Ёмонлик уруғи кўпроқ ёшлик даврида экилади. Ёмонликка асир бўлишнинг сабаби – нафсга асир бўлишдир. Зулм нақадар шарафсиз бўлса, унга қарши кураш шу қадар шарафлидир. Дунё саодати яхши, хайрли инсонлар билан қоимдир. Ёмонлар дунёни одамлар учун зиндон қилади. Мана шундай инсонларга қоим тура олишимиз учун ёмонликка ёмонлик емас, балки яхшилик билан жавоб қайтарадиган инсонларни кўпайтиришимиз керак.
Луқмони Ҳаким дейдиларки: “Ёмонлик ўтини ёмонлик ўчиради”, деган одамлар бекор айтибдилар. Икки ўт ёқиб кўринг, улар бир-бирини сўндирадимикин? Ёмонлик ўтини фақат яхшилик ўчиради.
Ким ёмонликка айласа рағбат,
Неча турли балолар кўргай”.
“Золимнинг уйига яқинлашма. Ундан бирон нарса сўрашни хаёлингдан ўтказма. Шундай қилсанг, мард бўлиб яшайсан. Золимга яқинлашсанг, номард бўлиб ўласан”, деган донишмандларнинг насиҳатини қулоққа олиб, ҳаёт давомида амал қилингани афзал.
Кишининг қалби ва онги, жанг майдонига ўхшайди. Бу майдонга ега чиқиш учун яхшилик ва ёмонлик, шафқат ва зулм тинмай жанг қилади. Бу жангда иймон қуввати билан қувватланган томонгина ғолиб чиқади. Саҳобалардан бирининг айтишича, иймон қалбда оқ нуқта бўлиб кўринади. Иймон қуввати ошса, оқлик ҳам зиёдлашади. Агар банданинг иймони тўла комил бўлса, қалб ҳам тўла оқаради. Нифоқ қалбда қора нуқта бўлиб кўринади. Нифоқ кўпайган сари қоралик зиёдлашади. Қачонки нифоқ тўла бўлса, қалб ҳам тўла қораяди. Киши қалби қорая бошлаган кунидан еътиборан ҳар турдаги ёмонликларга банди бўлаверади. “Ёмон нарсага қарасанг – кўнглинг қораяди” дейилиши балки шундандир. Бўри оч қолдими, ҳар қандай ёвузликни қилгани каби, қалб қорайса, ҳар қандай ёмонликни қилаверади. Фоний дунё яхшилар ва ёмонлар орасидаги муҳораба майдонидир. Ёмонларнинг ғалаба қозонишига йўл қўйиб берилса, оламни фалокат босади. Балки — Қиёмат ёмонлик яхшилик устидан мутлақ ғалаба қозонган куни бошланар?
Ривоят. Луқмони Ҳаким бир бойга хизматга ёлландилар. Бой унга “Ерга буғдой уруғи сочгил”, деб буюрди. Луқмони Ҳаким буғдой ўрнига арпа сочдилар. Буни кўрган бой ғазабланиб:
– Мен сенга буғдой сочгил, деган едим, нега арпа сочдинг? – деди.
– Арпа сочсам, буғдой унмайдими? – дедилар Луқмони Ҳаким маънодор оҳангда.
– Есинг борми, ҳеч вақт арпадан буғдой унадими? – деб янада ғазабланди.
– Ундай бўлса, нега сиз доимо халққа ёмонлик қиласизу, яна Аллоҳ Таолодан яхшилик умид қиласиз. Яхшилик қилсангиз яхшилик, ёмонлик қилсангиз, албатта, ёмонлик қайтади. Арпадан буғдой унмагани каби, халққа озор бериб, яна яхшилик умид қилманг, – дедилар Луқмони Ҳаким.
Халқимиздаги: “Буғдой эксанг, буғдой ўрасан, арпа эксанг, арпа ўрасан”, деган мақол шу ҳикматдан қувват олган бўлса керак.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг каломида:
وَلَيۡسَتِ ٱلتَّوۡبَةُ لِلَّذِينَ يَعۡمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ حَتَّىٰٓ إِذَا حَضَرَ أَحَدَهُمُ ٱلۡمَوۡتُ قَالَ إِنِّي تُبۡتُ ٱلۡـَٰٔنَ وَلَا ٱلَّذِينَ يَمُوتُونَ وَهُمۡ كُفَّارٌۚ أُوْلَٰٓئِكَ أَعۡتَدۡنَا لَهُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا
“Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда: “Энди тавба қилдим”, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба (қайтиш) йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни тайёрлаб қўйганмиз”- деб “Нисо” сурасида келтиради. Кофир ҳолда ўлганларнинг иши ўз-ўзидан маълозим: улар тўппа тўғри дўзахга равона бўладилар. Уларнинг тавбалари ботил ва ҳеч қачон қабул бўлмайди. Аммо мўмин бўлиб туриб, мўмонликка тўғри келмайдиган иш қилганлар-чи? Уларга иймонлари ҳурматидан ўзини ўнглаб олиш имкони берилган эди. Тавба эшиги очилган эди. Улар гуноҳлардан тавба қилишлари, яъни қайтишлари зарур эди. Арабчада “ТАВБА” сўзи “ҚАЙТИШ” маъносини англатади. Гуноҳдан қайтиб савобга юриш керак эди. Аммо вақтида бу ишни қилмади. Энди ўлим кўзига кўриниб қолганда, тавба қилдим, деганидан нима фойда?
Ривоят қилинишича, Мадинайи мунавварада бир аёл ўғирлик қилиб қўлга тушади. Унинг қариндош-уруғлари бундан қаттиқ ташвишланадилар. Агар қўли кесилса, бутун уруғимизга ор бўлади, деб қайғурадилар. Маслаҳатлашиб: «Усома ибн Зайд Пайғамбаримизнинг эркаси, уни ишга солайлик, кечириб юборсалар ажаб эмас» — дейишади. Усома ибн Зайд (р.а.) воситачилик қиладилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ қаттиқ ғазабланадилар ва масжидда жамоат намозидан сўнг хутба қилиб: “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг ҳаддидан бўлмиш бир ҳадда менга воситачи қўясизлар. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса ҳам, қўлини кесаман! Сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишига сабаб ҳам оддий одамга ҳадни (шаръий жазони) жорий қилиб, обрўлига еса жорий етмаслик эди”, дедилар. Балки бизларнинг ҳам қалбимиз қорайиб қотишига шу каби илмларни билмасдан ғофил ҳолда ўтаётганимиз, маърифацизлигимиз сабаб бўлмасмикин?
Бир одамнинг умри ёмонлик қилиш учун жуда кўп, яхшилик қилиш учун еса жуда оз. Умр бўйи ёмон ишлар билан машғул бўлиб, халқни ранжитадиган одамнинг номи инсонийлик дафтарига ёзилмайди. Олди олинмаган ёмонлик эса қаршилик кўрсатиб бўлмас даражага етади. Уч хил одам эришиш мумкин бўлмаган уч нарсага эришишни орзу қилади: гуноҳ иш қилиб юрганлар – савобни; ёмонлик қилаётганлар – яхшиликка қайтишини; умрини фосиқлик ва дилозорлик билан кечирганлар – жаннатни. Шу боис аҳли дониш деди: “Ёмонлар билан ўлтирмагинки, гарчи ўзинг пок бўлсанг-да, ёмон суҳбат сени ифлос қилар. Қуёш қанчалар буюк бўлса-да, кичкина булут парчаси ҳам уни тўсади”. Шундай экан, Азизлар! Қуёш бутун дунёнинг ёруғлик нури етмайдиган жойларгача нурини етказиб ёриштиргани каби, биз ҳам қалбимиз қорайиб қолишидан олдин илм-маърифат нурлари ила уни ёрқин қилиб олишга ҳаракат қилишимиз зарур бўлади.
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси
Мусаёров Муртазо
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев