Бағри кенгга Замин тормикан?
Оёк яланг кезай Дунёни,
Армони йўқ Инсон бормикан?
Ўтиб кетди канча Замонлар,
Ўтиб кетар яхши-ёмонлар.
Айтинг дўстлар,айтинг ёронлар,
Армони йўқ Инсон бормикан?
Қон бағримдан ўрлайди тутун,
Изтиробим мунчалар узун.
Бу Дунёда ким багри бутун,
Армони йўқ Инсон бормикан?
Дарду хасрат бағрингни тиғлар,
Ишқ мухаббат бағрингни тиллар.
Бир юракда бир армон йиғлар,
Армони йўк Инсон бормикан?
Дард яхшининг ёқасин тутган,
Ким кимнидир бир умр кутган.
Ким Дунёдан бе армон ўтган,
Армони йўқ Инсон бормикан?
Дўст,қалбингни мехримга ўра,
кўй дардимдан гап очма сира.
"Махзунсан"деб сўрама жўра,
Армони йўк Инсон бормикан?
Менку хаста,мен метин бардош,
Битта жоним минг битта талаш.
Дўстим нега кўзинг тўла ёш,
Армони йўқ Инсон бормикан?
Миллион қалблар ўртанди жуда,
хаёт кимор,ўйин авжида.
Кўк остида,Замин устида,
Армони йўк Инсон бормикан?
Муаллифга рахмат.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1