АҲДГА ВАФО! Умар ибн Ал-Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди: - Эй, мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни ўлдирди. Умар ибн ал-Хаттоб: - Нима учун оталарини ўлдирдинг? Йигит: - Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен ҳам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди. Умар ибн ал-Ҳаттоб деди: - Демак, сен жазога маҳкумсан. Йигит: - Менга уч кун муҳлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қат
  • Класс
АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом: - Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл: - Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим. Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳис
ЭСЛАТМА Камбағал демангиз, Фақирни асло. Бир умр, камбағал бўлиб қолмайди. Омадли, аскарнинг - бирор бир доно, Генерал бўлишин - айта олмайди!.. Бойларга бир умр, бойлик қолишин, Кафолат муҳри йўқ, бирор ҳужжатда. Подшоҳлар тирмашиб, тахтга ўтирсин, Бир умр қололмас у, салтанатда!.. Мансабдор унутиб, қўйса кимлигин, Манманлик отига чопса гар бойлар. Барибир изнида бўламиз, Ҳақни, Тескари оқса ҳам, дарёлар - сойлар!.. Кибрга берилманг эй ожиз банда, Ялонғоч келганмиз, алқаб нетамиз. Кунимиз битганда - мол-у, давлатни, Ялонғоч ҳолатда, ташлаб кетамиз!.. © Абдувоҳид Сувонов #Qalbim...🥀🥀🥀
УЗР (Узр Ғазоликлар) Масофамиз бир хил эмас. Ҳеч қачон сизга тенглаша олмасам керак. Мен уйимда юмшоқ тўшак устида қандайдир пост билан ёки намоздаги дуойим билан ўзимча сизга таянч бўлмоқчиман. Сизлар эса уйсиз, ерсиз ва қочоқ бўлсангизда заминингизни қутқариш, ватанни озод қилиш учун Аллоҳнинг душманлари билан жанг қилмоқдасиз. Менинг атрофимда оилам, дўстларим ва муҳибларим бор. Сизлар эса ҳамма нарсангизни йўқотдингиз. Мен душман маҳсулотини бойкот қилиш учун икки марта ўйлаб оламан. Олсамми, олмасамми? Сизда эса ҳатто ичишга оддий сув йўқ. Мен танамда оғриқ сезсам додлаб ҳаммани безовта қиламан. Мени оғриқ қолдирувчи дорилар билан тинчлантиришади. Сизни эса ҳатто наркозсиз
#ибрат "Учар гиламча" Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради: - Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими? - Ҳа, болам! - Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради? - Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради. Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди! Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин! © Вафо Мўмин #Qalbim...🥀🥀🥀
🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу – ҳасад. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу – ўзини йўқотиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу – ношукрлиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг ажойиб ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидини йўқотишида. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари. 🔘 Инсон ҳаётидаги энг
Показать ещё