Сарҳисоб қилиб кўр
Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).
Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси 32-оят).
Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).
"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
@ShayhSaboqlari ✔️
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев