2-кисм
Жавоҳир уйда у ёғдан бу ёққа юриб телефонда гаплашаётганди. Ойнадан қараганда укаси Хадичани бассейнга олиб кириб кетганини кўриб қолди.
— Шоҳруҳ!, - бақириб ташқарига отилиб чиқаркан, ҳовуз ёнига борди.
Бу вақтда уларнинг иккиси сув юзасига чиқишга улгурганди. Ҳали ёз бўлмагани учун сув яхшигина муздек эди.
— Эсингдан жойидами, нима қиляпсан?!,- акаси етиб келиб сўради.
— Бақирмай туринг илтимос, ўзи қалтираб кетяпман, - деди Шоҳруҳ зина тарафга кетаркан.
— Баттар бўл! Ким сенга сакра деди, камига қизниям ўзинг билан бирга йиқитганинг нимаси? Шамоллаб қолсачи?! Сув муздекку!
— Ўзи айбдор, биринчи у мени итариб юборди! Мен ўзимдан ўзим сакрамадим! , - тушунтирди у, ўша ерда, ётиб қуёшда тобланадиган жойда турган бир дона сочиқни олар экан. Ким бу ерга сочиқни олиб келиб қўйди?
— Атайлаб қилмадим дедим-ку, - тишлари тишларига тегиб қалтираб гапирди Хадича.
— Сиз нега чиқмаяпсиз, ёки сувда қолиш ёқиб қолдими?,- сўради ҳалиям сувдан чиқа олмаётган қиздан.
Хадича қалтираб зина томонга келди. Зинадан ушлашга қанча ҳаракат қилмасин, кўкаришга улгурган қўллари сирғаниб кетаверди.
— Келинг ёрдамлашаман! Қўлингизни беринг, - Шоҳруҳ унга қўлини узатди. Бошқа имкони бўлмаган қиз қўлидан ушлашга мажбур бўлди, лекин сувдан чиқиши билан ундан баттар қалтирашни бошлади.
— Қачондан бери ёш болалардек қасд оладиган бўлиб қолдинг?,- сўради уларни кузатиб турган Жавоҳир.
— Ака, бироз жим тура оласизми , илтимос, сал ўзимга келиб олай!
Шоҳруҳ сочиқни елкасига ташлаб нима қилиш ҳақида ўйлади.
— Ака?, - Хадича ҳозир эшитган гапини тушунмай қолиб сўради.
— Ҳа у укамки, Шоҳруҳ, билмасмидинг, ёки ўзини таништирмадими?
— Йўқ, менга ўзини ҳайдовчимам деганди,- Хадича Шоҳруга қаради.
— Вой, жиннимисан, сенга нима бўляпти ўзи? , - акаси Шоҳруҳдан сўради.
— Ҳеч нима! Ака, кейин айтаман! Аввал қуриниб олишимиз керак.
— Яхши ҳеч ким кўрмасин, – Жавоҳир атрофга аланглади.
— Мен ҳам шуни ўйлаяпман, - Шоҳруҳ елкасидаги сочиқни Хадичанинг устига ташлади.
— Керак эмас, - қиз устидаги олиб ташламоқчи бўлди.
— Жим турарсиз балки! Шамоллаб қоласиз, - устига сочиқни яна қайта ташлаб қўйди.
— Мен ҳадеб шамоллаб қолавермайнан, хавотир олманг. Унча -мунчага касал бўлмайман.
— Яхши, лекин... , - Шоҳруҳ атрофга "Ҳеч ким йўқмикан" деб қараб турган акасига назар ташладида, кейин у эшитмайдиган қилиб пичирлади, — Кийимингиз хўл бўлиб бадангизга ёпишиб қарасам қолибди, ичингиз кўриняпти...
Хадичанинг кўзлари катта катта бўлиб кетди.
— Аслида айтмоқчи эмасдим, лекин ўзингиз...
— Нега эртароқ айтмадингиз?! Шунақа шарманда бўлиб турибманми?
— Чунки фойдаси йўқ-ку, мен кўриб бўлдим, шунчаки бошқалар кўрмасин дегандим.
— Ҳей! Сиз... сиз... -, қиз уни ҳақоратламоқчи бўлдию, бу фикридан қайтди.
— Эй, бўлди бас қилинглар! Ёш болага ўхшаб нима қиляпсизлар! Ундан кўра ҳеч ким кўрмасдан ўзингизни эпақага келтириб олишингиз керак!, - деди Жавоҳир. Кейин телефони жиринглаб қолгани учун уларни яна бир марта огоҳлантириб узоқлашди.
— Яхши кетдик, - йигит йўл кўрсатди.
— Қаерга?
— Қуриниш учун хонага, фақат бошқа ердан борамиз. Ростдан ҳам бизни бунақа ҳолатда ҳеч ким кўрмасин, ортиқча гап-сўзнинг кераги йўқ, - деди у бошқа тарафда айланиб ўтар экан.
Уйнинг шарқ томонидан киришгандан кейин, уни 3-қаватга олиб чиқди. Йўлакнинг охиридаги эшик ёнига келиб, атрофга қараб олди-да, Хадича кириши мумкинлигини айтди...
Хадича бошида кимнинг хонасига кирганини тушунмади.
— Биз қаердамиз?, – сўради хонанинг эшигини қулфлаётган Шоҳруҳга шубҳали қараб.
— Мени хонамда, - деди Шоҳруҳ хотиржам.
— Нима қиламан мен сизни хонангизда?,- Хадича хавотирлана бошланди.— Вой, худойим-эй! Сизга ҳеч нарса қилмайман хавотир олманг, бошқа хонада кимдир кўриб қоларди шунга! Ортиқча... кийимингиз бормиди?
— Шу иш кийимим эди, кўча кийимим эса сумкамда, у эса охшонада!
— Энди нима қиламиз ?,- Шоҳрун ўйланиб деразага тикилиб қолди.
Хадича йигитнинг хонасига қараб чиқди. У ер унга жуда ёқанини ўзига ўзи тан олди.
— Уйингизни дизайни бошқача-я, қандайдир... , - сўради ўйланиб турган йигитдан.
— Ҳа бу дизайн ҳозир европада қилинади, неокласикка дейилади.
— Нима класикка?- Хадича тушунмай қолиб сўради.
— Неокласикка!, - такрорлади Шоҳруҳ.
— Сизни хонангиз ҳам ... ,- қиз гапини тугатишни улгурмади.
— Йўқ мени хонамни интерери ъЪҚоронғу хона" дейилади.
— Ростдан ҳам нега хонангиз қоронғу, сизга шунақа ёқадими?,- сўради Хадича атрофга қайта назар солиб.
— Ҳа. Ахир Зулмат сирлар булоғи дейишади-ку, - кулди Шоҳруҳ.
Қизиғи шундаки, Хадичага ҳам шунақа хона ёқарди.
— Қанча саволингиз бўлса, кейин берарсиз, ҳозир қандай қилиб сумкангизни олиб чиаишни ўйлаш керак.
Улаф ўйлаб-ўйлаб келишиб олишди. Уларда атиги ярим соат вақт бор: биринчи Шоҳруҳ кийиниб киймини алмаштириб олади, кейин бир иложини қилиб Хадичани сумкасини олиб келади ва қиз ҳам қуриниб киймини алиштиради.
Лекин режа улар ўйлагандек осон кечмади. Ўн дақиқаларда зўрға хонасига қайтишни уддалади.
— Қандай қилиб олдингиз, - сўради мамнун қиёфада кириб келган йигитдан.
— Пастда хизматчимизни кичкина қизчаси юрган экан, шундан илтимос қилдим. Энди эса тезроқ кийимингизни алиштиринг, ҳаммом қаердалигини кўрдингиз менимча, - у чап тарафга ишора қилди.
Қиз қуриниб кийимларини алиштириб чиққанида йигит ҳам костюмини кийиб олганди.
— Майли сизга раҳмат, мен кетдим... пастда ойим мени қидираётгандир?
— Ҳа ҳаммадан сўраб юрган эди,- деди Шоҳруҳ галстугини тўғирларкан.
Хадича шошилиб, эшикни энди очганида шу тарафга келаётган Марям хонимни кўриб эшикни қайта қулфлаб олди.
— Нима бўлди?- унинг қилаётган ишига ҳайрон бўлган Шоҳруҳ сўради.
— Ойингиз! Ойингиз келяпти!, - қиз деярли пичирлади.
— Шу ергами?
Бу вақт эшикни дастаги буралиб ичкарига итарилди, лекин қулф бўлгани учун очилмади.
— Шоҳруҳ!, - Марям ҳоним эшикни тақиллатди. Шоҳрун эшик ёнидан узоқлашиб, атайлаб узоқдан гапирди.
— Ойи, мен киймимни алиштириб олай, ҳозир тушаман пастга!
— Ҳа майли тезроқ бўл, - нариги тарафдан эшитилди. — Ҳаммангиз қаерга ғойиб бўлиб қоляпсизлар-а?! Даданг бир соатда қайтаман деб ишхонага кетса, акамгни тополмасам, сен ҳам хонангга қамалиб олибсан! Пастда Раъно ҳам қизини қидириб юрганди, Хадича ҳам қаергадир ғойиб бўлибди! - ойиси ўзига ўзи гапириб пастга тушиб кетди.
— Кетдиларми?,- Хадича чуқур нафас олиб кўзларини юмди.
— Нима бўлди? , - сўради Шоҳруҳ уни ёнига келиб.
— Йўқ ҳаммаси яхши!- қиз зўрға нафас олиб гапирди. — Ҳаяжонланганим учун шунақа бўлди. Ҳаётимда ҳали бунақа шармандали ҳолатга тушмагандим. Бу иккинчиси!
— Биринчиси қачон бўлганди?-, сўради Шоҳруҳ, яна қачон ким билан бунақа ҳолатга тушганига ҳайрон бўлди. Унда қандайдир жуда кичкина рашк ҳисси пайдо бўлди.
— Бир ой олдим, сизни эшингингизни тагида, - деди Хадича кўзларини очиб.
— Ҳа! Уни айтяпсизми?,- кулди Шоҳруҳ енгил нафас олиб.
— Айтганча ўша одамни кейин кўрдингизми?
— Кимни? – Хадича ҳайрон бўлди.
— Шу, ортингиздан пойлагандай туйилган кишини?
— Йўқ, нега сўраяпсиз?
— Шунчаки уни таниганимда ёки ҳеч бўлмаса кўрганимда унга раҳмат айтмоқчи эдим, - деди йигит қиз томон бир қадам ташлаб.
— Нимага?
— Сиз билан учрашиб қолганимизга сабабчи бўлгани учун.
Хадича унга жиннига қарагандек тикилиб қолди. У Шоҳруҳнинг гапларини таҳлил қилишга улгурмади.
— Сиз билам танишганимдан жудаям хурсандман, Хадича, - деди у, қизнинг исмини ўзгача талаффуз қилиб...Ҳушбўй занжабил
Хадича нима дейишни билмасдан йигитдан кўзини уза олмади. У катта катта кўзларини пирпиратиб қўйдим.
— Пастда сизни чақиришяпти, - деди Шоҳруҳ овоз эшитилган тарафга ишора қилиб.
— Ҳа, ойим қидиряпти, - қиз эшикни очиб ташқарига чиқди, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб пастга "учди".
Иш қизғин давом этаётган ошхонага тушди-да, ҳеч нарса бўлмагандек, ишга киришиб кетди. Ойиси бошларини сарак сарак қилиб ошхонага кириб келди. Хадича кўриб оҳ тортди.
— Вой, қизим қаерлардан юрибсан? Изламаган жойим қолмадия, бўла қол, ҳозир меҳмонлар келар экан. Нега... киймингни алиштириб олдинг?- сўради ойиси.
— Шунчаки, ҳозир кетамиз-ку, шунга, - деди ойисининг кўзларига қара олмай.
— Ҳа майли, тезроқ ишланглар, - деди-ю, Раъно яна ишга шўнғиб кетди.
Ҳамма ишлар тугагач, Марям хоним кириб келди:
— Вой, раҳмат Раъно! Сизсиз барибир уддалай олмасдик-да, - миннатдорчилик билдирди.
— Бу бизнинг ишимиз-ку. Майли, биз ҳам кетишимиз керак, эртага ҳам буюртмалар тушган, - деди Раъно хайрлашиб.
Раъно билам Марям хоним хайрлашган вақтда, Хадича ташқарига чиқиб кетиш учун дарвоза томонга йўл олди. Охирги марта Шоҳруҳни кўриш истагида орқасига қаради, аммо у кўринмасди. Кўнглига келиб тепага қаради ва унга ойнадан қараб турган, телефонда ким биландир ниманидир гаплашаётган йигитни кўрди. Унга хайрлашиш маъносида жилмайиб қўйди, йигит ҳам уни кўриб чиройли жилмайиб бошини қимирлатди. Хадича яна бироз қараб турди-да, чуқур нафас олиб ташқарига чиқиб кетди.
— Шоҳруҳ, мени эшитяпсизми?!, - телефон нариги тарафидан қиз боланинг чиройли овози эшитилди.
— Ҳа, Моҳина гапиравер! Ниманидир сўрадинг адашмасам,- деди йигит деразадан ҳалиям ташқарига қараб турар экан.
— Саиддан эшитдим, уйингизга қайтибсиз, отангиз ҳам "Майли, сени зўрламайман, истаган қизингга уйланишинг мумкин " дебди, - деди қиз қувонч билан.
Шоҳруҳнинг уйига қайтганининг яна бир сабаби ҳам шу эди, ойиси қанча ялинса ҳам қайтмаётган йигитни, отасининг биргина шу гапи кўндира олганди. Алим Абрамов энди ўғлини мажбурламаслигини, майли у ҳам севган қизига уйланиши мумкинлигини, фақат ўша қиз ҳеч бўлмаса бу оиланинг ярим талабларига жавоб бера оладиган бўлиши кераклигини айтганди.
— Ҳа, отам шундай деди, лекин келинимиз талабларимизга жавоб берадиган бўлсин ҳам дедилар!, - Шоҳруҳ унга тегиштириб гапирди. Қачондан бери Моҳина унга ёқмай қолди, ўзи ҳам тушунмаяпти, лекин у билан беш йилдан бери бирга эди. Ҳатто, шу қизга уйланишига розилик беришмагани туфайли уйдан кетиб қолганди.
— Нима деганингиз бу? Менга тегиштиряпсизми? Биламан уларни, талабларига жавоб бера олмайман, айниқсан отангизникига, - қиз ўзини йиғидан зўрға тутиб гапирди, — лекин менга уйланадиган сиз-ку, мен билан яшайдиган ҳам сиз!
— Моҳина, улар ҳеч бўлмаса, яримига дейишди, лекин...
— Лекин мен ҳатто бирортасига ҳам жавоб бермаймам тўғрими? Нега мени бунчалар ёмон кўришади. Мен хунукманми, Ёмон қизманми? Ёки жудаям камбағалманми? Ундай эмас-ку, нимага? Ёки онам эрига хиёнатда айбланиб ажрашиб кетгани учунми? Одамлар наздидаги енгилтабиат аёлнинг қизи бўлганим туфайлими?! Тўғри олманинг тагига олм тушади, мен ҳам ким бўлар эдим?- деди бу гал йиғлаб.
— Моҳина ҳозир йиғлама, тўғриси, ойимни туғулган кунида бошқа нарсаларни ўйлаб юролмайман ахир. Эртага ҳолдингда кўришамиз хўп, кейин яхшилаб гаплашамиз, - Шоҳруҳ телефонни ўчирмиқчи бўлди.
— Ҳа, энди гаплашишни ҳам истамай қолдингизми? Майли!- қиз қизилни ўзи босди.
— Ҳозир бошим ёрилиб кетади!- Шоҳруҳ ўзига ўзи жаҳл қилди, — Нимага ундай бўляпти. Ҳаммаси ўша ҳаётимга кутилмаганда бостириб кириб келган қизни деб бўляпти!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев