У менга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Бошқа дўстларим мени тарк этганида, риёкорлик қилганида ва ёки йиқилган дамларим ёнимга келишга иккиланиб, бурчак-бурчаклардан қарашиб турганида, у доим ийманмай ёнимга келади. Куйинма, дўстим, дейди, ҳаёт ўзи шунақа... Гоҳи алланарсадан норози бўлиб жаҳл отига минсам, тутақиб ўзимни беобрў қилсам, у менинг ҳовуримдан тушишимни кутиб туради. Роса ҳам пайтини билади-да, аста қулоғимга шивирлайди: бўлди, дўстим, барибир фойдаси йўқ... Кейин биз иккимиз олисларга кетиб қоламиз. Узоқ бир ерларга бориб ҳаммага тескари қараб ўтириб оламиз: "Қўявер, дунё ўзи шунақа!.."
Ўша дўстим ким, биласизми?
Ўша дўстим ⸺ ўзим!
Сизнинг-чи, сизнинг ҳам шундай дўстингиз борми?..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев