☪ ИЙМОНЛИ ҚАЛБЛАР ☪

☪ ИЙМОНЛИ ҚАЛБЛАР ☪

Public page, Tashkent, Uzbekistan
#ҲИСОБИ_ҚИЛИНАДИ Ҳазрати Мусо Парвардигорга мурожаат қилиб шундай деди: – Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат! Парвардигор Пайғамбарига айтди: – Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир. Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа ҳеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Ҳазрати Мусо: – Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? – деб сўради. Шунда Парвардигор: – Эй Мусо, азаматим ва қудратим ҳаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг ҳисобини бермагунича жаннатга қўймайман, – деди. Сизчи Сиз! Аллоҳ неъматларидан сўраладиган кунда Жавоб бера оласизми?
Comments 7
Likes 252
#Зайтун_кони_шифо. Зайтун баргини чайнаш оғиз яраларига фойдали. Зайтун баргини қайнатиб, суви билан ғарғара қилиш тиш милкларини қувватлантиради ва тиш оғриқларини кетказади. Ичиш эса юқори қон босимини ва қондаги қандни туширади. #Зайтун_ёғи. Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, соч- ни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади. Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурил- са, оғриқни тиндиради ва яхшилайди. 1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200 гр эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак яра- ларига, геморрой, парапроктит номли қалин ичак фистулинига фойда беради. Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга су- риш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди, тери- га суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва ажинларни йўқотади. Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан аралаштириш зайтун ёғи фойдасини орттиради. Керак жойга ва сочга сураётиб, зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳушбўй ёғлар қўшиш мумкин. Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони орттиради, жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллигидан даволайди, ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради, яраларини ёпа- ди, гижжаларни туширади, геморройни йўқотади, томирларни очади, холестерин ва қондаги қандни туширади, иммунитетни оширади. Ҳам ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак тиқилмаларини кетказади. #Зайтун ёғини ичишни фойдалари... Абу Асийд Ансорий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Зайтун ёғини истеъмол қилинглар, уни нон билан енглар,(баданингизга)суртинглар. Зеро, у муборак дарахтдан чиқади” (Термизий, Доримий, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан) Қуйида зайтун ёғининг фойдалари хусусиятларини санаб ўтамиз: – зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бўлиб, у инсон организмидаги холестиринни парчалаб, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди; – ундаги линол кислотаси танадаги жароҳат ва яраларнинг тез битишига ва кўз равшанлигига ёрдам беради; – юрак-томир касалликларининг олдини олади; – овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади; – ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези ва жигар фаолиятини яхшилайди; – ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади; – ични равон қилади; – организмнинг ёшаришига ёрдам беради; – зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради; – зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги захарли холестирин ва триглицирид миқдорининг ошиб кетишига йўл қўймайди; – инсон суягини мустаҳкамлайди; – юқори артериал қон босимини нормаллаштиради; – бавосир (геморой) касаллини даволайди; – қариликни секинлаштиради, узоқ умр бағишлайди; – зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади; – зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради; – соч ва тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади; – тиш ва милкларни мустаҳкамлайди. Қўлланилиши:Зайтун ёғи катталар учун бир ош қошиқда кунига 2-3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинади.
Comments 1
Likes 101
Comments 6
Likes 647
Comments 3
Likes 142
Comments 3
Likes 454
#Қуръони_Карим_рақамларда. Маълум бўлишича, Қуръони каримда “дунё”, “охират” сўзлари элликдан зиёд оятда бир хил миқдорда – 115 мартадан такрорланган. “Дунѐ” қанча бўлса, “охират” ҳам шунча. “Шайтон”, “фаришта”, улардан ясалган сўзлар ҳам Қуръонда бир хил – 68 мартадан келади. Қуръони каримда “ўлим” сўзи, ундан ясалган калималар 145 марта такрорланган. Айни пайтда “ҳаѐт”, ундан ҳосил бўлган сўзлар ҳам 145 марта такрорланган. Яъни, қанча ҳаѐт бўлса, шунча ўлим. Қуръонда “дин”, ундан ясалган сўзлар 92 марта, “масжид” сўзи ҳам 92 марта такрорланган. Қуръонда “имон” сўзи, унинг ҳосилалари 811 марта келади. Шунингдек, “илм” сўзи 782 марта, “маърифат” сўзи 29 марта такрорланган. “Илм”, “маърифат” сўзларининг сонини қўшсак (782 + 29), 811 бўлади. Яъни, илм, маърифат қанча бўлса, имон шунчадир. Қадр сурасида 30 сўз бор. Қадр кечасини ўз ичига олган рамазон ойида ҳам 30 кун бор. Қадр кечаси рамазон ойининг 27-туни эканини кўпчилик эътироф этади. Шуниси ҳайратланарлики, мазкур сурада қадр кечасини кўрсатувчи “у” 27-сўздир. Ар-Раҳмон сурасининг 31-оятидан бошлаб дўзах ҳамда гуноҳкорлар тасвирланади. Мазкур сурада: “Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ѐлғонга чиқарасизлар?!” деган жумла бир неча бор такрорланган. Дўзах борасида сўз кетганда мазкур сўроқ 7 марта такрорланган. Бу суранинг 46-оятидан бошлаб жаннат васфи келади. Мазкур сўроқ 8 марта такрорланган. Маълумки, дўзахнинг дарвозалари 7 та, жаннатники 8 тадир. “Бахтсизлик” (аш-шидда), ундан ҳосил бўлган сўзлар Қуръонда 102 марта тилга олинган. “Сабр”, унинг ҳосилалари ҳам 102 марта такрорланган. Демак, бошга қанча қийинчилик тушса, шунча сабр қилиш керак. “Жазо”, ундан келиб чиқадиган сўзлар 117 марта, “мағфират” сўзи, унинг ҳосилалари роппа-роса икки баравар кўп – 234 марта такрорланган. “Қуръон” сўзи 80 марта келган. Қуръоннинг тушиши маъносидаги “ваҳий” сўзи ҳам 80 марта такрорланган. Қуръони каримда “расул” (элчи), ундан ҳосил бўлган сўзлар 368 марта, “набий” сўзи 75 марта, “башир” (хушхабар берувчи) 18 марта, “назир” (огоҳлантирувчи) эса 57 марта такрорланган. Ҳаммаси – 518. Энди имонлиларга хушхубар келтирувчи, хавфдан огоҳлантирувчи пайғамбарлар исмлари неча бор зикр этилганини санаб чиқайлик: Мусо – 136 марта, Иброҳим – 69, Нуҳ – 43, Юсуф – 27, Лут – 27, Исо – 25, Одам – 25, Ҳорун – 20, Исҳоқ – 17, Сулаймон – 17, Ёқуб – 16, Довуд – 16, Исмоил – 12, Шуайб – 11, Солиҳ – 9, Ҳуд – 7, Закариѐ – 7, Яҳѐ – 5, Муҳаммад (Аҳмад) – 5, Айюб – 4, Юнус – 4, Ал-Ясаъ – 2, Илѐс – 3, Идрис – 2, Зулкифл – 2, Ҳаммаси 518 ни ташкил этади! Мўъжизани қаранг, Қуръони каримда “шаҳр” (ой) сўзи 12 марта, “явм” (кун) сўзи 365 марта, “айѐм” (кунлар) ҳамда “явман” (икки кун) сўзлари 30 марта, яъни, бир ойнинг кунлари сонича зикр этилган.
Comments 12
Likes 577
Севимли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйининг кӯриниши
Comments 4
Likes 425
#Муҳим_иймоний_савол_жавоблар... Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Савол. "Тавҳид калимаси" қайси? Жавоб. "Тавҳид калимаси", яъни Худонинг ягоналигини айтиладиган муқаддас гап мана бу: "Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!". Савол. "Тавҳид калимаси"нинг маъноси нима? Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: "Бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг пайғамбаридир!". Савол. "Шаҳодат калимаси" қайси? Жавоб. "Шаҳодат калимаси", яъни Худонинг ягоналиги ва пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик бериладиган муқаддас гап мана бу: "Ашҳаду ан ла илоҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу!". Савол. "Шаҳодат калимаси"нинг маъноси нима? Жавоб. "Шаҳодат калимаси"нинг маъноси қуйидагича: "Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Яна гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ҳамда пайғамбаридирлар!". Савол. "Иймони мужмал" қайси? Жавоб. "Иймони мужмал", яъни қисқача иймон келтириладиган гап мана бу: "Аманту биллаҳи кама ҳува би-асмаиҳи ва сифатиҳи ва қабилту жамиъа аҳкомиҳи!". Савол. "Иймони мужмал"нинг маъноси нима? Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: "Иймон келтирдим, яъни ишондим Аллоҳ таолога ва унинг ҳамма исмларига ва ҳамма сифатларига ҳамда қабул қилдим барча буюрган ишларини!". Савол. "Иймони муфассал" қайси? Жавоб. "Иймони муфассал", яъни батафсил баѐн этилган иймон калимаси қуйидагича: "Аманту биллаҳи, ва малаикатиҳи, ва кутубиҳи, ва русулиҳи, вал-йавмил- охири, вал-қадари хойриҳи ва шарриҳи мин Аллоҳи таоло вал-баъси баъдал-мавти!". Савол. "Иймони муфассал"нинг маъноси нима? Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: "Иймон келтирдим – ишондим Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, ҳамма пайғамбарларига, ҳамма китобларига, қиѐмат кунига, ҳар бир яхши ва ѐмон ишлар Унинг ирода ва тақдири ила бўлмоғига ва ҳамма ўлганларни иккинчи тирилтирмоғига". Савол. Иймонни арабча таърифи қайси? Жавоб. Ушбудир: "ал-Иймону иқрорун би-л-лисони ва тасдиқун би-л-қалби бима жоа мин биҳи мин индиллоҳи. Муҳаммадун Расулуллоҳ!". Савол. Иймоннинг ўзбекча таърифи қандай? Жавоб. Маъноси будир: "Иймон – Аллоҳ таолодан келтирилган ҳар ишга иқрор қилмоқ тил билан ва ишонмоқ дил биландир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдир". Савол. Иймонни неча фарзи бор? Жавоб. Иймонда етти фарз бор. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Ғайбга иймон келтирмоқ; 2) Ғайб илмини Аллоҳ таолога хос деб билмоқ; 3) Жаннат билан дўзахни кўрмай иймон келтирмоқ; 4) Ҳалол нарсаларни ҳалол деб билмоқ; 5) Ҳаром нарсаларни ҳаром деб билмоқ; 6) Худой таолонинг азобидан қўрқмоқ; 7) Аллоҳнинг раҳматидан умид тутмоқ. Савол. Иймонда неча вожиб бор? Жавоб. Иймонда ўн икки вожиб бор. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Уламолар билан суҳбат тутмоқ; 2) Гуноҳи кўп одамлардан ўзни узоқ тутмоқ; 3) Ташналарга сув бермоқ; 4) Беморларнинг ҳолларини сўрамоқ; 5) Етимларнинг бошларини марҳамат қўли билан силамоқ; 6) Етимларга шафқат қилмоқ; 7) Аѐлманд бечораларга мурувват қилмоқ; 8) Ўликларни кўмишмоқ; 9) Икки уришган одамни яраштирмоқ; 10) Йўл устидаги зарарли тошлар каби нарсаларни бир четга олиб қўймоқ; 11) Йўл устидаги нажосатларни устини ѐпиб қўймоқ; 12) Ўз фарзанд ва хотинларига шариат илмини ўргатмоқ. Савол. Иймонни амаллари неча? Жавоб. Иймоннинг амаллари бештадир. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Ҳеч кимсанинг қонини ноҳақ тўкмаслик; 2) Ҳеч кишини молини зўрлик билан олмаслик; 3) Ҳеч кимсанинг айбини ошкора қилмаслик; 4) Ҳеч кимсани ѐмонликка нисбат қилмаслик; 5) Иймонни амали шуки, мўъминларни жаннатга дохил қилгай. Савол. Иймонни бақоси (доим қолиши) неча нарса билан бўлади? Жавоб. Иймонни бақоси (ҳамиша барқарор бўлиши) уч нарса биландир. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Иймонлик бўлганига шод бўлмоқ; 2) Иймонни заволидан қўрқмоқ; 3) Иймонни бузадиган нарсалардан қочмоқ. Савол. Иймонни дунѐдаги фойдаси нима? Жавоб. Иймоннинг дунѐдаги фойдаси ушбудир: иймонлик одамни шариат ҳукми билан моли ва жони омонда бўлади. Агар бирор кимсани ноҳақ ўлдирса, ўлдиргувчини ўлдирилгай. Агар зино қилса, тошбўрон қилингай. Мана шу иймоннинг дунѐдаги фойдаларидан айримлари. Савол. Иймонни охиратдаги фойдаси нима? Жавоб. Иймоннинг охиратдаги фойдаси ушбудир: иймонли кимса дўзах оташидан озод бўлгай; жаннатга киргай; Аллоҳ таолонинг дийдорига мушарраф бўлгай. Мана шу иймоннинг охиратдаги фойдаларидан айримлари. Савол. Иймон неча турли бўлади? Жавоб. Иймон беш хил бўлади. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Иймони матбуъ (Эргашилган ишонч); 2) Иймони маъсум (Покланган ишонч); 3) Иймони мақбул (Қабул қилинган ишонч); 4) Иймони мавқуф (Тўхтаб турилган, қабуллиги шубҳали ишонч); 5) Иймони мардуд (Рад қилинган ишонч). Савол. Булар кимларнинг иймони? Жавоб. Булар қуйидаги одамларнинг иймони. Биринчиси, фаришталарнинг иймони. Иккинчиси, пайғамбарларнинг иймони. Учинчиси, мўъминларнинг иймони. Тўртинчиси, мубтадеъ – бидъатчиларнинг иймони. Бешинчиси, мунофиқларнинг иймонидир. Савол. Иймоннинг боши нима? Жавоб. Иймоннинг боши "Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!" демоқдир. Савол. Иймоннинг камоли нима? Жавоб. Иймоннинг камоли дин ва миллатнинг йўлида бошига ҳар ранж ва алам, ҳар қанча жабру ситам етса, уларга сабр қилмоқдир. Савол. Иймоннинг асли нима? Жавоб. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган атосидир. Савол. Ҳаѐ нима? Жавоб. "ал-Ҳаѐ мин ал-иймон!" – "Ҳаѐ иймондандир!". Савол. Ҳаѐ қайдадир? Жавоб. Ҳаѐ одамзоднинг юзида бўлади. Савол. Иймоннинг танаси нима? Жавоб. Иймоннинг танаси ҳар куни беш вақт намоз ўқимоқдир. Савол. Иймоннинг дили – юраги нима? Жавоб. Иймоннинг дили Қуръони каримни тиловат қилмоқдир. Савол. Иймоннинг нури нима? Жавоб. Иймоннинг нури тўғри сўзламоқдир. Савол. Иймоннинг хиралиги нима нарсадан бўлади? Жавоб. Иймоннинг хиралиги ѐлғон сўзламоқдир. Савол. Иймоннинг танглиги нима? Жавоб. Иймоннинг танглиги бенамоз бўлмоқдир. Савол. Иймонинг улуғлиги нима? Жавоб. Иймоннинг улуғлиги Аллоҳ таолони кўп ѐд қилмоқдир. Савол. Иймоннинг пўсти нима? Жавоб. Иймоннинг пўсти шарм – уялмоқдир. Савол. Иймоннинг меваси нима? Жавоб. Иймоннинг меваси рўза тутмоқдир. Савол. Иймоннинг тухми нима? Жавоб. Иймоннинг тухми шариат илмларини ўқиб-ўрганишдир. Савол. Иймоннинг томири нима? Жавоб. Иймоннинг томири ҳар бир аҳкоми шаритани ихлос билан қилмоқдир. Савол. Иймон Холиқнинг номига қилинадими ѐки махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинадими? Жавоб. Иймон келтирмоқ Холиқ ва махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинади. Савол. Қандай қилиб бўлинади? Жавоб. "Ла илаҳа иллаллоҳ" дейиш Холиқнинг номига қилинади. "Муҳаммадун Расулуллоҳ" махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинади. Савол. Иймоннинг чироғи нима? Жавоб. Иймоннинг чироғи ҳалол емоқ ва ҳаром нарсалардан қочмоқдир. Савол. Иймоннинг қўрғони нима? Жавоб. Иймоннинг қўрғони бешдир. Савол. Улар қайсилар? Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) Одоб-ахлоқ; 2) Мустаҳаб; 3) Суннат; 4) Вожиб; 5) Фарз. Савол. Бетасдиқ маърифат иймон ҳисобланадими? Жавоб. Бетасдиқ маърифат, яъни билиб туриб кўнгли билан ишонмаслик иймон эмасдир. Савол. Бу қандай бўлади? Жавоб. Зеро, Иблисда билмоқ бор, тасдиқ йўқ эди. Шунинг учун беиймон кофир бўлди. Савол. Бетасдиқ иқрор иймон ҳисобланадими? Жавоб. Бетасдиқ иқрор, яъни билиб туриб иқрор қилмаслик иймон эмасдир. Бунга барча уламолар иттифоқ қилганлар. Савол. Иқрорсиз тасдиқ иймон ҳисобланадими? Жавоб. Иқрорсиз тасдиқ ҳам иймон эмасдир. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ шу фикрда бўлганлар. Бироқ, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бунинг иймон ҳисобланишига фатво берганлар. Савол. Иймон зиѐда ва кам бўладими? Жавоб. Иймон исмда зиѐда ва кам бўлмайди. Бироқ, амалда зиѐдалик ва камлик бўлур. Чунончи, отнинг озғинини ҳам, семизини ҳам от дейилади. Лекин, унинг бажарадиган ишига қараб фарқланади. Валлоҳу аълам!.
Comments 3
Likes 233
Comments 55
Likes 292
Comments 22
Likes 380
#Муҳим_иймоний_савол_жавоблар... Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Савол. "Тавҳид калимаси" қайси? Жавоб. "Тавҳид калимаси", яъни Худонинг ягоналигини айтиладиган муқаддас гап мана бу: "Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!". Савол. "Тавҳид калимаси"нинг маъноси нима? Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: "Бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг пайғамбаридир!". Савол. "Шаҳодат калимаси" қайси? Жавоб. "Шаҳодат калимаси", яъни Худонинг ягоналиги ва пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик бе
Show more
About page
Эй инсон ўлим бор ўлим!
Photos from albums