Криштиану Роналду
еврокубоклардаги голлар
бўйича Мессидан ўтиб кетди
Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
"Реал" ҳужумчиси Криштиану
Роналду УЕФА Суперкубогида
"Севилья" дарвозасига иккита
гол киритгач,
еврокубоклардаги голлар сони
бўйича Лионель Мессидан ўтиб
кетди.
Ҳозирда португалиялик
ҳужумчининг ҳисобида 70 та
гол бор. Лионель Месси эса 68
та голга эга.
Айни вақтда Криштиану
Роналду еврокубоклардаги
голлар сони бўйича Филиппо
Инзагига тенглашиб олган ва
иккинчи ўринни эгаллаб
турибди. Бу борада биринчи
ўрин афсонавий Раулга
тегишли бўлиб, унинг ҳисобида
76 та гол бор.
Манба: www.soccer.ru