор ишингни қил деб чиқариб юборган одам,икки дақиқа ўтмасдан аппарат орқали ўша қизни яна хонага чақирди.
Қиз киргач,котибасига иккита қахва келтиришни буюрди. Қизга юмшоқлик билан ишлаш йўлларини ўргата бошлади. Тушундингми деб қиздан сўради,ха тушундим деган қизга,бўлди асалим,шунга хам йиғи-сиғи қилиш керакми деб чиқариб юборди.
Мен бу одамнинг феълини хеч ким ўзгартира олмаслигини,худо томонидан шундай хислат берилган эканлигига ишондим.
Боғланиш аппаратида кимгадир, жоним бир келиб кетасизми деб чақирди. Ярим дақиқа ўтмасдан котиба кириб келди. Котибадан ишхонада нима гаплар деб,бутун ишхона янгиликларини билиб олди. Бўшаган бокалларга қўлини узатган котибанинг қўлидан ушлаб,соғиниб кетдим,бугун уйингга борсам бўладими деб сўради. Тикилиб қараб ўтирибман. Котибанинг уяти бор экан, ха уйимга келинг деб айтмади,фақат кўзларини бир юмиб-очиб тасдиқ ишорасини билдирди. Ха аймоқчи Гуля танишиб қўйинглар,хотиним бўлади деб котибага мени таништирди. Котиба иккаламиз бир-биримизга тикилиб қолдик. Мен ишларимни қиламан деб котиба ўзини эшикка урди.
Йигит парвойи палак ишлаб ўтирарди. Бопладима котибани деб менга қаради. Ха дедим кўзимдан ёш чиққудай бўлиб.
Кетдик тушликка деб ўрнидан турди. Тушликка котибангиз билан бормайсизми деб жахл билан сўрадим. Йўқ, уникига ужинга бораман деб кулиб юборди. Чиройликми котибам,мени қизғоняпсанми деб сўради. Йўқ дедим. Ха сен қизғонмайсан,қизғонганингда мени Москвада ташлаб кетармидинг деб менга қаттиқ тикилди. Тушликка бирга бордик. Анча гаплашиб ўтирдик. Сухбат охирида мен кечирим сўрадим.
Иложим йўқ Шахло,мен яқинда уйланяпман деб жавоб берди. Устимдан муздек сув қуйилгандек бўлди. Кимга деб зўрға сўрадим.
Яқинда биласан,сен у қизни танийсан деб айтди. Кечгача ўйланиб ўтирдим. Иш тугаганда кетдик уйга деб,йўлга тушдик. Автобусда йўлга тушдик. Бир соат юриш керак. Автобусда кўзим кетиб ухлаб қолибман. Кўзимни очсам,бошим йигитнинг елкасида,йигит хам бошини бошимга қўйиб олган,қўлимни ушлаб олган эди. Ўзимни тўғрилаб,қўлимни олмоқчи бўлсам,қўлимни қўйиб юбормай махкамроқ ушлади. Қўлимни қўйворинг деб айтдим.
Биз хар куни ишга бирга бориб бирга қайтар эдик. Уйимиздагиларнинг қўли калталиги сабаб, мен янги ишга кирганлигим учун йўл кирага хам пулим йўқ эди. Учинчи куни кетаётганимизда,мен пулим йўқлигини айтиб,озроқ қарз бериб туришини сўрадим.
Кулиб,қачон қайтариб берасан деб сўради. Қўрқмасдан ойлик олганда дедим.
Ойлик олгунингча бир ойлигинг қарзга кетади,иккинчи ойга нима қиласан деб сўради. Билмасам дедим хайрон бўлиб,ўл,иқтисодликка ўқимай,йўлкирага қарз олишни ўрганиш учун 4 йил ўқидингми деб кулиб юборди.
Қандай тўлашни ўйлаб кўриб,жавобини айтасан,пул оласан унгача пул йўқ деб айтди.
Эртасига менга бир ойга йулкира ва тушликка етадиган пулни берди. Ойлик олсам қайтариб бераман дедим хижолат билан. Жиддий турдида,Шахлош мен сенга Москвада айтганман,бир умр менга зор бўлиб ўтгин деб,бу хали бошланиши, мен йиғлаб юбордим.
Йиғлама чидаймиз такдир эканда,сен мени унитиб юборган деб ўйлайсанми деб қучоқлаб олди. Бир ойнинг ичида йигитнинг кимга уйланиши маълум бўлди. Ўзимни қўйгани жой топа олмасдим. Келин ён қўшним эди. Хар куни йиҳлардим. Уйдагилар кичик синглимга келаётган совчиларга розилик беришди.
Энди мен тамом бўлдим. Тошкент шахридан ижарага уй топиб яшай бошладим. Чидамадим,таржимон йигитнинг туўйи куни уйга жўнадим. Махалла билан,қуда тараф бўлиб келинни узатиб бордик. Энди менга барибир эди.
Туй жуда чиройлик ўтди. Юртимизнинг таниқли хонандаси О Мадалиевни,таржимон йигитнинг ишхонаси тўйга таклиф килишган экан.
Эртаси эрталаб автобус бекатига келсам,куёв бола турибди. Келиб аста салом бердим. Ха Шахлош ишгами деб сўради. Йўлда гаплашиб кетдик. Дам олмайсизми деб сўрадим. Ишни ким қилади деб жавоб берди. Куз охирлаб иссиқ кийимда юрадиган кунлар келди. Уйга қайтаман деб кийина бошлаган пайтим, эшик тақиллади. Хайрон бўлиб очсам,таржимон йигит,кулиб турибди. Келинг деб,хурсанд бўлиб кетдим.
Шахлош мен уч кундан сўнг МИСР давлатига тўрт йилга ишга кетяпман,мен билан кетмайсанми деб сўради. Мен у ерда нима қиламан деб сўрадим.
Э ёш боламисан,менга хотин бўласан деди. Йўқ дедим.
Сенга уч кун мухлат,ўйлаб кўр,мен кетсам қийналасан, барибир сени мендан бошқа одам олмайди деса бўладими, йиғлаб юбордим.
Мен бир илтимос билан келдим деб гап бошлади. Яна нима гап экан деб ўйландим. Айтинг десам, Шахлош ростини айт,сенга менинг ёрдамим тегдими йўқми деб сўради. Ўлди дедим,хозир берган пулларини сўрайди деб юрагим орқага тортиб кетди. Қарзларингизни қайтараман дедим астагина. Шартимга кўнсанг қарзларингдан бир сонияда қутуласан деб айтган гапига хайрон бўлиб,нима деб сўрадим.
Бир сонияда деяпман,кўзингни юмиб очасан қутуласан деб кулди.
Шартингизни айтингчи дедим тушунмай. Шахлош биласан узоққа кетяпман, сени соғинаман,бир марта ўпсам майлими деб сўради.
Жиннимисиз десам,нимага энди жиннилар шундай рухсат сўрайдими деб кулиб юборди...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев