меҳр ва одамийлик калитидир;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
зарари йўқ, лекин фойдаси кўп нарсадир;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
уйда бахт, ишда муваффақиятдир;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
берганни камбағаллаштирмас, олганни бой қилар;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
ҳориган инсонга ҳордиқ берар;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
умидсизга қувонч
ва ҳаёт бахш этар;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
сотиб ва ёхуд сўраб олинмайди;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
муҳаббат кўпригини
мустаҳкамлайди;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
баъзан бир ҳаётни қутқаради, баъзида эса, урушни олдини олади;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
садақа ўрнига ўтиб, савоб келтирар;
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
табассумга муҳтож
одамга кўпроқ табассум ҳадя этинг!
😊БИРГИНА ТАБАССУМ:
табассум қилмаганларнинг эҳтиёжи эканини унутманг!
😂😜😂😁😄😘😂😜😄😁😜😂😊
ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизни ғийбат қилганларга,
Қалбингизни тилганларга,
Сизни ёв деб билганларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли боҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъмалари,
Куйиб кетсин ҳаммалари,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзингизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.
Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.
😊😊😄😄😊😊😄😄😊😊😄😄😊😊😄😄
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев