«Илтижо» Ўқиш ва ёзишни яхши билишмаса ҳам бизга гўзал тарбия берган, одоб дарсларини ўқишмаган бўлса ҳам бизга одоб ўргатган, физика ва биология фанини ўзлаштирмаган бўлишсада, бизга ҳаётни ўргатган, ўзаро алоқалар ҳақида бирор китоб мутолаа қилмаган бўлсаларда, бизларга гўзал муомала ва ўзаро эҳтиром қилишни ўргатган ота- оналаримизнинг ўтиб кетганларини Ҳақ Азза ва Жалла раҳматига олсин!
Ҳаёт бўлиб турган бошимиздаги соябонларини яна кўп йиллар дуогўй, иймонларини баркамол, саломат қилсин!
Нет комментариев