Бахтли эдим сиз бор чоғингиз,
Севар эдим кенг қучоғингиз,
Қани энди... бол дудоғингиз,
Муштипарим, Мунисим Онам.
На сочимни тарагим келар,
На ўзимга қарагим келар,
Ёстиқларим кўзёшим артар,
Муштипарим, Мунисим Онам.
Кундан-кунга ортар соғинчим,
Тутунларга тўладир ичим,
Заифлашиб кетмоқда кучим,
Муштипарим, Мунисим Онам.
Сизсиз яшаш қийиндан-қийин,
Гўё дунё тор туйнукдайин,
Сизсизликка қандай чидайин,
Муштипарим, Мунисим Онам.
Тополмадим сиздек яқин дўст,
Ёлғон эмас, ҳақиқий чин дўст,
Наҳот энди менга ТАСКИН дўст,
Муштипарим, Мунисим Онам.
Армон юрар ёнимда ёндош,
Дардли шеърлар ҳамфикр, сирдош,
Ҳаёт нега бунча бағритош,
Муштипарим, Мунисим Онам.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев