Энди номинг бева, унвонинг бева,
Энди она тилинг дард номли шева.
Ёринг дарахт эди, бир этак мева-
Бола билан қолган чўрисан аёл.
Халол касб ортидан топсанг хамки нон,
Хушторинг бор дея айлашар бўҳтон.
Есаю емаса мудом оғзи қон,
Бўрисан,
Бўрисан,
Бўрисан... аёл.
Гарчи кўнглинг оппоқ қошларинг қаро,
Тухматлар зарбидан қалбингдир яро.
Худойим яратган инсонлар аро,
Мунчалар манглайи шўрисан аёл.
Иккинг бир қоринга к,андай сиғишган,
Ёрин қизғонади миш-миш йиғишган.
Хатто сендан гумон синглинг туғишган,
Гўё бахт ўмарган ўғрисан аёл.
Эркакларга дерлар: Йўлингда бола,
Сенинг эса мудом кўнглингда бола.
Ёнингда,
Қорнингда,
Қўлингда,
Бола
Худо билса бўлди, тўғрисан аёл.
Мени айтди дерсан, олиб ёнига,
Ўғлинг ўсгач элтар юртлар хонига.
Макка муштоқ сендек "Ҳожи Она"га,
Шунда дей онанинг зўрисан аёл!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5