Меҳр десам меҳрибонлар қочишди,
Меҳр эмас менга заҳар сочишди.
Бегоналар менга қучоқ очишди,
Дардимни Оллохга айтиб йиғладим.
Розиман баъридан кўнглим қолса ҳам.
Хаста юрагимга озор берса ҳам.
Майли дардларимни кўрмасин бахам.
Дардимни Оллохга айтиб йиғладим.
Дардларим ўзимга етиб ошади.
Юрагим тез уриб билмам шошади.
Кўзимдан ёшларим тўлиб тошади.
Дардимни Оллохга айтиб йиғладим.
Биз борку десалар мен ишонибман.
Меҳрибонлар борку деб қувонибман.
Энди билсам дарддан ўзим ёнибман.
Дардимни Оллохга айтиб йиғладим.
Пешонамга яна нейлар битилган.
Армонми армонку бағримни тилган.
Онам эдиларку қадримни билган.
Дардимни Оллохга айтиб йиғладим.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев