Беш кунингга бўлдим ҳаридор,
Бер, беравер қанча синов бор,
Ношудингман сендан умидвор,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Сипқорасан ашку-зилолим,
Яшай десам келди малолим,
Не бўларсан тутса уволим,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Тегирмонтош парчалар жоним,
Кўзларимдан сизади қоним,
Мумкин бўлса, бўлса имкони,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Кифтимга бор юкингни ортдинг,
Ҳисларимни текинга сотдинг,
Айбимни айт бўлса исботинг,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Жилоландинг, йўлдан адашдим,
Меҳр тутган қўлдан адашдим,
Гоҳи ўнгу-сўлдан адашдим,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Омонатсан, тугашинг аён,
Баски мени кўп этма гирён,
Адолатинг этиб намоён,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Озорингни қўй бир оз, Дунё!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев