11 - 12 - қисм
Эрталаб мактабга боришга юраги дов бермай, ҳоҳламайгина кийинаётган қизини синчков кузатиб турган онаси ёнига келди.
-Мазанг йўқми? Нега бундай шаштинг паст?
-Йўқ яхшиман! Шоша пиша папкасини қўлига олган қиз онасига кўз тикди
-Кетдикми?
Онасининг ўткир нигоҳлари остида йўлга чиққан қизнинг қурқувдан эти жунжикди. Ёдига кеча холаси билан онасининг сухбати тушди.....
Муҳаббат опа мактабда кўзга кўринган устозлардан иккита бўлса бири. Кеча ўқитувчилар хонасида ҳамкасбдлар орасида қизи ҳақида гап очилиб ғурурдан кўксида тоғ ўсди гуё. Қизининг мактабда аълочилиги, одоби ахлоқи ҳақида тўлқинланиб гап ошган муаллима келин қилиш истаги борлигини ҳам қистириб ўтишни унутмади.
-Вой ҳал ёшку! Ҳамкасбининг гапларидан таажубланган Муҳаббат опа лаб бурди.- Дадаси ўқитаман деганлар. Олдин мактабни тугатсин, ўқишга кирсин. Ана ундан кейин турмушга узатишни ўйлаб кўрамиз.
-Жойи чиққанда секингина ишорали қилиб қўйганиз маъқул ақлжон! Икки қиз узатган ҳамкасби суҳбатга аралашди. Мана мен қиз узатдим. Буларим бўлди. Ҳамкасбининг бир озгина енгилтабиатроқ, ўқишлари ҳам ҳаминдақар қизларини эсга олган Муҳаббат опа, тилаб тилаб олган ёлғизини шу қизларга менгзиганидан ранжиди. Ўзини ранжиганини аёлга билдиргиси келмай ўрнидан турдида,ҳалиги гапини қайтарди:
-Дадаси ўқитаман деганлар. У киши нима десалар шу. Муфаззал ҳам дадасига ўқийман деб сўз берган. Мени қизим сўзида туради. Қўшиб қўйди. Ҳали ёш дадасини даврида ўқиб урганиб таълим олсин. Битта эр бўлса узатишга улгурамиз.
-Тўғрими? Бўлган воқеаларни бир бир баён қилган онаси холасига юзланди. -Хато гапирибманми?
-Йўқ. Тўғри гапирибсиз! Ҳай шайтон қиза. Ёзда "Артек" борди. Олимпиядаларда қатнашиб муносиб ўрин эгалалди. Мактабдаги ҳар қандай тадбир унингсиз ўтмайди. Кўзга яқин. Худо ҳам ҳусндан берган. Кўзтумор қилдириб беришим керак! Опа бунингиз кўзга яқинда эҳтиёт қилинг! Яхши бор, ёмон бор. Холасининг овоз эшитилди. Онаси қизи ниманидир бахона қилиб сухбатга қулоқ солиб турганини сездими атайдан овозини кўтарди.
Онасининг ёнида синчков нигоҳидан юраги безиллаган қиз сал илгарилаб кетганди орқада қолган она дарров танбеҳ берди.
-Етиштириб юр!
Қадамини секинлатди.
- Шошилма , бугун нечи соат?
-Олти. Вой ана Фарида! дугонасига қўл силкиди.
-Мактабдан чиқиб туғри уйга бор!
-Хўп.
Синфдош дугоналари томон югуриб кетган қиз онасини узоқлашиб енгил нафас олди. Онам билсалар суяди мени ўйлаб олди. Ҳозир бориб башарасига ураман. Фарида ўзи томон юрган қизга сирли назар ташлаб табассум қилди.
-Нима бўлди ёздингми?
-Йўқ! – Қуюқ, қора қошларини чимириб олган қиз ушшайганча гапида давом этди.- Онам билсала икковимиззиям тикка суядилар.
-Билдирмада девона! Ёздингми?
-Қандай билдирмайман? Бирга дарс қиламизку! Дугонасини силтаб ташлаган қиз катта катта қадамлар билан мактаб ичкарисига юрди.
-Муфаз тўхта!Бунча тез юрасан орқасидан ҳаллослаб етиб келган Фарида атрофга ўғринча қараб олдида қиз томон эгилиб сирли овозда сўзида давом этди. -Бугун дарсдан кейин қолиб жавоб ёзамиз майлими?
Дугонасининг юзига термулди. -Ҳеч ким билмайди. Навбатчимиз деб синфда қоламиз. Бўладими?
-Билмасам. Бушашибгина елка қисган қиз иккиланиб қолди. Қандай бўлар экан. Фарии шу жавоб ёзмасакчи а дугон? Индамай қўясакчи?
-Йигирмата ёзди. Ёзмасанг ёзаверади. Тўққизинчидаги Назокат анчадан бери Содиқ акани яхши кўради. Юравергин илиб кетсин, уша сариқ пишак! Сен оғзингни очиб юравер! Жахли чиққан Фарида қизариб кетди. - Яхши кўрасанми ўзи? Дугонасининг саволидан юраги товонига тушган қиз ҳуркак оҳудек атрофга алагглаб олди. Бунча бақирасан. Шивирлаб гапирган дугонаси назарида мактабни бошига кўтаргудек бақирди.
-Дадам билсалар...Муфаззал жовдираб дугонасига боқди.- Дадамга ўқийман деганман.
-Бўпти унда ҳозир бораманда, Муфаззални сизни кўришга кўзи йўқ экан. Бошқа хат ёзмас экансиз дейман! Жахл билан ортига бурилган дугонасини билагидан тутган Муфаззал пойинтар сойинтар сўзлай кетди. Шошмачи, дарсимиз тугасин, акам билмайдилараа, билмайди тўғрими?
-Ёзамизми?
-Хмм бош ирғади.
-Бўпти бугун дарсдан сунг қоламиз унда.
Ўрта қаторни биринчи партасида ўтирадиган Муфаззал шу парта лойиқ баҳоларга ўқийди. Унга мактабда кўпчилик ҳавас қилиш билан бир қаторда ҳасад қиладиганлар ҳам топилади. Бу йил ёзда Артекда дам олишга бордию, уфф хўрсиниб олган қиз кўзларини бир нуқтага тикиб хаёлга берилди. Кўз олдига кўпчилик қизларнинг орзуси бўлган, Содиқ келди. Содиқ акасининг синфдоши. Ўтган йилдан буён ўзига ғалати қараш қилиб юрган йигитча унга хам купчилик қизлар қаторида ёқиши билан биргаликда, қарашлари қизнинг дилида қурқув уйғотади. Тик қарайди. Нигоҳлари тешиб юборгудек. Унинг бу ўткир нигоҳлари қизни тунлари таъқиб қилиб қийналиб кетади. Ҳаммаси акаси ҳовлисида ҳашар қилгандан бошланди. Дадаси Москвага сафари олдидан ўғлига ховлидаги ерни ағдаришни топшириқ қилиб жўнаб кетди. Кўчадан дустлари билан уззукун санқийдиган акаси ,дадаси келишига икки кун қолганда, дустларини бошлаб келдида, онасига хашар қилишларини айтганди. Хафтанинг биргина якшанба кунидан унумли фойдаланишни режа қилган онанинг жағи очилди.
-Шу дардинг бор экан нега бир икки кун олдин айтмайсан а? Уй ўртасига ювиш учун йиғилган кирларни хатлаб ўтиб эшик оша ховлида турган ўғлининг дустларига кўз ташлади. -Неччи киши?
-Мен билан бешта. Тумтайиб жавоб берди.
-Бўпти сенлар бошлаверинглар мен... Ўғлининг хўмрайиб туришига кўзи тушган онанинг яна алами қузғалиб, ўғлига дағдаға қилди. -Ҳи тумтаймай кетгур! Қилар ишни қилиб, тумтайганига ўлайми!? Бир ўзим қай бирига улгураман а?
-Ана Муфаззал ёрдам берсин! -Қовоғини очмай синглиси томон ишора қилди.
-А? Бу мушдек келадиган синглингдан сен нималар истайсан? Бупти бор ошналаринга қара ,ўзимиз амаллаймиз!
-Муфаз бўл қизим акангни дўстларига дастурхон қилишимиз керак. Қуруқ оғиз билан кетишса уят бўлади. Бўла қол қизим, бошқа ишларингни кейин қиласан. Қўй шу китобингни. Бу қулоқсиз болага қачон ақл кирадида а? Яхшиям бошимга иккитагинасилар. Билмадим беш олтита бўлганларингда ўзимни жиннихонадан топармидим.
-Вой она нима зарил шуларга дастухон қилиб! Онасига зарда қилган қиз қўлдаги китобни деразага қўяётиб ҳовлига назар солди. Иш бошлаб юборишибди. –Нима қиламиз она?
-Ош болам.
-Вой буу.
-Ундай дема қизим. Остонадан хатлаб кирган акангни дўстига иззат кўрсатсанг, бу акангни оиладиги ўрнини кўрсатган бўласан! Бўла қол. Сен ўрадан сабзи олиб кел, бир пастда пишириб ташлаймиз. Ертулага тушиб банкалардан олиб чиқ.
Онаси тайинлаган юмушларни навбати билан бажараётган Муфаззални ертулага тушишга келганда юраги дов бермай ертула эшига олдида туриб қолди. Ертулада каламуш бор! Каламушдан эса Муфаззал ўлгудек қўрқади.
-Ака бир ўзи тушига юраги урмаган қиз овоз берди. - Акааа!
-Ҳа қорақош!- ортидан эшитилган овозга бурилган қиз, қўлида магнитафон кутариб олган акасининг синфдоши Содиққа кўзи тушди. -Нега бақираяпсан?
-Ассалому алайкум салом берди. Онам ертўладан банка олиб чиқ дегандилар. Мен қўрқаяпман.
-Сен тушавер мен эшикдан қараб тураман.
Қўрқа писа зинага қадам босаётган қизни кузатиб турган Содиқ қўлидаги матоҳини яқинида турган сўри устига қўйдида,
-Чиқ! Ишора берди.- Чиқ ўзим тушаман. Сен айтиб тургин нима олишни. Содиқнинг ортидан турт зина пастга тушган қиз очиқ эшикдан туриб нималар олиши кераклигини айтиб турди. Айтилган нарсаларни бирин кетин қизнинг оёқлари остига келтириб қўйган йигитча қуюқ қошларини учириб олди.
-Бўлдими?
-Ҳа бўлди. Рахмат.
-Сен ташиб ташла, мен узатиб тураман.
Шиша идишларни йигитчани қўлидан олаётганда, тусатдан бармоқлари йигитнинг бармоқларига тегиб кетдию, бармоқ учидан бошланган титроқ бутун танасига ёйилди. Муфаззални сезишича у ҳис қилган нарсани Содиқ ҳам ҳис қилди. Нега деганда идишлар тугаб юзига қараганда қизариб буриқиб кетган эди. Дустлари ишлаётган жойга кетаётиб, икки марта қиз турган сўри томон бурилиб қараган йигит, қиз ҳам ўзига томон қараб турганини кўриб жилмайиб олди. Хашар вақтида росса ғайрат билан ишлаган йигит сув ичиш учун ошхонага келди.
-Муфаз дераза оша қизни чақирди. Сув узатиб юбор!
-Содиқжон совуқ сув ичма, ўлай сенга терлаб турибсан! Газ олдида куймалаётган онаси деразадан йигитчага боқди. Оххоо росса терлабсан болам, бундай вақтида совуқ сув ичмайди.
-Хеч нарса қилмайди хола, бераверинг.
Човгумни олиш учун қўл чузганини кўриб яна ҳалиги ҳолатга тушишни истаб истамаган қиз , дераза токчасига човгумни шарт қўйдида узоқлашди.
-Банкаларни очиб ташла болам ошга дам бердим. Кейин сўрига жой ташла. Сўрида ўтириб ош ейётган йигитчаларни дераза паналаб кузатмоқчи эди, кўзи деразанинг рупарасида ўтириб олган Содиққа кўзи тушдида деразадан нари кетди. Гуппиллаб уриб кетган юраги устига қўл босди. Шундан буён мактаб каридорида кўрса ўзига тикилиб қоладиган Содиқ .Янги уқув йили бошландию, кўринмай қолди. Уч кунларми олдин, Содиқнинг узоқроқ қариндоши Фарида Муфаззалга секингина сирли имо қилади. Унга эргашиб синфдан чиққан қизнинг қўлига хатни индамай тутқазади.
-Жавобини кутар эканлар янада сирли шивирлайди. Ким анқайди дугонасининг юзига.
-Содиқ акам...
Шивирлаб берилган жавобдан сесканиб кетган қиз қўлидаги хат лахча чўғдек қўлини куйдирганини сезиб шоша пиша фартугини чунтагига жойлади. Дарс қулоғига кирмади. Айтарлик тузук дарс ҳам бўлмаяпти. Мактаб ўқувчиларини пахтага олиб кетиш режаси бор. Бу йил Муфаззал хам пахтага бориши керак. Кеча мактаб ховлисида ўтказилган мажлисда, мактаб директорининг оқ олтинимизни нобут қилмай ўз вақтида йиғиб олишга қўшадиган ҳиссалари ватан олдидаги қолаверса чин пионерлик бурчлари эканлиги тўғрисидаги тантановор нутқидан сунг, барчаларида ватанпарварлик ҳисси уйғонган..... Онаси кечадан буён пахтага кетишга шай акасининг нарсаларини тайёрлаш билан оввора. Иссиқ кийимларини алоҳида сумкага жойлаган. Этик. Пахта териш вақтида киясан деб қалин фуфайка. Яна бир этакда кўрпа тушаклари... Шу билан янги йилда қайтишади. Ўтган йили акаси пахтага кетганда росса ҳаваси келганди. Мана бу йил ўзи ҳам пахтага кетишини ўйлаган қиз терисига сиғмай севиниб кетади. Ватан олдидаги бурчни бажарадиган ёшга етибди ахир! Қувонмай бўладими!? Бир хафталардан кейин у ҳам акасининг ёнида бўлади. Нарсаларимни тайёрлашим онамга кўмаклашишим керак! Дугонасининг тайинлашига қарамай уйига кетиб юборган қиз йўлда кетаётиб ўйлади. Майли мен хақимда нима деб ўйласа хам аммо ёзмайман! Уяламан! Нима деб ёзаман!? У чиройли. Уни кўп қизлар яхши кўради... Мен бўлса.. Ўз ҳуснига етарлича баҳо бера олмаган қиз елка қисиб олдида, Ҳеч нарсани ўйламаслик мақсадида уйи томон югуриб кетди. Бир хафта тунлари ухламай пахта даласида қандай қилиб пахта теришни орзу қилиб дугоналари билан ҳам гаплашадиган мавзуси фақат пахта ва дала бўлган қизнинг душанба куни мактабга бориб хафсаласи пир бўлди. Бу йил “ Болалар йили” деб эълон қилингани учун, саккизинчи синфлар пахта теримига жалб қилинмас эмиш! Шунча тайёргарлик осмонга учди. Кимлардир мажлис тугамай туриб хунграб йиғлаб юборган бўлса, кимлардир индамай синф томон югуриб кетди. Шундан буён Фарида худони берган куни қўлида хат билан пайдо бўлади. Жавоб ёзиш тугул очиб ўқишга тураъти етмаётганини қандай гапиради. Ўл овсар қурқоқ деб устидан кулса! Ярим тунда ошхонага чиққан қиз қўлидаги қўрқувдан ғижимлаб олган хатни текислаб ой ёруғига тутди. Майда харфлаб текис ва чиройли қилиб ёзилган хатга шоша пиша кўз югуртирдию, юраги гупиллаб қўлидаги қоғозни куксига босди. Томда мушук миёвлашидан чучиб кетиб хонаси томон югурди. Хонасига югуриб кириб ўзини ўрнига отдида, худдики, юрак урушини бутун дунё эшитаётгандек туюлиб, кўрпасига бурканди. Бироз оз ўтгпч нафаси қайтиб, кўрпани очди. Кўз олдига майда чимжимадор харфлар билан битилган хат келди.
“Ассалому алайкум чиройлигим Муфаззал! Нега хатларимга жавоб ёзмаяпсан? Мен сендан жавоб келишини хар куни интизор кутаман. Илтимос икки оғиз нимадир деб жавоб ёзгин! Сени мактубингни интизор кутгувчи Содиқ...” Бошқа сўзларини эслай олмади. “Демак мен чиройли эканманда! Жавоб ёзишимни интизор кўтар эканми?” Кўз олдига бутун мактаб қизларининг хавасини келтирадиган узун бўйли, мушакдор елкали, буйдоғ рангли, қора кўз, туташ қалин қошли Содиқ келди. Деярли икки кунинг бирида акаси билан уйларига келадиган, елкасида доим магнитафонини илиб оладиган Содиқ. У ўтганда махалла қизлари ортидан тикилиб қоладиган Содиқ. Қўшни дугонаси Замиранинг сўзлари ёдига тушди.
-Худди Гопалга ўхшайдия! Чиройлилигини қара Муфаз!
Дугонасининг оғзидан суви оқиб мақташидан энсаси қотиб бурун жийирган қиз лаб бурди.
-Нимаси чиройли шуни? Ҳамма шу хақида гапиради. Билсанг, дадам уни валакисаланг дейдилар! Акамга кўп у билан юрма деб урушади. Биласан кунда бизникига келаверади акамни синфдоши! Дадам бўлса ёқтирмайди!
-Бунча бахтлисан! Ҳаваси келган дугонаси чийиллаб юборди. -У хар куни сизларникига келади. Акангни синфдоши. Гаплашганмисан? Қандай гапиради?
- Билмайман! Мен у билан гаплашмайман! Ичида шу қиздан қаттиқ қизғониш пайдо бўлган қиз, ўзларининг рўпарасида туриб олганча, магнитафонидан варанглатиб музика қўйган йигитга ошкора лаб буриб уйига кириб кетди........
Ҳиссиётлар тўлқинидан толиққан қиз уйқуга кетди. Туш кўрибди. Тушига Содиқ кирибди. Иккиси чиройли боғда юришган эмиш, кутилмаганда Содиқ уни қучоқлаб олибди. Энтикиб кўз очган қиз терга тушиб кетганини сезиб пешонасига кафт босди. Ҳовлидан номозга турган дадасининг йўтали эшитилди...........
-Мана шундай қилиб бизнинг ишқ қиссамиз бошланган. Гапларини жим тинглаб ўтирган Жаҳонгирга қараб маъюс жилмайган аёл, тиззасида турган китобни сийпади. Кейинчалик эшитишим бўйича, бизни пахтага боришимизни жуда интизор кутган экан. Бахтга қарши бир минг туққиз юз етмиш туққизинчи йил “ Болалар йили” деб эълон қилинганлиги туфайли бизлар “ пахтадан озод” қилинган эдик. У вақтларда пахта сиёсати жуда қаттиқ эди. Инсонларда ватанпарварлик ҳисси жуда юқоримиди, қон қонимизга ватан учун деган шиор сингдирилганмиди!? Юқоридан келган буйруқларни сўзсиз бажарар эдик. Сизлар у даврларни кўрмагансизлар шунинг учун тасаввур қилишингиз бир мунча қийин.
-Ростдан ҳам у замонларда гугурт бир тийин бўлганми?
Кўзларини бир нуқтага тикиб ўйланиб турган аёл бош кўтариб жилмайиб олди.
-Ҳа, ростдан ҳам гугурт бир тийин бўлган, қадримиз ҳам..........
Ҳаш паш деганча мактабни тугатган Муфаззал онасининг маслахатига биноан педагогика соҳасини танлади. Мактабда қай даражада аъло баҳолар билан ўқиган бўлса, инситутда ҳам шу тариқа ўқиш бошлаган қиз, кўп ўтмай ўқитувчиларни назарига тушди. Содиқ эса кетма кет икки йил институтга кира олмагач, “Техникумга” хужжатларини топширди. Хали хануз қизга мактуб битишни канда қилмаган йигит биронта хатига жавоб ололмагани алам қилар. Ўқишдан уйига қайтаётган қизни йўлини тусар, унинг ўзини бу каби безориларча тутишидан ғаши келадиган қиз бўлса, атайдан намойишкорона олдидан ўтиб кетарди. Илгаридек, унинг қарашларидан ўзини йўқотиб қўймас, бунга сабаб эса йигитнинг беқарорлигида эди. Муфаззал мактубларига жавоб беравермаганидан алами келган Содиқ мактабда бирга ўқийдиган синфдоши билан ошкор қўл ушлашиб юришни одат қилди. Ўтган икки йил ичида, сон саноқсиз қизлар билан етаклашиб юришини алам билан кузатган қиз, ҳар сафар қизлари билан ажрашгач, ўзининг ортидан ялиниб келишига бир томондан хайрон қолса, бир томондан ғаши келарди. Жинними бу дерди. Аммо йигитни ўзининг ортидан ялиниши эса ҳуш ёқарди. Институт атрофида кўринмай қолса, кўзлари билан излар, доимгидек бекатдами ёки, институт дарвозаси қаршисидаги сув будкаси ёнида турганини кўргач, негадир хотиржам бўлар эди. Эртага тўй кичик холасини узатишаяпти. Бобо ва бувиси ўтиб кетганлари учун оилада катта фарзанд бўлган онаси синглисини она ўрнида она бўлиб узатаяпти. Оила ҳам бегона эмас, Содиқнинг кичик амакисига, Муфаззалнинг холаси тушаяпти. Демак тўйда у ҳам бўлади. Кутилгандек тўйда энг пурим кийинган Содиқни кўрган қиз, унга кўринмаслик учун ўзини панага олмоқчи эди, дугонаси билагидан махкам тутди.
-Бунча қочаверасан? Сенинг ўрнингда бошқаси бўлганида аллақачонлар ўзиники қилиб олган бўларди! Сени қара! Уч йилдан бери ортингдан юрибди. Раҳминг келмайдими?
-Қўй дугон шу қариндошингни гапирма менга! Уни яхши кўрадиганлари кўп! Менга тегма! Юраверсин ушалари билан етаклашиб!
-Рашк қилаяпсанми? Писмиқларча савол берган дугонаси кулиб юборди.
-Нега рашк қиламан? Жиннимисан бор йўқол! Келин куёв даврага чиққан вақтида кимдир ўзини кузатиб турганини сезган қиз атрофга аланглаб, ўзига тикилиб турган нигоҳ эгасини топди. Содиқ. Алланечук меҳр билан боқиб турган йигит Муфаззал ўзи томонга кўз ташлаганини кўриб жилмайдида, секингина бош ирғаб сўрашган бўлди.
-Акамни уйлантириш масаласи кўтарилган, хабаринг борми? Иккисини кузатиб турган Фарида қулоғига шивирлади.-Гаплашиб ол дугон. Биламан севасанку! Нега бунча қайсарлик қиласан!? Гаплаш бир марта, гапларини эшит.
Дугонаси етказган хабардан эс хуши учган қиз, шу вақтгача, унинг қизлар атрофида юришини кўп ўйлаганини, аммо кун келиб кимгадир уйланиб кетишини тасаввур ҳам қила олмагинини ўйлаб сесканиб тушди.
Наҳот уйланса? Тўй базми бўлаётган даврани айланиб юрган йигитни кузатди. Наҳотки индамай уйланиб кетса? Ҳали ҳеч нарса маълум бўлмасада, унга турмушга чиқажак қизга ҳам ҳаваси келди, ҳам ҳасади. Йўқ бош чайқади. Мен у билан гаплашиб оламан. Дадамга берган ваъдамни бажардим. Ўқишга кираман дедим мана кирдим. Аъло баҳолар билан ўқияпман. Бўлди а! Етара! Гаплашиб оламан. Уйига тинмай бостириб келаётган совчиларни ўйлаб юраги сиқилган қизнинг кўзларида беихтиёр ёш кўринди. Дадам мендан сўраб ҳам ўтирмай, ўзига ёққан одамга розилик бериб юборсачи!? Унда нима қиламан. Ўзи танимаган , билмаган одами билан бир жойда туришини тасаввур қилиб дахшатга тушди. Шу вақтгача келажаги , турмуш қуриши тўғрисида хаёл қилса, Содиқдан ўзгани тасаввур қилмаганини англаб қурқув билан кафтини оғзига махкам босдида, йиғлаб юбормаслик учун, ховлининг пастига югуриб кетди. Ортидан одамларнинг диққатини тортишни истамаган дугонаси зиппилади.
-Дугон Муфазз яхшимисан? Ўлай сенга қўрқитма мени. Ховлининг нимқорунғу бурчагида чунқайиб ўтирган қизни келиб елкасидан қучди.-Яхшимисан?
-Фарида, ортидан келган ўктам овоздан титраб кетган қиз қурқувдан ўтирган ўрнидан сакраб турди.
-Сен, сал нарига бориб тур имлади.-Биз ҳозир борамиз!
-Хўп бўлади. Ортига бурилиб нари кетган дугонасини кўзлари билан кузатган Муфаззалнинг ғаши келди. Сотқин!
-Яхшимисан Қора қошим секингина шивирлаган йигит, ўзи томон бир қадам босганин кўриб жон холатда қўлларини қовуштирди.
-Илтимос, уша ерда туринг! Илтимос Содиқ ака!
-Хўп хўп! Жойида қотган йигит соғинчли, мехрли муҳаббатли нигохларини қизга қадаб тик қотиб турди.
-Ўқишларинг яхшими?
-Рахмат. Тузук. Бош эгибгина жавоб қайтарди. Эй худо титраб турган тиззаларидан дармон кетганини сезган қиз лабини қаттиқ тишлади. Йиқилиб тушмай! Ўзинг асра! Уни ёнида нафас олиш бунчалар оғираа! Ўзимни қупол ва ўнғайсиз сезиш бунчалар азоб!
-Йиғладингми? Савол берди. Йиғладингми?- саволини такрорлай туриб бир одим босди. -Муфазз, эркам йиғладингми?
-Йўўқ!- шоша пиша бош чайқаган қиз кўз ёшларини шоша пиша артиб олди.
-Алдоқчигинам!- бош чайқаб жилмайиб олганини тўй базми бўлаётган жойга ўрнатилган улкан лампочканинг зўрға етиб келган нури остида илғаган қиз бош эгди.
-Уйланаётган эмишсиз? Чидай олмай савол берди.
-Ким айтди? Ҳайрат аралаш савол берган йигит яна бир қадам босди. Ким айтди сенга?
-Эшитдим. Аслида менга фарқи йўқ! Уйланасизми уйланмайсизми! Табрикламоқчи эдим.
-Табригингни икки уч йилга кечиктириб туришинга туғри келади. Бошини бир томонга қийшайтирган йигит ошқора табассум қили. Табассуми ўзига ярашган йигитни нимқоронғуда оппоқ тишлари кўринди.
-Нега? Бош кўтариб ҳайрон боққан қиз ўрталарида атиги икки метрча масофо қолганини англасада эътибор қилмади.-Сабабини тушунтирасизми асабийлашаётганидан ғаши келди.
-Армияга кетаяпман.
Қотиб қолди. Дадасидан ўтган ҳафта эшитган гапи эсига тушди. Бу падар лаънатилар танлаб танлаб атайдан бақувват йигитларни “ Афғонга ташлашаяпти” Уйи куйди! Ҳамма жойни. Кунда икки уч тобут. Баъзи тобутларда ўлик йўқ эмиш. Шоша пиша тепасида туриб кўмдиришаяпти экан! Дадасининг куйиниб айтган сўзлари ёдига тушган қизнинг бутун вужуди ларзага келди.
-Қаерга? титраб қақшаб савол берди.
-Афғонга! Мамнун жилмайган йигит, қаршисидаги қизга ўткир нигоҳларини қадади. – Кўзларим кўрмасин дегандинг эсласанг, жилмайди. Кўзларингдан йироқ бўлмоқчиман.
-Содиқ ака,- йигитнинг сўзларини дахшатини англаган қиз ўкириб юбормаслик учун кафтини махкам оғзига ёпди. -Нималар деяпсиз? –Қанақасига ахир!? Сиз ўқийсизку! Талабаларга тегишмаяпти дейишгандику!
-Мени ўзим ариза ёздим! Овозидаги ғурурга ортиқ чидай олмади.
-Ахмоқ!-чинқириб юборди.-Мени ўйламадингизми!?
-Муфазз, секин, бўлди. Ёнига келган йигит елкасидан тутди.-Бўлди йиғламагин. Оғир хўрсинган йигит қиздан ўзини нари олди.
-Қачонга?- шуурсиз савол берди.
-Кейинги ҳафтада. Кутасанми?
Индамай бош силкиган қиз елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
-Қайтиб келасиза?- ёнида турган йигитга ёлворувчи нигохларини қадади.-Қайтасизаа?
-Албатта! Чидай олмади.- Шарт бағрига босди. Албатта қайтаман! Сен кутсанг қайтаман.
-Кутаман..- шивирлади. Лабларига босилган қайноқ лаб тафтидан энтикиб ўзини нари тортди. -Содиқ акаа илтижо қилди.
-Хўп хўп. Ўзини нари олган йигит термулиб қолди.-Муфазз йиғламагин. Йиғламагин хўп. Мен қайтаман. Фақат сен йиғламагин.
Йиғлаб овунган қиз жим хаёл суриб қолди.
-Хат ёзасизми?- савол берди
-Ҳар куни. Сен жавоб қайтарасанг, бир кунда иккита ёзаман. Ёзасанми?
-Ҳа. Бош силкиди.
Жим қолишди
-Дугон, сени онанг излатаяпти, бўлди қил! Кела қол! Дугонасининг қаттиқ шивирлаши қулоғига урилган қиз, дугонаси томон юрганди. Шарт билагидан тутган йигит қучоғига махкам босдида шивирлади.
-Йиғлама! Кўзларинг авайла эркам! Мен келгунимча кўзларингни авайла! Секингина қучоғидан озод қилган йигитга тикилиб қолган қиз, тусатдан эс хуши ўзига келгандек, югуриб дугонаси томон кетди......Тўй тугагунича Содиқнинг қайноқ нафаси ва шивири қулоғи остида жаранглаб турди.
“Кўзларингни авайла эркам!”.........................
-Бизнинг замонда йигит қизлар мана шунақа севишар эдилар. Ҳозиргидек эркин юришлар. Муҳаббат изҳорлари расм алишилар қаерда эди? Қиз ҳам йигит ҳам жим. Бир- бирини жимгина севишар, аксарият ҳолларда, қизлар отасининг хукмида қурқиб, севгани борлигини айтолмай, бошқа бировга узатилиб кетар эди.Йигитлар ҳам отага тик боқа олишмас эди. Ота она хукмига жимгина итоат қиладиган йигитлар кўпчиликни ташкил қилар эди. Балким йигитларимизда иккиланиш кучли бўлганмикан? Ўзидан кўз узмай турган йигитга табассум ҳадя қилган аёл, кўзларини шўх кулдирди.-Худди сизга ўшаб.
-Менга?- хайрон қош керган Жаҳонгир аёлга савол назари билан боқди.
-Лолахонни ёқтириб қолганизни, ҳеч ким сезмасада, мен сездим. Жилмайиб бошини деворга тираган аёл, кўзларини юмди.-Жаҳонгиржон, бир оз толиқдим укажон. Майлими....
-Тушундим!- ўрнидан турди.- Дам олинг. Узр урунтириб қўйдим.
-Хеч қиси йўқ. Кўзлари юмуқ ҳолда бош силкиган аёлнинг киприклари намланганига кўзи тушган Жаҳонгирнинг юраги увушди.
Демак Авғондан қайтмаган эканда. Хонадан чиққач ўйланиб қолди. Йўқ. Қайтган охирги кўрганимда тахминан сизнинг ёшингизда эди деганди. Демак армияга йигирма ёшида кетган бўлса, мени ёшимга етиши учун...Демак у қайтган! Кейин нима бўлган эканаа!? Сабри тошган йигит тез тез юриб ошхона зинасига етди. Россаа романтик, безори йигит бўлган кўринади. "Кўзларингни авайла эркаммиш! " Уша замонни одамлари хам шунақа нарсаларни,сўзларни билган эканда! Албатта билганда, ээ қизиқманаа, билмаса Отабек Кумуш қаердан пайдо бўларди!?.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев