Предыдущая публикация
Қўлинг очиб дуога,
Боқиб аршу самога,
Арзингни айт Худога —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Чулғаб олса ғам-алам,
Дема: “Ака ё болам”,
Измида барча олам —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Сен кўрмасанг, кўрар У,
Ҳолинг билиб турар У,
“Дуо қил”, деб сўрар У —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Деса агар “бўл” — бўлар,
Ҳар бало тезда қулар,
Бахт, омад сенга кулар —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Тақдирни битган Ўзи,
Сабрни кутган Ўзи,
Кифоядир бир Сўзи —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Сўраганни суяди,
Раҳматини қуяди,
Берса, олам тўяди —
Ундан бошқа нажот йўқ.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев