Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.
Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:
1) Бенамознинг умрида барака бўлмайди
2) Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади
3) Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди [Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди]
4) Дуолари қабул бўлмайди
5) Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди
6) Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди
Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:
1) Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади
2) Очлик изтиробида ўлади
3) Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради
Қабрда чекадиган мусибатлари:
1) Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади
2) Қабри оташга тўлиб, кечаю- кундуз уни ўртайди
3) Аллоҳу таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.
Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:
1) Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди
2) Аллоҳу таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади
3) Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.
Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.
Намозимизга хушёр булайлик азиз биродарлар!
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз
Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.
Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.
Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.
Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.
Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.
Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев