Предыдущая публикация
Тақдир янчиса агар,
тупроқлардан унамиз.
Хазонга айланмаган,
япроқлардан унамиз!
Кипригингда ёш эди,
аммо бағритош деди.
Минг дардга шифо айлар,
булоқлардан унамиз!
Бевафо эсламаса,
соғиниб изламаса.
Кун келиб қон йиғлатган,
фироқлардан унамиз.
Чоҳ қазиган иним гар,
зулматга чўмса магар,
Зиёга элтгувчи,
чироқлардан унамиз!
Беҳуда ўтса умр,
ҳаргиз излама ҳузур.
Ажалнинг қаршисида,
титроқлардан унамиз!
Амрин бажарсак бекам,
раҳматлар айлар Эгам.
Жаҳаннамдан то абад,
йироқлардан унамиз!
Rasulbek Sattorov
18_03_2017
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев