Айни ёзнинг салқин оқшомлари. Ой нурини сочган, уйқусиз бедор кечалар. Пастаккина айвонга қараб турган ўша ойга нарвон ясаб чиқиш юлларини излаб ётган бир бола. Ҳаёлимда, том ортидаги дам кучим етадиган терак шохларидан нарвон ясар эдим. Дам ўзим кунба кун чиқиб юрадиган ўрик шохларида ўзимни ойга яқин ҳис қилар эдим. Хиххх-пуффф дия мизғиётган ёнимдаги бобомнинг наша'си ҳар замонда мени тутмаса ўзим билан ўзим оввора эдим. Ойга чиқишни истардим. Болаликда мақсадинг баландларда бўлар экан. Беғубор мақсадлар. Ичимни еб битираётган ўша ҳижронлар. Ой ёнимда хиххх пуф деб ётган кезлар. Энди йиллар ўтди. Билмасанг ҳам қийин экан. Ой менинг ёнгинамда экан-у қани энди етолсам унга. Бобом ойдан ҳам олисда. Ойнику ҳар кун кўраман. Бобом билан-чи дийдор рўзи махшар ин шаа Оллоҳ. Бобом қурган ховлимизнинг чап тўрида токзор, ўнгида бир тўп анжир бўлар эди. Эрта тонг ҳамма олисда, тамаки теримида, мен эса анжир теримида бўлар эдим. Хамон дилимда у анжирнинг мазаси. Хожатбарор анжирдан сўнг секингина нонуштада пайдо бўлар эдим. Бобом эски чопонининг этаги узумга тўлиб токзордан келар, камсуқумгина дастурхонимизда доройи, кишмиш, тоифи, ҳусайни деган узумлар бўлар эди. Машьал радиоси оғир хонишлардан сунг енгилгина, Кумуш Раззоқованинг қўшиқларига ўтарди." мен сени ҳеч кимга бермайман" деб, тандирдан нон ўзаётган онамнинг ёнида Кумуш Раззоқовага жўр бўлганим ҳам ҳамон эсимда. Бир пайтлар ёнимизда юрган одамлардан анча узоқда яшаганимизни улар ўтгандан сунг сезамиз экан. Беш аммам, икки амаким ва бизнинг хали кичиккина оиламизни бир дастурхон атрофида жамлаган бобом ойдан ҳам улуғ бўлган экандек гуё, Оллох раҳматига олсин! Менга ўзларининг оталарини исмини қўйган бобом, шўхлик қилсам доим амакиларимни олақарашларидан ҳимоя қилар эди. Забардаст эди. Иссиқни иссиқ демай совуқни совуқ демай тобини олган бобом етимликда ўсган, инсон қадрини зўр биган экан. Меҳнатда бировни ўзидан ўздирмас эди. Кетмон чопса тупроқни кулдек қилган, рўзғорини гулдек қилган экан. Кўп гапирмас аммо кўпни билган бобом, йиллар ўтиб ойни эмас сиздек бўлишни орзу қила бошладим. Қанчалар нотавонмиз. Ўт-ўлан босган қабрингизга дўнё ғамини эсдан чиқаролмай хиссиз термулиб, биргина Фотиҳани хам чала ўқиб қайтаётган оним вақти ўтиб кўзингизга қандай қарарканман. "Шумиди сени пинжимга олиб, сендан тилаганим" дерсиз. Оллохга омонат сизга тўғри етказсин.
....Наимжон
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев