Эй инсонлар! Сизлар билан энди бу дунёда кўришмаймиз. Мен билан учрашувингиз Ҳавзнинг олдида бўлади. Аллоҳга қасамки, мен ҳозир ана ўша мақомимни кўриб тургандайман.
Эй инсонлар! Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин сиздан олдингилар дунё учун рақобатлашиб ҳалок бўлганлари каби сизлар ҳам дунёнинг устида талашиб-тортишиб ҳалокатга йўлиқишингиздан қўрқаман.
Эй инсонлар! Намоз, намоз, намоз, намоз(га эътибор беринглар)! Аллоҳ, Аллоҳ, намоз(га эътиборли бўлинглар)!
Эй инсонлар! Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аёллар билан яхши муомалада бўлишни сизларга васият қиламан!
Эй инсонлар! Аллоҳ таоло бир бандага дунё ва Аллоҳнинг наздидаги нарса орасини танлаш ихтиёрини берди у Аллоҳнинг наздидаги нарсани ихтиёр қилди...
Аллоҳ сизларни ҳимоя қилсин, Аллоҳ сизларни сақласин, Аллоҳ сизларга ёрдам берсин, Аллоҳ сизларни бардавом қилсин.
Эй инсонлар! Умматимдан то қиёмат кунигача ҳар бир менга эргашганларига менда салом етказинглар!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев