УСМОННИНГ МАККАГА ЭЛЧИЛИКЛАРИ
Худайбия ғазотида Расул акрам ҳазратлари Умар ибни Ҳаттобни чақирдилар. У кишига «Сиз Маккага бориб Қурайшнинг сардорларига мен Маккага улар билан урушгани эмас, балки Байтуллоҳнинг улуғлигини етказиб, сақланган ҳолда зиёрат этмоқлик мақсадида келганим хабарини етказиб келинг», дедилар. Расул акрам ҳазратларига қараб: «Ё Расулуллоҳ, мен қурайшлар олдига боришдан ҳавф этаман, чунки Маккада бани Аддий қабиласидан менга мадад бера оладиган бирор кимса йўқ. Лекин мен сизга қурайшлар учун мендан кўра ҳурматлироқ бўлган Усмонни юборишингазни маслаҳат бераман», деб жавоб бердилар. Кейин Расулуллоҳ ҳазратлари Усмонни чақиртириб келдилар ва Маккага бориб қурайш сардорларига «Расулуллоҳ сизлар билан урушгани эмас, балки Каъбаи-муаззаммани зиёрат қилмоқлик учун келганлар», дея хабар беришлари учун юбордилар. Усмон Расулуллоҳнинг ҳузурларидан чиқиб Маккага қараб жўнадилар. Кираверишда Саидга йўлиқдилар. Кейин унинг ҳимояси остида Маккага кириб келдилар.
Маккада Абу Суфён ҳамда қурайшнинг бошқа сардорларига учрашиб уларга «Расулуллоҳ бу йил сизлар билан урушгани эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилмоқлик мақсадида келганлар», дея айтдилар. Улар эса Усмонга қараб: «Агар ўзинг Байтуллоҳни тавоф этмоқни хоқласанг, марқамат тавоф эт», дедилар. Усмон эса уларнинг сўзларига кирмай «Расулуллоҳ тавоф этмагунларича ҳаргиз мен асло тавоф этмасмен», дсб жавоб бсрдилар. Бундан ғазабланган қурайшлар Усмонни тутиб қамоққа олдилар ва халқ орасида «Усмон ўлдирилди», дея шум хабар тарқатдилар. Ушбу машъум хабар Расулуллоҳ ҳазратларининг қулоқларига етгач, «Уларга қарши урушмай туриб, бу ердан ҳаргиз кетмасмен», дсдилар. Шу ерда Байатиррузвон воқеаси бўлди. Ҳамма саҳобаи қиром бир-бир келиб байъат бера бошладилар. Навбат Усмонга етганида Расулуллоҳ ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб: «Эй улуғ Оллоҳ, бу сенинг ҳожатингда ва Расулингнинг ҳожатида юрган Усмон томонидан байъат демакдир», дедилар.
УСМОННИ ИСЛОМГА КИРИШ САБАБЛАРИ
Усмон (р. а.) серпул, савдогар одам эдилар. Табук ғазотида мусулмонларнинг қўшинини тўлиқ қуроллантирган киши мана шу Усмон бўлдилар. Ибни Исҳоқ «Усмон табук жангчиларига шунчалик кўп пул сарфладиларки, ҳеч бир киши у зот баробарида пул сарфлаган эмасдур», деб ёзадилар. Усмон Расулуллоҳни ҳужраларига минг динор пулни олиб келиб сочиб юборганлар, 950 та туя ва 50 та от ҳадя қилиб олиб келганлар.
Расулуллоҳ ҳазратлари бундай саховатларини кўриб: «Усмон бу иши билан асло зарар қилгани йўқ», деганлар. Кейин эса: «Кимки ночор аскарни қуроллантирса, унга жаннат насиба бўлади», деб башорат қилдилар.
Усмон бу билан ҳам кифояланиб қолмай, балки яҳудийдан Рум қудуғини ҳам сотиб олганлар. Яҳудий унинг сувини сотиб фойдаланарди. Мазкур қудуқнинг ярмини 20 000 танга ва юзта ёш туя баробарига сотиб олдилар. Мусулмонлар ўзларига белгиланган муддатда келиб мазкур қудуқнинг сувидан олиб кета бошладилар. Ҳеч ким яҳудийнинг сувини олмай қўйди. Буни кўриб яҳудий қолган ярмини ҳам жуда арзонга сотиб юборади. Мазкур қудуқнинг ҳаммасини сотиб олганларидан сўнг Усмон мусулмонларга Оллоҳ йўлида ҳадя қилиб юборганлар.
Абу Бакр Сиддиқ халифалик қилаётган вақтларида бир йил ёғингарчилик кам бўлиб очарчилик бошланади. Абу Бакр одамларга: «Бор нарсаларингни беркитмай то Оллоҳ кенглик бергунга қадар еб туринглар», деб буюрадилар. Эртасига Абу Бакрга Усмоннинг ҳовлиларига минг қоп буғдой ва таом келиб тушганлигини хабари етади. Эрталаб савдогарлар Усмоннинг ҳовлиларига бориб эшикларини қоқдилар. Усмон эшикни очиб уларга пешвоз чиқдилар-да, «нега келдингиз» деб сўрадилар. Улар «сизникига минг қоп буғдой ва таом келиб тушибди, шуни эшитиб сотиб олгани келдик» дейишди. «Ундай бўлса, марҳамат, ичкарига кираверинглар»— деб Усмон уларни ҳовлига бошлаб кирадилар. Ҳовлида буғдойлар тўлиб ётибди. Усмон уларга қараб: «Шомдан сотиб олган баҳойимга қанчадан фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар: «ўнига ўн иккидан берамиз», дейишди. Усмон «бу камлик қилади», деганларида улар «бўлмаса, ўн бешдан берайлик» дейишди. Усмон «яна қўшинглар», деганларида, улар «яна қанча қўшайлик», ахир биз Мадина савдогарларимиз-ку?» дейишди. «Ҳар тангасига ўн тангадан бера оласизми?» дедилар. Улар «йўқ» деб жавоб беришди. «Ундай бўлса гувоҳ бўлинг, эй савдо аҳли, бу буғдой Мадина камбағалларига садақа қилинади» дедилар ва ҳаммасини бепул садақа қилиб юборганликларини ибни Аббос ривоят қиладилар.
Усмон шу даражада олий ҳиммат сахий эдилар. У жаноб Оллоҳдан бениҳоя қўрқардилар. У киши Абу Бакр, Умар ва бошқа саҳобалар каби урушдан катта мартабаларга эга бўлмаганлар. Зеро, Расулуллоҳ ҳазратлари Зотир рукоъ ва Ғатфон ғазотларига чиққанларида Усмонни Мадинада ўз ўринларига қолдириб кетгандилар. Қурайшлар ичида қариндошларига яхшилик қиладиганларидан эдилар. Кундузлари кўпинча рўза тутардилар, кечалари эса уйғониб намоз ўқирдилар. Расулуллоҳ ҳазратлари 146 та ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари сўзамол киши бўлмаганларидан халифаликка сайланган вақтларида хутбалар ўқиётиб ҳам ваъз айта туриб жуда қизиқиб, зўрға гапирар эдилар.
Давоми бор ........
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев